3. Музокаралар олиб бориш услублари. Музокараларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. Музокаралар якуни бўйича хулоса қилиш


ТЎҒРИ РЕЗЮМЕ ТУЗИШ ТАЛАБЛАРИ. РЕЗЮМЕ ТУЗИЛМАСИ



Download 154,57 Kb.
bet15/46
Sana23.07.2022
Hajmi154,57 Kb.
#840916
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
metodoliyadan nazariy javoblar shaxsiy yoq

ТЎҒРИ РЕЗЮМЕ ТУЗИШ ТАЛАБЛАРИ. РЕЗЮМЕ ТУЗИЛМАСИ.
Тўғри резюме тузишда қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратиш зарур:
1. Саводхонлик – бу резюме тузишнинг зарурий ва муҳим жиҳатидир, чунки агар бу ҳужжатда имловий ва услубий хатоликларка йўл қўйилса, у охиригача ўқилмай ташлаб юборилиши ва умуман эътиборсиз қолдирилиши мумкин.
2. Вакансия (бўш иш ўрин)га муносиблик – ҳозирга қадар орттирилган барча тажриба ва касбий кўникмаларни лўнда ҳолда кўрсата билиш.
3. Резюме ҳажми – энг мақбули – 1-2 варақ. Касбий фазилатларни бир-икки сўзда таърифлашдан кўра, меҳнат фаолияти давомида орттирилган тажриба ва эришилган ютуқларни бир-икки варақда акс эттириш афзалроқдир.
4. Тушунарли ва оддий тузилма – тўғри резюме тузишда иш қидирувчидан ўзи ҳақидаги маълумотлар ва касбий тажрибасини тушунарли ва оддий тарзда акс эттириш талаб қилинади. Амалиётда резюменинг ягона шакли мавжуд эмаслиги сабабли қуйида келтирилган ва тавсиявий характерга эга шаклидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
РЕЗЮМЕ ТУЗИЛМАСИ 
Резюме тузилмаси қуйидаги бандлардан иборат:
1. Резюме номи.
Бу бандда бир қаторда “Резюме” сўзи ва у кимга тегишлилиги акс эттирилади.
2. Иш қидирувчи ҳақидаги маълумотлар.
Бу ерда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши зарур:
- иш қидирувчининг туғилган вақти (йили, ойи, санаси);
- манзили;
- контакт телефони;
- e-mail;
- оилавий ҳолати.
3. Маълумоти.
Барча маълумотлар тартибли акс эттирилади.
Масалан: Тошкент давлат юридик университети, 2016-2020 йй., юриспруденция (бакалавр).
Тошкент давлат юридик университети, 2020-2021 йй., ҳуқуқ (магистратура).
Вакансия (бўш иш ўрин) йўналишига мос келувчи барча курслар, тренинглар, семинарлар ва таълимга оид бошқа тадбирлар ҳам акс эттирилиши мумкин.
4. Иш тажрибаси.
Бу устунда маълумотлар охирги иш жойидаги давр – ойи ва йили кўрсатилиб, эгаллаган лавозим номини акс эттиришдан бошланади. Масалан:
2019 йил март – 2020 йили март . МЧЖ “Gloria Distribution ”,
лавозим: юрист-маслаҳатчи.
2017 йил октябрь – 2019 йил февраль. МЧЖ “ Arhat Yoiding”,
лавозим: юрист ёрдамчиси.
5. Аввалги иш жойидаги ютуқлар.
Бу устундаги маълумотлар энг аҳамиятли ҳисоблангани сабабли аввалги иш жойида эришилган барча ютуқ ва кўрсаткичлар акс эттирилиши лозим.
6. Қўшимча маълумотлар.
Бу ерда иш қидирувчининг янги иш жойидаги вазифаларни тўла ва сифатли бажаришида ёрдам берувчи кучли томонлари, касбий кўникмалари ҳамда билимлари акс эттирилади. Одатда булар қуйидагилардир:
- компьютер саводхонлиги, яъни компьютер ва махсус дастурларни билиш даражаси;
- хорижий тилларни билиш даражаси;
- шахсий автомобиль мавжудлиги ва уни бошқариш кўникмаси.

Download 154,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish