3-мавзу. Суғурта фаолияти классификатори ва унга оид суғурта класслари. Ҳаёт суғуртаси Режа



Download 43,72 Kb.
bet5/9
Sana21.05.2022
Hajmi43,72 Kb.
#605941
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-мавзу

3-савол баёни: Ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти , соғлиғи, меҳнат қобилиятининг пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғута ўартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларни аннуитетларни қамраб олади);
Ҳаётни суғурта қилиш қуйидаги класслардан иборат:
I класс- Ҳаёт ва аннуитетлар: Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами:
- суғурта қилинувчининг суқурта муддати тамом бўлгунигача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши;
- суғурта қилинувчининг вафот этиши;
Шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно.
II класс- Никоҳ ва туғилиш: Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
III класс- Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш: Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
IV класс- Соғлиқни суғурта қилиш: Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ходиса ёки муайян турдаги бахтсиз ходиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибга бекор қилинишини ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.
Европа иттифоқи мамлакатларида Ҳаётни суғурта қилишнинг қуйидаги тармоқлари ҳам бор:
V класс- Тонтинлар;
VI класс- Заём сотиб олиниши учун суғурта;
VII класс- Нафақа суғуртаси.
Шимолий Европа мамлакатлари тажрибасини ўрганиш шундан далолат берадики, ушбу мамлакатларда мажбурий суғурта турлари анча тараққий этган. Дунёда илк марта автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ўтган асрнинг 30-йилларида Данияда жорий этилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.
Ҳозирги пайтда Шимолий Европанинг барча мамлакатларида баён этилган суғурта тури мажбурий равишда ўтказилади. Бундан ташқари, ушбу мамлакатларда қуйидаги мажбурий суғурта турлари мавжуд:

  • Иш берувчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

  • Ядро ускуналари билан ишловчи ходимларни мажбурий суғуртаси (Дания ва Финландияда);

  • Тиббий ходимлар жавобгарлигини мажбурий суғурташ (Норвегия ва Финландияда);

  • Фармацевтика лабораториялари жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (Норвегия);

  • Ит эгаларининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (Данияда);

  • Брокерларнинг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш (Швецияда);

  • Хизматчиларнинг соғлигини мажбурий суғурталаш (Швецияда).

Финландияда йиғиб олинадиган суғурта мукофотларининг 65 фоизи мажбурий суғурта турларига тўғри келади. Таъкидлаш лозимки, бу мамлакатда мажбурий суғурта турларини ўтказишга фақат миллий суғурта компанияларигина ҳақлидир.
Қонун бўйича суғуртанинг 3 та тармоғи мавжуд:
- мол-мулк суғуртаси;
- шахсий суғурта;
- жавобгарлик суғуртаси.
Мулк суғутаси ўз навбатида тармоқ бўлимларига бўлинади . Масалан, қишлоқ хўжалиги бўйича жамоа хўжаликлари, матбуот кооперацияси ва ҳоказолар. Бундан ташқари, саноат корхоналари ва ижарага берилган корхоналар ҳам тармоқ бўлимларини ташкил қилишлари мумкин. Кейинги йилларда қўшма корхоналар , тадбиркорлар мол –мулклари ҳам суғуртага тортиладиган бўлди.
Мулк суғуртасининг айрим тармоқ турларига иморатларни суғурталаш, чорва моллари, уй жой, рўзғор мулклари, транспорт воситаларини суғурталаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ҳосилини суғурталаш ва бошқалар киради.
Шахсий суғурта асосан икки тармоқдан –ҳаёт суғуртаси ва бахтсиз ходисаларда қилинадиган суғурта бўлимчаларидан иборат. Суғурта муносабатлари суғута хиллари бўйича мужассамлаштирилади. Ҳаёт суғуртаси бўйича ҳаётни аралаш суғурта, болалар суғутаси каби суғута хиллари мавжуд. Бахтсиз ходисалар бўйича тармоқ бўлимларига йўловчиларни, мактаб ўқувчиларини суғурталаш, ишчи ва хизматчиларни эса корхоналар \исобидан суғурта қилиш ва бошқалар киради. Жавобгарлик суғуртасида транспорт воситаларидан фойдаланишда учинчи шахсга етказилган зарар қопланади.
Тадбиркорлик бўйича хавф хатар суғуртаси тармоғига тадбиркорларга етказилиши мумкин бўлган зарардан суғурталаш киради . Бунда бевосита ва билвосита зарарлардан келадиган йўқотишлар кўзда тутилиб , корхона , савдо ташкилотларида ишлаб чиқариш вақтидаги бекор туришлар, янги техника ва технологияни жорий қилиш билан боғланган хавф –хатар натижасида юз берган камомадлар ҳисобга олинади.

Download 43,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish