3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси



Download 72,7 Kb.
bet6/15
Sana19.04.2022
Hajmi72,7 Kb.
#562174
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3 мавзу Ривожланиш фалсафаси Фалсафа қонунлари ва категориялари

Зиддиятларнинг турлари. Зиддиятларнинг бутун ранг-баранглиги турли асосларга кўра таснифланади. Хусусан, 1) намоён бўлиш шаклига кўра – ички ва ташқи зиддиятлар;
2) ривожланишдаги ролига кўра – асосий ва иккинчи даражали зиддиятлар;
3) вужудга келиш хусусиятига кўра – зарурий ва тасодифий зиддиятлар;
4) жамиятдаги типига кўра – антагонистик ва ноантагонистик зиддиятлар фарқланади.
Диалектика тизимида бу қонуннинг марказий ўрни нима билан белгиланади? Биринчидан, бу қонун ҳар қандай ҳаракат ва ривожланиш манбаини ёритади, яъни ривожланиш назариясининг энг муҳим саволларига жавоб беради. Иккинчидан, бу қонун диалектиканинг қолган барча қонунлари ва категорияларининг асоси ҳисобланади. Кўрсатилган қонунлар ва категорияларнинг ҳар бирида биз бирлик ва кураш муносабати билан боғлиқ бўлган қарама-қаршиликларга дуч келамиз. Учинчидан, диалектик зиддиятлилик қонуни ягонани тафаккурда иккилантириш ва унинг қарама-қаршиликларини уларнинг таҳлилини синтез билан бирлаштириш орқали ўрганишни талаб қилиб, билиш диалектик методининг бош мазмунини белгилайди. Диалектика борлиқ тараққиётининг асосини зиддиятлардан иборат деб ўргатади. Қарама-қаршилик ва зиддиятлар умумий бўлиб, тараққиётнинг барча босқичларида сақланиб қолаверади, бири бартараф этилса бошқалари пайдо бўлаверади. Зиддиятларнинг бартараф этилиши ҳам хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Зиддиятларнинг моҳиятини билиш тараққиётнинг сабабларини тушунишга олиб келади.
Ривожланиш манбаини ёритувчи диалектик зиддиятлилик қонунидан фарқли ўлароқ, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни ривожланиш жараёнининг механизмини ёритади, у қай тарзда ва қандай шаклларда амалга оширилишини кўрсатади.
Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни. Тараққиётнинг диалектик концепцияси моҳиятини ёки ривожланиш жараёнининг содир бўлишини, нарса ва ҳодисаларнинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиши механизмини англаш лозим. Бундай мураккаб жараённи миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро ўтиш қонуни акс эттиради. Бу қонуннинг моҳияти шундаки, нарса ва ҳодисалардаги сезиларли бўлмаган, узлуксиз, тадрижий ва доимий тарздаги миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, тараққиётнинг маълум бир босқичида меъёрни бузади ва туб сифатий ўзгаришларига олиб келади. Бу қонуннинг моҳияти миқдор, сифат, меъёр, узлуксизлик, сакраш каби тушунчалар мазмуни асосида англаб олинади.
Борлиқ турли-тумандир. У хилма-хил хуссиятларга эга бўлган нарса, ҳодиса, жараён тарзида гавдаланади. Нарса ва ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг мавжудлигини таъминлайдиган, уларга барқарорлик бағишлайдиган хосса, хусусият, белгилар йиғиндиси фалсафада сифат тушунчасида ифодаланади. Сифат – нарса ва ҳодисаларнинг ички муайянлиги бўлиб, бошқа нарсалардан ажратиб турадиган хосса, белги, хусусиятларининг бирлигидир. Нарса ва ҳодисалар сифат муайянлигидан ташқари бир-бирларидан миқдорий томонлари билан ҳам фарқ қилади. Миқдор – предмет ва ҳодисанинг ҳажми, ўлчови, оғирлиги, ҳаракат тезлиги кабилар билан тавсифланадиган хусусиятларидир. Миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги меъёр тушунчасида ифодаланади. Меъёр – бу миқдорий муносабатлар билан объектив сифатга мос тузилмаларнинг мувофиқлигидир.
Миқдор ва сифат ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги қоида умумий аҳамият касб этади. У атроф борлиқнинг барча нарсалари ва ҳодисаларига нисбатан ўринли, яъни диалектика қонуни кучига эга. У қуйидагича таърифланади: миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни нарсанинг миқдор ва сифат томонларининг шундай бир ўзаро алоқасини акс эттирадики, унинг таъсирида миқдор ўзгаришлари меъёр чегарасидан четга чиқиб, албатта туб сифат ўзгаришларига сабаб бўлади, бу сифат ўзгаришлари эса, ўз навбатида, янги миқдор кўрсаткичларига олиб келади. Бу қонунга мувофиқ ривожланиш бир-биридан фарқ қиладиган, лекин ўзаро боғланган икки босқич – узлуксизлик ва узлуклиликнинг бирлиги сифатида юз беради. Ривожланишда узлуксизлик – бу жуда суст, кўзга кўринмас миқдор ўзгаришлари босқичи. Ривожланишда узлуклилик сакраш деб аталади.
Сакраш-бу бир сифатнинг бошқа сифатга айланиш вақти, шакли, усули, миқдор ўзгаришларининг узлуксизлиги, босқичма-босқичлигидаги узилишдир. Масалан, сакраш-бу ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, ҳайвонлар дунёсидан инсоннинг ажралиб чиқиши, бир ижтимоий тузум ўрнига бошқа ижтимоий тузум келиши, буюк илмий ва техникавий кашфиётлардир. Сакрашларнинг шакллари ранг-баранг бўлиб, ривожланаётган ҳодисанинг табиати, шунингдек унда сифат ўзгаришлари юз бераётган конкрет шароит билан белгиланади. Сакрашлар:
1) ўзгаришнинг давомлилигига кўра (жадал, суст);
2) ўзгариш шаклига кўра (бир карра, кўп карра);
3) ўзгаришнинг чуқурлик даражасига кўра (қисман, тўлиқ);
4) ўзгаришнинг йўналишига кўра (прогрессив, регрессив, йўналишсиз) фарқ қилади.
Сакрашларни таҳлил қилиш чоғида «эволюция», «инқилоб», «ислоҳот» каби атамалар айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Download 72,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish