3 мавзу. Сиёсатшуносликка оид амалий ва фундаментал тадқиқотлар таҳлили


Муаммоли ва ташхисли вазият таҳлили



Download 267,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana11.06.2022
Hajmi267,41 Kb.
#656231
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 мавзу Сиёсатшуносликка оид амалий ва фундаментал тадқиқотлар таҳлили (1)

3.Муаммоли ва ташхисли вазият таҳлили 
Натижада вазият таҳлили қарор қилишнинг фақатгина биринчи 
поғонаси бўлиб қолади, ундан кейин қисқа муддат ичида мазкур жараённинг 
қолган бошқа поғоналарини ўрганишга тўғри келади. Шундай қилиб вазият 
таҳлили мустақил жараён сифатида ўз ноёблигини йўқотади, бу, фикримизча, 
тўғри эмас. Шунинг учун биз сиёсий таҳлил турларининг яна бирини – 
муаммоли ва ташхисли вазият таҳлилини таклиф қиламиз. Бу таснифлаш 
объектлар бўйича эмас, вазият таҳлилининг вазифалари ва мақсадлари бўйича 
бажарилади. Биринчи усул аниқ бир муаммо билан боғлиқ ва оптимал қарорга 
келиш натижасига олиб келади. Ғарб сиёсий фани вазият сиёсий таҳлилининг 
айнан шу турини қўллайди. Ғарб сиёсатшунослари шуни алохида 
таъкидлайдиларки, сиёсий таҳлилнинг бутун цикли - муммонинг таҳлили, уни 
ечиш йўлларини ишлаб чиқиш, қарорни жорий этилгандан сўнг кейинги 
ривожланишини олдиндан прогноз қилиш – бир ҳил экспертлар томонидан 
бажарилиши мақсадга мувофиқ.
Вазият таҳлилининг ташхисли тури сиёсий акторга ўз иттифоқчи ва 
рақобатчиларининг хатти-ҳаракатлари, салоҳияти, сиёсий аренада кучларнинг 
реал тақсимланиши, бошқарувчи элитанинг ички гурухлараро кураши, 
электоратнинг қарашлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишига ёрдам 
беради. Ташхисли таҳлил аллақачон пайдо бўлган муаммоларни ўрганиш 
эмас, балки бўлиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни пайдо бўлишини 
олдини олиш, бир қатор йўналишлар бўйича сиёсий субъектнинг фаолиятини 
фаоллаштириш имкониятини ўрганишга имконият яратиб беради.
Бунга қийиндаги ҳолатни мисол қилса бўлади: марказий ҳокимят 
тузилмалари вақтда қандайдир ҳудуд маъмурияти жорий ҳокимятда кучлар 
тақсимланишининг таҳлилини буюртма қилади. Бу икки мақсадда қилинади: 
бир томондан, ҳокимятнинг марказий тузилмаларида ҳудуд манфаатини 
кўпроқ илгари суриш, иккинчи томондан, ўз ҳокимят мақомини оширишга 
интиладиган турли сиёсий гуруҳларнинг ҳудудий сиёсатга қарашларини 
ўрганиш. Иккинчиси марказнинг ҳудудий сиёсатида ўзгариши мумкин бўлган 
йўналишларни аниқлаш учун зарур. Бу ерда, биринчидан, қандайдир 
муаммони ечиш эмас, балки муаммоли ҳолатни пайдо бўлишини ўрганиши, 
иккинчидан, марказий ҳокимят тузилмалари билан муонсабатларни 
оптималлаштириш йўлларини излаш ҳақида сўз юритилмоқда. Бундан 
ташқари, бу ҳолатда бошқа ҳудудларнинг амалидаги ижобий ва салбий 
ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда марказнинг бошқа ҳудудий маъмуриятлар 
билан муносабатларини ўрганиш буюртма қилиниши мумкин. Бу ҳолатда ҳам 
ташхисли таҳлил қўл келади.
Ташхисли ва муаммоли таҳлил бир-бирини тўлдириб боради - агар 
ташхисли таҳлил натжасида ҳозиргача номаълум бўлган муаммо аниқланса,
қарор қабул қилиш учун муаммоли таҳлилга “ўтиш” лозим бўлади. Бу 
ҳолатда вазият таҳлили ҳақиқатдан ҳам сиёсий қарор қабул қилиш 
жараёнининг биринчи поғонаси бўлади. Аммо таҳлил сиёсий қарор қабул


қилиш учунгина эмас, мустақил жараён ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, агар 
ташхисли таҳлил натижасида мазкур йўналиш бўйича сиёсий субъектнинг 
фаолиятини мураккаблаштирадиган салбий омиллар аниқланмаган бўлса, 
бундай таҳлил натижасида қарор қабул қилинмаслиги ҳам мумкин.
Шундай қилиб, сиёсий қарор қабул қилиниши вазият таҳлили 
натижаларидан келиб чиқиши мумкин. Лекин бунда воқеалар содир бўлган 
вақти ва бажарувчилари ҳар хил бўлади, шунинг учун улар бутунлай ҳар хил 
жараёнлар сифатида кўриб чиқилади. Ҳақиқатдан ҳам, таҳлилчилар кўпинча 
мижоз мақсадларини билмасдан вазият таҳлилларини амалга оширадилар. Бу 
ерда актор, таҳлилчиларнинг бир гуруҳидан ташхисли таҳлилни олиб, унинг 
асосида қарор ишлаб чиқиш учун бошқа таҳлил гуруҳига топшириши ёки ўз 
кучи билан қарор қабул қилиши мумкин. Айниқса, шунга эътибор қарор 
керакки, тўлиқ сиёсий таҳлилнинг иккита бошқа қисмларга нисбатан 
ташхисли таҳлил мавжудлиги вазият таҳлилининг ноёблигини исботлайди. 
Агар вазият таҳлили мустақил бўлиб, сиёсий қарорларни қабул қилишда давом 
эттирилмаса, сиёсий қарор ҳам, сиёсий прогноз ҳам вазият таҳлилининг 
натижаларига таянмасдан амалга оширилиши мумкин эмас. Ўтказилган вазият 
таҳлилидаги камчиликлар албатта кейинчалик қарорларга ва прогнозлар 
сифатига таъсир кўрсатадилар.

Download 267,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish