3 Мавзу: Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва категориялари. Маъруза режаси



Download 412,02 Kb.
bet11/15
Sana28.03.2023
Hajmi412,02 Kb.
#922559
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
3 Мавзу Ривожланиш фалсафаси. Фалсафанинг асосий онунлари ва к

Мазмун ва шакл. Мазмун — нарса ёки ҳодисани айнан шу нарса ёки ҳодиса сифатида ифодаловчи жараёнлар, муҳим эле­ментлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. Шаклмазмуннинг мавжудлик усулини, унинг структурасини, яъни тузилишини ифодаловчи, нарса ва ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларининг бирлигидан иборат. Мазмунни ташкил этувчи хусусиятлар, зиддиятлар, элементлар шаклсиз ифодаланмаганидек, уларнинг мавжудлик усули, структураси, тузилиши ҳам мазмунсиз намоён бўла олмайди. Демак, мазмун ва шакл муайян бир нарса ёки ҳодисанинг бир-бири билан диалектик алоқадор бўлган икки томонидир.
Сабаб ва оқибат. Нарса ва ҳодисалар ўзларининг пайдо бўлишлари, шаклланиш ва ривожланишларида бир-бирлари билан алоқадорликда ва сабабий боғланишларда бўлишиб, уларнинг бири сабаб, иккинчиси шу сабаб туфайли келиб чиққан оқибат бўлади. Уларнинг ўзаро бундай алоқадорлиги сабабий боғланиш (сабабият) дейилади. Бу сабабий боғланишда бир нарса ёки ҳодиса иккинчи бир нарса ёки ҳодисани вужудга келтиради.
Бир ҳодисадан олдин келиб, уни вужудга келтирган ҳодиса ёки ҳодисалар гуруҳи сабаб деб аталади. Сабабнинг бевосита ёки бавосита таъсири билан юз берадиган ҳодиса оқибат дейилади.
Сабаб-оқибат боғланишлари турли шаклларда намоён бўлади: асосий ва иккинчи даражали, ички ва ташқи, объектив ва субъектив сабаблар фарқланади. Нарса ва ҳодисаларнинг сабабий боғланишларини фалсафий таҳлил қилиш уларнинг моҳиятини ва ривожланиш қонунларини ўрганиш имконини беради. Сабабият ҳар қандай қонуннинг ажралмас белгисидир.
Зарурият ва тасодиф. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидан, уларнинг ички муҳим боғланишларидан муайян шароитда қатъий равишда келиб чиқадиган, келиб чиқиши муқаррар бўлган воқеа ёки ҳодиса зарурият деб аталади. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти билан боғлиқ бўлмаган, ташқи таъсир ва иккинчи даражали омиллар билан боғлиқ, бўлган, айни шароитда юз бериши ҳам, юз бермаслиги ҳам мумкин бўлган ҳодиса ёки воқеа тасодиф дейилади.
Имконият ва воқелик. Имконият ва воқелик ўзгариш ва ривожланиш жараёнидаги нарса ва ҳодисаларнинг икки хил даврини, икки хил ҳолатини, бу даврларнинг ўзаро муносабатини ўзларида ифодаловчи категориялардир.
Воқелик — бу ҳозир реал мавжуд бўлган, яшаб турган нарса ва ҳодисалардир. Лекин бу ҳодисалар ривожланиш жараёнида бирданига ҳозирги ҳолатда бўлмай, балки дастлаб имконият ҳолатида бўлган бўлиб, улар ўзларининг маълум келиб чиқиш даврига, вақтига, тарихига эга. Воқелик ўзининг пайдо бўлиш давридан олдин имконият шаклида мавжуд бўлади. Воқелик доимо имкониятдан келиб чиқади ва мавжуд воқелик янги-янги имкониятларни туғдиради.
Имконият — бу воқеликнинг ҳали амалга ошмаган куртак ҳолдаги кўринишидир, у юзага чиқмаган воқеликдир. Шу билан бирга, имконият воқеликни келтириб чиқарувчи, ривожланишнинг объектив ва субъектив шарт-шароитлари ҳам бўлиши мумкин. Имконият объектив қонуниятлардан келиб чиқади, улар томонидан яратилади. Имкониятнинг воқеликка айланишини ривожланиш жараёни ифодалайди. Имкониятлар: ички ва ташқи, формал, абстракт ва реал шаклларга эга. Формал имконият деганда объектив қонунларга зид бўлмасада, воқеликка айланиши учун ҳеч қандай шарт-шароитга эга бўлмаган имкониятлар тушунилади. Амалга ошиши учун ҳали шарт-шароитлар тўла бўлмаса абстракт имконият, барча зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлса реал имконият дейилади.
Умуман, диалектикада юқоридаги универсал, структуравий ва детерминистик алоқадорликларни ифодалайдиган муносабатдош категориялар ўзаро бир-бирлари билангина эмас, балки бошқа барча кате­гориялар билан ҳам чамбарчас боғлиқликда ўрганишни талаб қилади.

Download 412,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish