5-савол баёни: Ижтимоий тараққиётимизнинг илк даврларидан бошлаб, суғуртанинг турли шакллари вужудга келган. Жумладан, ҳаёт суғурта инсоннинг ҳаёти, унинг туғилиши, балоғат ёшига етиш даври, никоҳни расмийлаштириш, бахтсиз ҳодисалардан, умрбот суғурталаш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олади.
Халқаро суғурта тажрибасида ҳаёт суғурта объекти инсон ҳаёти ва унинг соғлиғи, меҳнатга лаёқатлилиги ҳамда унинг вафоти билан боғлиқ жараёнларни ўзаро мужассамлаштиради.
Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (2001 йил 7 декабр) лойиҳаси 9-моддасида ҳаётни суғурта қилиш жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобиляти ва қўшимча пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларни суғурта қилиш эканлиги, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этиши ва суғурта суммаларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни (аннуитетларни) ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларни қамраб олиши алоҳида кўрсатиб ўтилган. Республикамизнинг жаҳон суғурта бозори билан боғланганлиги мамлакатимизда миллий суғурта бозорини кенгайтириш ва ҳаёт суғуртасини ривожлантириш имконини бермоқда.
Ҳаёт суғуртаси жамғарма тарзида амалга ошади ҳамда у таваккалчилик хусусиятига эга бўлади. Ҳаёт суғуртаси тажрибадан маълумки, узоқ муддатга аралаш, алоҳида ҳамда умрбод суғурталаш шаклида амалга оширилади. Ҳаёт суғуртаси қатор вазифаларни бажариши, унинг жамғарилган суммасини бошқа кишига берилиши, болага стипендия фонди сифатида қолдирилиши ҳам мумкин.
Ҳаёт суғуртасининг таваккал даражаси узоқ яшаш, ўлим, жароҳат, фуқаролик шаклининг ўзгариши, яъни никоҳдан ўтиш ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Суғурта тизими, ўз навбатида, пенсиялар билан ҳам чамбарчас боғлиқ ҳисобланади:
-турли мулк шаклидаги корхоналарнинг суғурта бадаллари;
-фуқаролар, шу жумладан, адвокатлар ва тадбиркорларнинг суғурта бадаллари;
-республика бюджетидан ҳарбий ҳизматчиларга пенсиялар тўлаш учун ажратиладиган маблағлар;
-давлат бандлик фондидан пенсия фондига келиб тушадиган маблағлар;
-юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
-тижорат операциялардан келадиган даромадлар пенсия фондининг юзага келиш манбалари ҳисобланади.
Пенсия фондида тўпланган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
турли пенсияларни тўлаш учун;
қариялар, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун;
ёш оналар болаларига қараганлиги учун уларга нафақа тўловларини бериш;
бошқарув органларини сақлаш ва пенсия фонди модий-техника базасини ривожлантириш учун;
пенсионерлар, ногиронлар ҳамда болаларни ижтимоий ҳимоялаш дастурларини молиялаштириш учун;
пенсия фонди тижорат операцияларини бажариш учун;
пенсия фонди устав фаолиятида кўзда тутилган бошқа тадбирлар учун.
Мамлакатимизда Пенсия фондига алоҳида этибор берилаётгани, мамлакат миқёсида ҳар бир пенсионерга пенсия пули ўз вақтида тўланиб келаётганлиги диққарга сазовордир. Республикамизда ҳозирги пайтда кўплаб хайрия фондлари қизғин фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида хайрия жамғармалари ривожланишида қуйидаги омиллар самарали таъсир этади:
-хайрия тадбиркорликнинг бир қисмига айланганида;
-турли хайрия фондларига маблағ ажратиш орқали йирик пул маблағлари эгалари солиқлардан озод этилганида ёки уларга турли имтиёзлар берилганда;
-йирик мулк эгалари ўз капиталларини даромад солиғи ва меросдан олинадиган солиқдан озод қилишга эришганида.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, йирик мулк эгалари ва корпорациялар хайрия фондларини ташкил этиш орқали маориф, илмий-текшириш институтлари, маданият марказлари, мачитлар, мадрасалар ва турли жамоат ташкилотларини молиялаштириш учун пул маблағлари ажратадилар.
Хайрия фондларига пул маблағлари берилиши йирик пул тушумлари ёки акциялар пакети кўринишида амалга ошади. Булар ҳисобидан хайрия фондлари капитал бозоридан турли қимматли қоғозлар олиш ёки олган қимматли қоғозлари учун дивидентлар олиш каби фаолиятлар билан шуғулланади. Шу асосда уларнинг капиталлари кўпайиб боради.
Хайрия фондларининг пассив операциялари пулмаблағлари ва қимматли қоғозлар кўринишидаги хайрия тушумларидан иборат бўлади. Актив операциялар деганда маблағларни турли қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк учун йўналтириш тушунулади.
АҚШ дунёда хайрия фондларини ташкил этиш бўйича этакчи ўрин эгаллайди. Бу мамлакатда хайрия фондлари Карнеги, Форд, Рокфеллер ва бошқа бой оилаларнинг шахсий маблағлари ҳисобиданурушгача бўлган даврдаёқ ташкил этила бошланган эди. Хайрия фондлари кейинчалик Европа мамлакатлари ҳамда Японияда ташкил этилди ва бу фондлар ҳозирга қадар қизғин фаолият кўрсатиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |