3-мавзу. Суғурта фаолияти классификатори ва унга оид суғурта класслари. Ҳаёт суғуртаси Режа



Download 43,72 Kb.
bet9/9
Sana21.05.2022
Hajmi43,72 Kb.
#605941
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-мавзу

6-савол баёни: Ҳаётни суғурта қилиш қуйидаги класслардан иборат:
I класс- Ҳаёт ва аннуитетлар: Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами:
- суғурта қилинувчининг суқурта муддати тамом бўлгунигача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши;
- суғурта қилинувчининг вафот этиши;
Шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно.
II класс- Никоҳ ва туғилиш: Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
III класс- Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш: Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
IV класс- Соғлиқни суғурта қилиш: Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ходиса ёки муайян турдаги бахтсиз ходиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибга бекор қилинишини ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.
Европа иттифоқи мамлакатларида Ҳаётни суғурта қилишнингқуйидаги тармоқлари ҳам бор:
V класс- Тонтинлар;
VI класс- Заём сотиб олиниши учун суғурта;
VII класс- Нафақа суғуртаси.


7-савол баёни: Ҳаёт суғуртасини тузишдан олдин, яъни шартнома имзолашгача суғурталанувчи врач кўригидан ўтиши СПИДга қарши тестдан ўтиши керак. Суғурталанувчининг тиббиёт карточкаси пухта ўрганилиб, унинг соғлиғи талабга жавоб берган тақдирда суғурта шартномаси тузилади.
Ҳозирги пайтда ҳаётни суғурталаш бўйича шартномалар мамлакатимиз фуқоролари ва фуқоролиги бўлмаган шахслар билан 16 ёшдан бошлаб 1-3 йилга, 5-10 йилга, 15-20 йилга тузилади. Шуни таъкидлаш лозимки, шартнома тугаш муҳлати келганда, суғурталанувчининг ёши 8г дан ошмаслиги лозим. 1-гуруҳ ногиронлари билан ҳаётни суғурталаш учун шартномалар тузиш мақсадга мувофиқ эмас, деб қаралади.
Суғурта турлари уч гуруҳга бўлинади:

  1. умрбод суғурталаш (16 ёшдан 8г ёшгача);

  2. вафот этишни суғурталаш;

  3. аралаш ҳаёт суғуртаси.

Умрбод суғурталаш шартнома бўйича суғурталанади. Суғурта суммаси суғурта шартномада кўзга тутилган муддат келганидан бошлаб суғурталанувчига қайтарилиб берилади. Шунинг учун шартномада суғурталанувчининг неча ёшгача суғурталаниши кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим.
Вафот этиш суғурталанганда суғурта ҳодисаси юз бермагунча суғуртани қоплаш суммаси тўланмайди. Суғурталанувчи томонидан тўланган суғурта бадаллари ҳисобга олинади. Суғурта ҳодисаси юз бериши билан суғурта суммаси бирданига тўлиқ тўланади.
Аралаш суғурталаш жуда оммавийдир. Бунда суғурта ҳодисаси кўрсатилган муддатда ёки муддатдан олдин юз берганида ҳам суғурта қоплаш суммаси тўлиқ тўланади.
Инсоннинг туғиши мураккаб жараён бўлиб, бунда асосий хавф-хатар аёллар зиммасига тушади. Фарзанд кутаётган ҳар бир аёл боласи ёруғ дунёга келиши учун ўз ҳаётини хатарга қўяди. Шунинг учун ҳам фарзанд кутаётган аёлларга оила, жамият, давлат моддий-маънавий ёрдам бериши керак.
Мамлакатимизда аёларга катта ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Аммо қишлоқ аёлларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки қишлоқ жойларда шаҳарга нисбатан туғилиш бир мунча юқори ҳисобланади. Аммо қишлоқдаги турмуш шароити шаҳардаги даражадан бирмунча паст.
“Ўзагросуғурта” Давлат акциядорлик суғурта компаниясининг 1999 йил 9-мартдаги 39-сонли кўрсатмасида суғурта пули ва суғурта бадаларини тўлаш тартиби: суғурта пули миқдори суғурталанувчи билан суғурталовчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши, аммо суғурта пули миқдори шартнома тузилаётган пайтда Ўзбекитон Республикасида амал қилаётган энг кам ойлик иш ҳақининг 10г баробаридан кам бўлмаслиги таъкидланади.
Суғурта шартномасини тузган суғурталанувчи суғурта бадалини қуйидаги фоизда тўлаши лозим:

  1. 1-бола туғишда суғурта пулидан г.5 фоиз;

  2. 2-бола туғишда суғурта пулидан г.4 фоиз;

  3. 3-бола туғишда суғурта пулидан г.3 фоиз;

  4. 4-бола туғишда суғурта пулидан г.2 фоиз;

Албатта, бу жаҳон андозалари даражасида бўлмаса ҳам, мустақил давлатимиз учун катта ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эгадир.
Аёлларнинг туғруқхонада туғиш даврида олган жароҳатлари:

  1. туғиш пайтида аёлнинг тос суяклари ёки қовурға билан қорин ўртасидаги мушаклари узилиши юз берса;

  2. аёлнинг туғиши жараёнида жарроҳлик аралашуви қайд қилинган бўлса;

  3. бола аёлнинг қорнини кесиш (кесерево) орқали олинганда;

  4. аёл бачадони олиб ташланганлиги қайд этиганда;

  5. бола ўлик туғилганда ва 1 ой ичида ўлса;

  6. туғадиган ёки туққан хотин туғруқхонада филатик шокдан вафот этса, бу суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида болалар ҳаётини суғурталаш муҳим йўналиш ҳисобланади. Суғурта орқали ҳар бир оилага ёрдам кўрсатиш, болалар келажагини ўйлаб, ижтимоий сиёсат олиб бориш республикамизда ҳам тадбиқ этилиши лозим. Болаларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш шартномаси ўзига хос хусусиятлар билан бошқа битимлардан ажралиб туради. Суғурталанувчи болаларнинг ёши 1 дан 16 ёшгача бўлиши лозим. Ногирон болалар бундан мустасно.
Суғурта шартномалари суғурталанувчининг ёзма аризасига биноан бир йилга тузилганида, айрим ҳолларда уч йилга ва ундан ортиқ муддатга тузилганида шартнома муддати тугаганидан кейин ҳам бир ой ичида бола суғурталанган ҳисобланади.
Суғурта шартномалари қонун бўйича қуйидаги ҳолатларда амал қилишдан тўхтаган деб топилиши мумкин:

  1. суғурта шартномаси муддати тугаган тақдирда;

  2. суғуртачи томонидан олинган барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда;

  3. Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Мактаб ўқувчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича шартномалар аввало уларнинг ота-оналари, шунингдек, қариндошлари ҳамда юридик шахслар билан ҳам тузилади.
Суғурта шартномалари ўқувчилар билан тузилганда, асосан, кундузги ўқувда ўқиётганлар, умумий халқ таълими тизими (гимназия, лицей, коллеж ва бошқа ўқув юртлари)даги ўқувчилар билан тузилади.
Ўқувчилар суғуртасида суғурта шартномаси бир йилга тузилади ҳамда суғурта бадали суғурта пулидан г.5 фоиз миқдорда белгиланади. Суғурта бадалларини корхоналар, ташкилотлар,муассасалар (шунингдек, мактаблар ҳам) ўз маблағлари ҳисобидан нақт пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан тўлашлари мумкин.
Суғурта шартномаси ўқувчи бошқа умумтаълим мактабига ўқиганида ҳам, унинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳам амалда бўлади.
Қонунда қуйидаги ҳодисалар суғурта ҳодисаси сифатида кўрсатилади:
-суғурталанувчи кўнгилсиз ҳодиса туфайли шикастланганда;
-суғурталанувчи озиқ-овқат маҳсулотлардан заҳарланиб, (калъмонелёз, ичбуруғ ва ҳокозо) азият чекканда, хориждан келтирилган ўсимликлар, сифатсиз саноат ва маиший истеъмол маҳсулотлари ва дори-дармонлардан заҳарланган тақдирда;
-суғурталанган шахс кана ҳамда эмлашдан кейинги экцфалит (екцефалимиэлит), поолеомиэлит, гемотоген, остеомилит билан касалланганда.
Суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта пули барча зарур ҳужжатлар тайёрлаб, топширилганидан кейин уч кун ичида тўланади. Суғурта компанияси ходимлари айби билан пул тўлаш кечиктирилганда ҳар бир кечиктирилганкун учун тўланадиган пулнинг г.2 фоиз миқдорида жарима (пеня) тўланади.
Назорат учун саволлар:

  1. Қонун бўйича суғуртанинг қандай тармоқлари бор?

  2. Ҳаёт суғуртаси ҳақида тушунча беринг.

  3. Ҳаёт суғуртасининг жамғарилиш функциясини тушунтиринг.

  4. Ҳаётни суғурта қилиш класслари нималардан иборат?

Download 43,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish