3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси


Фалсафий категориялар – борлиқнинг умумий, муҳим томонлари, хоссалари, алоқалари ва муносабатлари ҳақида фикрлаш учун қўлланиладиган ўта кенг тушунчалар мажмуидир



Download 72,7 Kb.
bet9/15
Sana19.04.2022
Hajmi72,7 Kb.
#562174
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
3 мавзу Ривожланиш фалсафаси Фалсафа қонунлари ва категориялари

Фалсафий категориялар – борлиқнинг умумий, муҳим томонлари, хоссалари, алоқалари ва муносабатлари ҳақида фикрлаш учун қўлланиладиган ўта кенг тушунчалар мажмуидир.
Фалсафа фани оламни фалсафий англаш ва диалектик тафаккурлаш жараёнида бир-бири билан узвий боғланган, бир-бирини тўлдирадиган, мазмунан бой ва хилма-хил категориялар яратади, уларнинг ёрдамида воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий алоқадорлиги ва ривожланиши қонуниятларини ифодалайди. Фалсафа категорияларини мазкур фаннинг мазмун-моҳияти ва предметини эътиборга олган ҳолда асосан уч туркумга бўлиш мумкин: Биринчи туркумгаБорлиқ ва унинг мавжудлик шаклларини ифодалайдиган категориялар киради. Иккинчи туркумгаБорлиқнинг ялпи ўзаро алоқадорлиги ва ривожланиши қонуниятларини акс эттирадиган категориялар киради. Учинчи туркумгаБилиш жараёни ва унинг қонуниятларини ифодалайдиган категориялар киради.
Шунингдек, фалсафий категориялар тизимида шартли равишда уч муҳим гуруҳни ҳам фарқлаш мумкин:
1. Фалсафий категорияларнинг биринчи ва энг муҳим гуруҳи – ҳар қандай фалсафий муаммоларни таҳлил қилишда қўлланиладиган умумий категориялар, яъни борлиқ категорияларидир (фалсафий адабиётларда бу категорияларни диалектика категориялари деб номлаш одат тусини олган).
2. Иккинчи гуруҳни фалсафанинг турли бўлимларига тегишли бўлган махсус категориялар ташкил этади. Масалан, онтология, борлиқ, йўқлик, субстансия, дунёнинг бирлиги, материя, онг, макон, вақт, ҳаракат каби категориялар мазмунини аниқлайди ва муайян тарзда талқин қилади. Натурфалсафа, гносеология, антропология, праксиология, ижтимоий фалсафа, глобаллашув фалсафаси ҳам ўз категориялар аппаратига эгадир.
3. Учинчи гуруҳни махсус фалсафий фанлар: мантиқ, ахлоқ (этика), эстетика категориялари ташкил этади. Масалан, ахлоқ фанида фалсафий билимнинг айни шу соҳаси ва фалсафанинг ахлоқ билан турдош бўлимлари – антропология, ижтимоий фалсафа, аксиологияга хос бўлган категориялар тизими (яхшилик ва ёмонлик, шаън ва қадр-қиммат, ҳаёт маъноси, бахт ва бошқалар) вужудга келган. Тушунчалар, мулоҳазалар, мушоҳадалар, далиллаш ва ҳоказолар мантиқ категориялари ҳисобланади. Эстетикада гўзаллик ва хунуклик, фожеавийлик ва кулгилилик, улуғворлик ва тубанлик каби категориялар қўлланилади. Биз эса фалсафанинг умумий категорияларини кўриб чиқамиз.
Фалсафа категориялари муайян фанларнинг категорияларидан анча фарқ қилади. Бу фарқ шундан иборатки, диалектика категориялари объектив дунё ҳодисалари туркумларининг муҳим хоссалари ва алоқаларинигина эмас, балки барча моддий жараёнларга хос бўлган энг умумий хоссалар ва алоқаларни акс эттиради. Шундай қилиб, диалектика категориялари объектив дунёни идеал акс эттиришнинг ўта кенг шакллари бўлиб, улар воқеликни билиш ва маънавий-амалий ўзгартиришнинг асосий тамойиллари бўлиб хизмат қилади.
Баъзи ҳолларда умумий категориялар, яъни борлиқ категориялари диалектика категориялари деб ҳам номланади. Диалектика категорияларини икки турга ажратиш мумкин: субстанционал категориялар ва муносабатдош категориялар. Субстанционал категориялар – бу бошқа категориялардан қатъий назар, алоҳида-алоҳида қўлланиладиган категориялар. Бундай категориялар қаторига «борлиқ», «материя», «ҳаракат», «ривожланиш», «макон», «вақт », «зиддият» ва ҳоказолар киради. Улар объектив воқеликнинг муайян умумий хоссаларини қайд этади, лекин бу категорияларнинг бошқа категориялар билан алоқалари ҳақида бевосита тасаввур ҳосил қилиш имконини бермайди.
Муносабатдош категориялар бири иккинчиси билан уйғун боғлиқ бўлиб, билиш жараёнида бири иккинчисини назарда тутади; уларнинг бири ҳақида тасаввур ҳосил қилганда бошқасини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Бундай категориялар қаторига қуйидагилар киради: яккалик ва умумийлик; ҳодиса ва моҳият; шакл ва мазмун; қисм ва бутун; сабаб ва оқибат; тасодиф ва зарурият; имконият ва воқелик.
Борлиқ бепоён алоқадорликлар ва боғланишлар мажмуидир. Турли фанлар бу алоқадорликлар ва боғланишларни турли жиҳатдан ўрганади. Диалектика эса бир бутун борлиққа ва унинг турли кўринишларига хос бўлган энг умумий алоқадорликни ва боғланишларни ўрганади ва очиб беради. Диалектикада бундай алоқадорликларнинг уч тури мавжуд: 1) умумий, уни­версал, 2) структуравий, 3) детерминистик алоқадор­ликлар. Ушбу алоқадорликларни диалектиканинг муносабатдош категориялари акс эттиради. Бу жиҳати билан диалектика конкрет фанлардан фарқ қилади.

Download 72,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish