3. Музокаралар олиб бориш услублари. Музокараларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. Музокаралар якуни бўйича хулоса қилиш


Жамоа ишининг афзалликлари. Жамоа иши муваффақиятининг асосий омиллари. Жамоа иши муваффақиятининг асосий омиллари



Download 154,57 Kb.
bet22/46
Sana23.07.2022
Hajmi154,57 Kb.
#840916
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
metodoliyadan nazariy javoblar shaxsiy yoq

2. Жамоа ишининг афзалликлари. Жамоа иши муваффақиятининг асосий омиллари.

Жамоа иши муваффақиятининг асосий омиллари 

Жамоа ишидаги қуйидаги кўникмалар муҳим аҳамиятга эга:
* Доимий алоқада бўлиш;
* Низоларни биргаликда ҳал этиш;
* Бир-бировини эшитиш;
* Ўзаро ишонч;
* Бир-бирига эҳтиром кўрсатиш.
Жамоанинг яхши аъзоси бўлишда ҳар бир шахс ўзининг кучли тарафларини (шахснинг жамоага таклиф этиши мумкин бўлган фазилатларини) ўзи билиши ва тушуниши, бошқалардан ёрдам олиши мумкин бўлган жиҳатларни эса ўрганиши муҳимдир.
Команда (жамоа)да жамоа аъзоларининг ролларини аниқлаш учун Белбин тести мавжуд. Жамоалар бошқаруви бўйича изланишлар олиб борган британиялик социолог Раймонд Белбин ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, одамларнинг фазилатлари ва имкониятларига қараб бажарадиган қуйидаги 8 турдаги роллари аниқланган:
Шакллантирувчи:
Шакллантирувчи шахс фазилатига эга жамоа аъзоси жамоанинг диққати кераксиз нарсаларга чалғимаслиги ва ҳаракатда қатъий давом этишини таъминлаш йўлидаги барча чораларни кўра олади.
Мувофиқлаштирувчи (координатор):
Мувофиқлаштирувчи сифатини ўзида намоён этадиган жамоа аъзоси эса жамоанинг асосий мақсадларига ҳамманинг диққатини жалб этиши ва вазифаларни тегишли тарзда тақсимланишига жиддий эътибор қаратади.
Яратувчи (кучли креативлик эгаси):
Яратувчи сифатидаги жамоа аъзоси юқори даражадаги ижодкорлик, топқирлик хусусиятларига, муаммоларни ноанъанавий йўллар билан ҳал этиш кўникмаларига эга бўлади.
Ресурслар тадқиқотчиси:
Ресурслар тадқиқотчиси сифатида кўринадиган жамоа аъзоси, ўзининг қизиқувчанлик характеридан келиб чиқиб, жамоага янги ғоялар беради, аъзолардаги мавжуд имкониятларни ишда қўллаш учун “уйғотади”.
Монитор – баҳоловчи:
Монитор – баҳоловчи хусусиятига эга жамоа аъзоси эса зарур пайтлар холисона қарор чиқарган ҳолда, гуруҳни мантиқий хулосалар билан таъминлайди, жамоа имкониятларини холис баҳолайди, унга янги имкониятларни кўрсатади. 
Бажарувчи:
Бажарувчилик қобилияти кучли бўлган жамоа аъзоси тўғри ҳамда аниқ стратегияни режалаштиришда иштирокчи ва уни самарали амалга оширувчиси бўлади. 
Жамоа ишчиси:
Жамоа ишчиси сифатида майдонга чиқадиган жамоа аъзосининг универсаллиги бўлса қоманданинг керакли ишини аниқлаб, уни жамоа номидан бажаришида қўл келади.
Тўлдириб якунловчи:
Тўлдириб якунловчи сифатига эга жамоа аъзоси топшириқлар ижросининг сўнгида ижро сифатини назорат қилиб, хатоларни тўғрилаб, натижани энг юқори стандартга олиб чиқишга ёрдам беради.

Функционал роллар – ишдаги вазифалар билан боғлиқ бўлиб, билим, кўникма, қобилият ва тажрибаларни қамраб олади.


Жамоавий роллар – ходимларнинг ўз ишларини бажариш усулини акс эттиради. Жамоа роли ҳам туғма, ҳам шахсий фазилатлар билан белгиланади.
Муайян иштирокчининг жамоадаги роли жамоанинг ишига қўшган ҳиссаси ва жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатлар билан белгиланади.

Ваколатлилик принципида роллар тақсимоти самарадорлиги шундаки, ҳар бир роль мажбуриятлари ушбу ролни бажарувчи жамоа аъзосининг малака ва билимидан юқорилаб кетмайди. Жамоа аъзолари ўзларининг индувидуал эҳтиёжлари учун кўпроқ аҳамиятга эга бўлган ролларга кўпроқ урғу берадилар.
Афзаллик принципига кўра, шундай мақсадли роллар тақсимотини самарадор деб ҳисоблаш мумкинки, жамоа аъзоларининг аксарияти ўзлари афзал кўрган ролларни бажарадилар. Бошқача айтганда, жамоа аъзолари ўзларининг қўлидан келадиган ишга идеал равишда мос келадиган ролларни танлашлари мумкин.
Бу принципларга амал қилиниши келгусида жамоа аъзолари фаолияти самарадорлигининг пасайишига олиб келадиган, жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларида бузилишларни келтириб чиқарадиган зиддиятларни бартараф этади.
Салбий ички рақобат бошланиши ва самарали иш энергияси исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида жамоа лидери ролларни тайинлашда ёки танлашда бу икки тамойил ўртасида мувозанатни сақлашга интилиши лозим. 

Download 154,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish