3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси



Download 412,02 Kb.
bet7/15
Sana28.03.2023
Hajmi412,02 Kb.
#922559
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
3 Мавзу Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий онунлари ва к

Инкорни-инкор қонуни - ривожланишнинг умумий тенденциясини, унинг йўналишини акс эттиради. Тараққиётдаги ворислик ва давомлилик инкорни инкор этиш йўли билан амалга ошиб боради. Бу муаммони ўрганишни инкор тушунчаси нимани ифодалашини аниқлаб олишдан бошлаш лозим.
Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши ва янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Тараққиётдаги ворислик ва давомлилик инкорни инкор этиш йўли билан амалга ошади. Бундаги эскининг янги билан алмашиниши инкор деб аталади.
«Инкор» ва «инкорни-инкор» категориялари диалектикага Гегел томонидан киритилган бўлиб, айни шу мутафаккирнинг саъй-ҳаракатлари билан улар умумий фалсафий категориялар мақомини олган. Инкор ва инкорни-инкор категорияларидан Гегел ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини ёритиш воситаси сифатида фойдаланган.
Инкорни-инкор қонуни – бу шундай бир қонунки, унга мувофиқ ривожланиш жараёни янгининг эскини диалектик инкор этиш чексиз занжиридан иборат бўлади, бунда ривожланиш аввалги босқичларининг барча муҳим жиҳатлари янгида сақланади ва умуман бу жараён юксалиб борувчи йўналишга эга бўлади. Айни вақтда ривожланиш жараёнида унинг олий босқичларида аввалги босқичларнинг айрим жиҳатлари ва томонлари сифат жиҳатидан янгича асосда такрорланади ва айни ҳол тўғри чизиқ, туташ доира бўйлаб эмас, балки спиралга яқинлашувчи эгри чизиқ бўйлаб юксалишни белгилайди. Ҳаракатнинг спиралсимонлиги ривожланишнинг цикллигини акс эттиради.
Инкорни нигилистик ва диалектик тушуниш тубдан фарқ қилади. Эскининг бутунлай барҳам топиши, инкор этилиши ва янгининг “йўқ”дан пайдо бўлиши маъносида тушуниш инкорни нигилистик тушунишдир (лот. nigie – ҳеч нима). Инкорни диалектик тушунишга кўра эса биринчидан, инкор тараққиёт жараёнининг шарти ва моментидир; иккинчидан, инкор тараққиёт жараёнида эски билан янгининг боғланиш, алоқадорлик жиҳатидир.
Инкорни инкор қонуни қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: биринчидан, эскининг янги томонидан инкор этилиши объектив жараёндир; иккинчидан, диалектик инкор ташқаридан киритилган куч ёки ҳолат эмас, балки нарса ва ҳодисаларнинг ички ривожланиши натижаси, ўзини-ўзи инкор қилишидир; учинчидан, ҳар бир нарса ва ҳодиса учун инкорнинг аниқ тури мавжуд; тўртинчидан, диалектик инкор тўлиқ инкор бўлмай, балки эскини янги билан боғлаб турувчи жараёндир, ворислик ифодасидир; бешинчидан, диалектик инкор тараққиётнинг оддийдан мураккабга, қуйи босқичдан юқори босқичга, эски сифатдан янги сифатга ўтилишини, илгарилама характерини ифодалайди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда эски ва эскираётган нарсаларни инкор этиш ва уларнинг ўрнига янгиларини қуриш, яратиш учун кураш давом этмоқда. Жамиятда юз бераётган бозор иқтисодиёти туғдираётган ўзгаришларни ҳар бир киши тўғри тушуниб олиши лозим. Республикани сифат жиҳатидан ўзгартириш, уни юксак тараққий этган мамлакатлар қаторига киритиш учун ҳозирги даврда ҳар бир кишидан кўпроқ куч-ғайрат сарфлашни, ўз фаолиятига баҳо беришда холис, принципиал бўлишни, омилкорлик ва фидокорликни талаб қилади. Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун фақат иқтисодий ўзгаришлар қилиш етарли эмас, шу билан бирга, сиёсий, маданий ва маънавий ўзгаришлар ҳам қилиш, фаол ижтимоий сиёсат олиб бориш, инсон тўғрисида ғамхўрлик, унинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам зарур.
Диалектиканинг умумфалсафий учта асосий қонунлари мазмун-моҳиятини билиш, оламни фалсафий англашда мазкур қонунларни эътиборга олиш, уларнинг талаб-қоидаларига мос равишда фикрлаш ва амал қилиш муҳим методологик аҳамиятга эгадир.

Download 412,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish