3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси



Download 72,7 Kb.
bet10/15
Sana19.04.2022
Hajmi72,7 Kb.
#562174
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
3 мавзу Ривожланиш фалсафаси Фалсафа қонунлари ва категориялари

Яккалик, хусусийлик ва умумийлик. Яккалик, хусусийлик ва умумийлик борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳар бирига хос алоҳида, маъ­лум гуруҳига хос махсус ва ҳаммасига хос умумий томонлари, хусусиятлари ҳамда улар ўртасидаги боғаниш ва алоқадорликни ифодалайди.
Алоҳида нарса ва ҳодисагагина хос бўлиб, бу нарса ва ҳодисани бошқа нарса ва ҳодисадан фарқ қилувчи, такрорланмайдиган, индивидуал белги ва хусусиятлар бирлиги яккалик дейилади. Яккалик алоҳида нарса ва ҳодисаларни ҳам, улардаги алоҳида томон, белги ва хоссаларни ҳам акс эттиради.
Кўпчилик нарса ва ҳодисаларга (ёки уларнинг турларига ҳамда томонларига) хос бўлган ўзаро ўхшаш, бир хил, такрорланувчи белги ва хусусиятлар бирлигини акс эттирувчи тушунча умумийлик деб аталади.
Нарса ва ҳодисаларга хос махсус томонлар, хусу­сиятлар бирлиги хусусийлик категориясида ифодаланади. Хусусийлик категорияси нарса ва ҳодисалардаги алоҳидалик ва умумийлик каби томонлар ўртасидаги алоҳидаликка нисбатан умумий, умумийликка нисбатан алоҳида бўлган томонлар, белгилар, хусусиятлар ва алоқадорликларни ифодалайди.
Моҳият ва ҳодиса. Моҳият нарса ва ҳодисаларнинг ички, энг муҳим ўзаро боғланишлари, шу боғланишларнинг қонуний алоқадорликларини ифодаловчи воқеликнинг ички томонидир. Ҳодиса эса шу нарса ва жараёнларни ташкил этувчи томонлар, хусусиятлар ва боғланишларнинг намоён бўлиш шакли, моҳиятнинг ифодаланишидир.
Бутун ва қисм. Бутун — ўзаро диалектик алоқадорликда бўлган қисмлар, бўлаклар, томонлар, элементлар, компонентларнинг узвий бирлигидан иборат бўлган алоҳида нар­са, ҳодиса, жараёндир. Масалан, бизни ўраб турган олам бир бутундир.
Қисм эса шу бутунни ташкил қилган, унинг таркибидаги маълум бўлак, компонент, элементдир. Маса­лан, бир бутун оламнинг бир қисми табиатдир.
Система, структура ва элемент. Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар система, структура ва элемент алоқадорлигига ҳам эга бўлади. Чунки улар маълум системалар тарзида мавжуд бўлиб, ўз тузилиши ва таркибига кўра эса муайян структурага эга ҳамда қатор элементлардан ташкил топган бўлади.
Система — бу борлиқдаги ўзаро боғлиқ, муайян тартибдаги бир-бирига таъсир ва акс таъсир қилиб турувчи нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларнинг қонуниятли бирлигидир.
Структура эса шу системани ташкил этган нарса­лар, ҳодисалар ва жараёнларнинг тартиби, тузилиши, таркиби, жойлашиши ва ифодаланишидир. Структура ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг, ҳар бир системанинг ажралмас туб хусусияти бўлиб, у муайян элементлар­дан ташкил топади.
Элемент система структурасини ташкил килган, нисбий мустақилликка эга бўлган тузилмадир. Ҳар бир система ўз структурасига кўра бир қанча ўзаро чамбарчас боғлиқ ва алоқадорликда бўлган элементлардан иборат бўлади.

Download 72,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish