вақтларда умумий белгиланган тартибда ҳисобланган даромад (фойда)дан ажратма
солиғи суммасига қуйидагича ёзув расмийлаштирилади:
Дт 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»,
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счёти бўйича очилган «Даромад
(фойда) солиғи бўйича имтиёзлар» счёти.
Ушбу ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга ўтказилмайди, балки мақсадли
фойдаланиш учун берилган солиқ имтиёзлари счётига ўтказилади:
Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счёти бўйича очилган «Даромад
(фойда) солиғи бўйича имтиёзлар»,
Кт 8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счёти.
8840 – счётда ҳисобга олинадиган қонунчилик бўйича солиқлардан озод қилиш
натижасида ҳосил бўлган сумма, агар имтиёзли давр кўрсатилган бўлса, кўрсатилган
давр охирида, бошқа ҳолларда эса ҳар йили қуйидаги ҳисобдан чиқарилади:
Дт 8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»,
Кт 8520-«Резерв капитали» счёти.
Мақсадли фойдаланиш учун резерв капиталига ўтказилган маблағдан хўжалик
юритувчи субъектлар ўзларининг моддий-техника ва ижтимоий базасини
мустаҳкамлаш,
шунингдек
ходимларни
моддий
рағбатлантириш
учун
фойдаланганда 8520- «Резерв капитали» счёти дебетланиб тайинланишига қараб
тегишли счётлар кредитланади.
7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган
мажбуриятлар» счётида қонунчиликка биноан ваклотли ҳукумат органлари қарори
билан тўлашни бир неча йилга узайтиришга рўхсат этилган солиқ ва мажбурий
тўловлар бўйича бюджет олдидиги узоқ муддатли қарз акс эттирилади.
Масалан, корхонага қонунчиликка биноан ваколати ҳуқуқий органлари қарори
билан солиқ тўлашни бир неча йилга узайтиришга рўхсат этилган бўлса, қуйидагича
ёзув билан расмийлаштирилади:
Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»,
Кт 7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ
муддатли
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти.
Шунингдек бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлаш муддати бир неча йилга
кечиктирилган ҳолларда.
Дт 6510-«Суғурта бўйича тўловлар»,
Дт 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» счётлар,
Кт 7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган
мажбуриятларнинг жорий йилда тўланадиган қисми қуйидаги акс эттирилади:
Дт 7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли
кечиктирилган мажбуриятлар»,
Кт 6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти.
Бундай суммани жорий йилда бюджетга ўтказиш ҳисобланганда
Дт 6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти,
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
Кт 6510-«Суғурта бўйича тўловлар»,
Кт 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» счётлари.
Ушбу сумма бюджетга ёки суғурта органларига ўтказиб
берилганда
Дт 6410, 6510 ва 6520-счётлар,
Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» .
7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар» счётида вақтинчалик фарқларнинг
мавжудлиги туфайли вужудга келадиган кечиктирилган даромад (фойда) солиғи
суммаси акс эттирилади.
Даромад (фойда) солиғи бўйича харажат ҳисоб даромадидан ҳисоблаб
топилади, тўланадиган даромад (фойда) солиғи эса солиққа тортиладиган даромад
(фойда)дан ҳисоблаб топилади. Ҳисоб даромади (фойдаси) ва солиққа тортиладиган
даромади (фойдаси)дан олинадиган солиқни аниқлашдаги ёндошишлар орасидаги
фарқи молиявий ҳисоботда инобатга олиниши керак.
Корхонанинг ҳисоб сиёсатига биноан ҳисоб маълумотлари бўйича аниқланган
даромад (фойда) солиғи даромад олиш мобойнида корхона томонидан қилинган
харажат деб қаралади ва у тегишли даромад ва харажатлар қайси даврда
вужудга
келган бўлса, шу даврда ҳисобланади ҳам корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти
натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан
ҳисоблаб топилган даромад (фойда) солиғи харажати билан солиққа тортиладиган
даромаддан ҳисоблаб топилган тўлашга тегишли даромад (фойда) солиғи орасидаги
фарқ вақтинчалик фарқ сифатида ҳисобга олиниб 7250-«Вақтинчалик фарқлар
бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи бўйича узоқ муддатли
мажбуриятлар» счётининг кредитида қуйидаги акс эттирилади:
Дт 9810- «Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»,
Кт 7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар» счёти.
Ҳар йили даромад (фойда) солиғи бўйича кечиктирилган
мажбуриятларнинг
бир қисми даромад (фойда) солиғи бўйича кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий
қисмидек 6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда)
солиғи бўйича мажбуриятлар» счётида қуйидаги акс эттирилади:
Дт 7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар»,
Кт 6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи
бўйича мажбуриятлар» счёти.
Бундай суммани жорий йилда бюджетга ўтказиш ҳисобланганда
Дт 6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи
бўйича мажбуриятлар» счёти,
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти.
Ушбу сумма бюджетга ўтказиб берилса,
Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти,
Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
Ҳисобот даври тугагач йилик молиявий ҳисобот тузишда 9810-«Даромад
(фойда) солиғи бўйича харажатлар» ва 9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа
солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счётларининг дебетида ҳисобга олинган
солиқлар суммаси 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ўтказилади:
Дт 9910-«Якуний молиявий натижа»,
Кт 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» ва 9820-«Фойдадан
ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счётлари.
Демак, даромад (фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) суммасидан
даромад (фойда) солиғини (9810-счёти) ва фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва
йиғимлар (9820-счёти) суммасини айриб ташлагандан сўнг ҳисобот даврининг соф
фойдаси (зарари) чиқади ва у молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сонли
шакл)нинг 270-сатрида кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: