Тавсиялар!
Тинглаётган пайтингиз:
а. суҳбатдошга нисбатан шахсий, нотўғри фикрларни унутиш;
б. жавоб ва хулосаларга шошилмаслик;
в. далил ва қарашларни фарқлаш;
г. нутқингиз жуда аниқ ва тушунарли эканлигига ишонч ҳосил қилинг;
д. суҳбатдошингиздан нималарни эшитганингизни баҳолашда холис бўлинг;
е. чин дилдан тинглаш (озингизни тинглаётгандай қилиб кўрсатиш эмас) ва бошқа нарсаларга чалғимаслик.
4. Сизнинг ҳис-туйғуларингиз – бизнес алоқаларида ташқи туйғуларнинг ахлоқий меъёрлари мавжуд. Интонация, овознинг баландлиги, юз-ифодаси ва имо-ишоралардаги чекловлар суҳбатдошга баланд овоздан, зўравон имо-ишорадан кўпроқ таъсир қилади. Мулоқотнинг кўп қисми келишилган бўлиши керак ва синхронлаштирилиши лозим.
Шеригингизни мажбурлаб суҳбат даражасини, суҳбат мавзусини қўллаб-қувватлашга зўрлаш қўполликка киради.
Музокараларни олиб бориш тамойиллари қандай?
Музокаралар чоғида амал қилиш керак бўлган принциплар рўйхати:
а. Ҳар доим қарши томон биринчи гапиришига рухсат беринг. Уларнинг таклифи сиз кутганингиздан кўра анча фойдали бўлиши мумкин;
б. таклифингизни ифодалашда ишонч ҳосил қилган ҳолда гапиринг, ишончли, ихчам, энг аввало, сизнинг шеригингиз оладиган фойда ҳақида айтиб беринг;
в. ҳеч қачон, улар қанчалик фойдали таклиф бўлмасин, дарҳол тавсия этилган шартларга рози бўлманг;
г. биринчи таклифни қилганингиздан сўнг, шериклар унга жавоб бермагунича, бошқасини таклиф қилманг;
д. бошқа тараф сўрамасидан шартларни камайтириш кучсизликнинг белгисидир;
е. таваккал қилишдан қўрқманг. Бироқ ёлғон гапирмасликка ҳаракат қилинг: агар алдов юзага чиқса, битим амалга ошмаслиги мумкин.
Музокаралар бўйича кўникмаларни ривожлантириш учун нима қилиш мумкин?
Ҳар хил тренинглар ва китоблар мутолааси тилни “чархлайди”, шунингдек, иш хатларини ёзиш кўникмаларини оширади. Ахир, музокаралардагина эмас, балки шахсий ҳаётда ҳам биз ўзимизни намоён қилишимиз, ишончни мустаҳкамлашимиз, ишонч ҳосил қилишимиз керак.
Нотиқлик санъатини ва риторикани ўрганиш фойдали бўлади. Булар сизнинг омма олдида нутқ ирод қилиш кўникмаларингизни оширишга ёрдам беради. Дарҳақиқат, музокараларда кўпинча ҳар бир томондан бир неча одам иштирок этади. Шунинг учун тингловчиларни ишонтириш қобилиятидан фойдаланишингиз мумкин.
Бундан ташқари, психологияда ўрганишингиз мумкин бўлган курслар ҳам мавжуд бўлиб, улар одамларнинг хатти-ҳаракатлари сабабларини тушуниш учун зарурдир. Бу тадбир музокаралар жараёнида, баъзан сиз суҳбатдошингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиш ва уни яхшироқ тушуниш учун ва келишувга эришиш учун асқотади.
11-KAZUS
Sifatli rezyumening ahamiyati va zarurligini ish izlagan kishi tushunadi. Samarali rezyume ishlab chiqishga alohida vaqt ajratish, albatta, juda muhim. Yaxshi ish topishga tezroq yordam beradigan ushbu muhim hujjatni yozish uchun bosqichma-bosqich, soʻzma-soʻz oʻzingiz haqingizda ish beruvchilar uchun qiziqarli boʻlgan maʼlumotlarni yozib berishingiz kerak boʻladi.
Rezyumedagi barcha bosqichlar va undagi maʼlumotlar nimalardan iborat boʻlishi maʼqulligini oʻz rezyumeingiz (yo faktik yoxud xayoliy) misolida koʻrsatib bering.
12-KAZUS
Tasavvur qiling: oʻqishni bitirib, yuridik firmaga ishga kirdingiz. Rahbaringizning gap-soʻzlari, feʼl-atvorida Siz kutgan axloqiy sifatlar oʻrniga qoʻpollik va andishasizlik alomatlarini payqadingiz. U ish boʻyicha xodimlarning fikrini inobatga olmaydi, firma faoliyatida qandaydir kamchilik aniqlanadigan boʻlsa, tekshiruv oʻtkazmasdan darhol xodimlarni jazolashga kirishadi. Yangi jamoada oʻzaro munosabatlar muhiti ham ancha tarang. Xodimlar oʻrtasidagi munosabatda antipatiya va bir-birini tushunmaslik holatlari kuchayib borayapti.
Yuridik firmadagi bu vaziyatni yumshatish, jamoa aʼzolari oʻrtasida insoniy munosabatlarni qayta tiklash mumkinmi? Fikringizni izohlang.
Rahbar va lider oʻrtasida qanday farqlar bor?
Firma rahbarining boshqaruv tipini aniqlang. Yana qanday boshqaruv tiplarini bilasiz?
Antipatiyaga qarshi qanday kurashish mumkin, deb oʻylaysiz?
13-KAZUS
“Huquqshunoslar guruhi va jamoasida ishni toʻgʻri tashkil etish usullari” mavzusi uchun tayyorlangan maʼruza matnidan bilib oldingizki, jamoada har bir aʼzo oʻzining individaul xususiyatlari, qobiliyatidan kelib chiqib muayyan bir rolni bajaradi.
Siz oʻzingizda qaysi rol ijrochisining xususiyatlari bor, deb hisoblaysiz. Ayni shu xususiyatlaringiz yordamida erishgan muvaffaqiyatlaringizni hayotiy misollar bilan yoritib bering.
Do'stlaringiz bilan baham: |