3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси



Download 412,02 Kb.
bet3/15
Sana28.03.2023
Hajmi412,02 Kb.
#922559
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3 Мавзу Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий онунлари ва к

Ривожланиш — бу прогрессдан иборат ўзгариш бўлиб, кенг маънода қуйидан юқорига, оддийдан мураккабга қараб илгарилаб борувчи ҳаракатдир. Ривожла­ниш шундай ўзгаришки, у нарса ва ҳодисаларнинг қуйи босқичи ўрнини юқорироқ босқич олишидир. Ривожланиш бошқа жиҳатдан нарса ва ҳодисаларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан тубдан ўзгариб, бошқа нар­са ва ҳодисаларга айланишидир. Ривожланиш, умуман олганда, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат эмас, уни бундай тушуниш хатодир. Бундай тушунишни табиат ривожланиши ҳам, жамият тарихи ҳам рад этади. Ҳар қандай реал ривожланиш спиралсимон ҳолда, унинг ҳар бир янги ўрами олдингисига қараганда кенгроқ бойроқ, мазмунлироқ, юқорироқ, асосда эгри-бугри йўллар би­лан содир бўлади.
Фан ва ижтимоий-тарихий амалиёт шуни кўрсатадики, табиат, жамият, инсон ва инсон тафаккурига хос бўлган асосий умумий хусусиятлардан бири — бу уларда прогресс томон ривожланишнинг, яъни тараққиётнинг мавжудлигидир.
Ноорганик табиатда ривожланиш моддий объектларнинг, улардаги ўзаро алоқадорлик ва ҳаракат турларининг тобора мураккаблашиб бориши тарзида намоён бўлади.
Органик табиатда эса ривожланиш тирик организмларнинг ташқи муҳитга мослашуви асосида, улардаги табиий ва сунъий танланиш жараёнида эс­ки, содда турларнинг ўрнига янги, мураккаброқ турларнинг пайдо бўлиб, уларнинг такомиллашиб боришида ифодаланади.
Инсоннинг ривожланиши дейилганда эса, одамнинг тобора ижтимоийлаша бориб, меҳнат, тил, онг ва аҳлоқнинг таъсири туфайли ижтимоий зот — инсонга айлана бориши, ниҳоят, ибтидоий жамоа тузуми кишисидан то ҳозирги давр кишисигача босиб ўтилган босқичлар тушунилади.
Прогресс томон ривожланиш, айниқса, жамият ҳаётида яққол кўзга ташланади. Жамиятдаги ривож­ланиш бир қуйи ижтимоий-иқтисодий босқичдан унга нисбатан прогрессивроқ, юқорироқ ижтимоий-иқтисодий босқичларга ўтиб бориш асосида рўй беради.
Инсон тафаккури жараёнига хос ривожланиш эса, бу инсон билишининг билмасликдан билишга томон, тўла бўлмаган билимлардан тўлароқ билимларга то­мон, оддий билишдан илмий билишга томон юксалиб боришидир.
Биз кўриб ўтган соҳаларнинг ҳар бирида прогресс томон ривожланиш ўзига хос шаклларда юз беради. Шу билан бирга, уларнинг ҳаммасига хос ривожланишнинг умумий томонлари ҳам бўлиб, улар бирликда бир бутун дунёнинг умумий ривожланиш манзарасини ифодалайди.
Шуни айтиш керакки, ривожланишнинг турли то­монлари, босқичлари, унинг конкрет хусусиятлари турли конкрет фанлар томонидан ўрганилиб, уларнинг ҳар бири ўзининг соҳасига оид алоҳида ривожланиш назарияларини ишлаб чиқади ва мукаммаллаштириб боради. Масалан, ҳозирги замон космологияси коинот, айрим галактикалар, турлича космик объектларнинг келиб чиқиши каби назарияларни ишлаб чиқмоқда. Эволюцион биология эса тирик организмларнинг ривожланиши, уларда содда турлардан мураккаб турларнинг қандай келиб чиқиши ҳақида ўз назарияларига эга. Тарих фанида эса кишилик жамиятининг ривожланиш қонуниятлари ҳақида турли назариялар мавжуд; тилшунослик фани бўлса турли тилларнинг ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги назарияларни ишлаб чиққандир. Булар ривожланишнинг турли конкрет махсус соҳаларига оид назариялардир.
Ривожланишнинг турли махсус фанлар соҳаларига оид бундай назарияларининг умумий жиҳатлари диалектиканинг тараққиёт назариясида ифодаланади. Диалектиканинг тараққиёт назарияси эса бир бутун борлиқнинг ҳаракати, ўзгариши ва ривожланиш қонунлари ва принципларини ўз ичига олган умумфалсафий таълимотдир. Тараққиётнинг бу умумфалсафий назариясининг вужудга келиши ва шаклланиши ҳам ўз тарихига эга.

Download 412,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish