10
Бошқа
кредиторларнинг
хизматлари
учун
тўловларда
ишлатилган чеклар суммасини
ҳисобдан чиқариш
6990
5520
7. Ҳисобдор шахслар билан бўладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашишлар майда хўжалик харажатларини ва
хизмат сафар харажатларини тўлашда содир бўлади.
Демак, ҳисобдор шахслар – келгуси маъмурий-хўжалик ва сафар харажатлари
учун пул маблағларини олдиндан олган ходимлардир. Ҳисобдор
шахс сифатида
кассадан нақд пул оладиган ходимларнинг рўйхати корхона раҳбари томонидан
тасдиқланади. Бериладиган пул миқдори чекланган:
-
хўжалик эҳтиёжлари учун бериладиган нақд пул корхона сметасида назарда
тутилади;
-
сафар харажатлари учун бериладиган пул сафар муддати ва борадиган жойига
боғлиқ.
Сафар харажатига пул беришда йўлкира (икки томонга), суткалик ва ётоқ (турар
жой ижараси) харажатлари ҳисоблаб чиқилади.
Корхонада сафарга кетган ва келган шахсларни рўйхатга
олиш журнали
юритилиб, ҳисобдор сумма операциялари корхона бухгалтериясида 4220 -
«Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар» счётларида ҳисобга олинади. Бу актив
счёт бўлиб, дебет қолдиғи ҳисобдор шахсининг корхонадан бўлган қарзини
кўрсатади. Бу счётнинг дебетига касса чиқим ордерига асосан янги аванс суммаси
берилганда, кредитга эса – аванс ҳисоботига асосан сарфланган ва кирим касса
ордерига асосан қайтариб топширилган фойдаланилмаган сумма ёзилади.
Ҳисобдор шахслар олдиндан олинган бўнак суммасидан ортиқча харажат қилган
бўлса, ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ортиқча қилинган
харажатлар
суммасига 6970-«Ҳисобдор шахсларга қарзлар» счёти кредитланади. Ушбу ортиқча
қилинган харажат суммаси ҳисобдор шахсга қайтарилганда 6970-счёти
дебетланиб, 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счёти кредитланади. Ушбу
журнал-ордер комбинлашган регистр бўлиб, бир қаторга ёзиш йўли билан синтетик
ва аналитик ҳисобни ўзида мужассамлаштирган. Бунда ҳар бир ҳисобдор шахсга
берилган сумма учун журнал-ордерда бир қатор очилиб, унга ҳисобдор шахснинг
аванс
ҳисоботи
бўйича
сарфланган
харажат,
қайтариб
топширилган
фойдаланилмаган сумма ёзиб борилади. Бунда 7- журнал-ордер шаклидан
фойдаланилади.
Агар корхона ташқи иқтисодий фаолият билан шуғилланса,
хорижий сафар
бўйича харажатларни ҳисобга олиш зарурияти туғилади. Хорижий сафар
харажатлари учун пул Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан
белгиланган меъёр бўйича тўланади.
Хорижий валютада қилинган сафар харажатлари мақсадли тайинланишига
қараб 4220-счётидан маҳсулот (иш ва хизмат) лар таннархига (2010-счёт) ёки давр
харажатларига (9400-счёт) ёки хориждан сотиб олинган асбоб-ускуналарга (0720-
счёт), материалларга (1000-счёт), товарларга (2910-счёт) ўтказилади. Счётларга
харажатлар хорижий валюта ва сўм эквивалентида ёзилади. Ҳисобдор
шахсларда
қолган валюта ҳам қайтадан баҳоланиб натижа 9620 ёки 9540 - счётларга ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: