3-мавзу. Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби Мавзу режаси


Банкдаги бошқа махсус счётлар ва улардаги маблағлардан фойдаланиш



Download 403,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana14.06.2022
Hajmi403,19 Kb.
#669181
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6-mavzu Pul mablag‘lari va hisob kitoblar hisobi

6. Банкдаги бошқа махсус счётлар ва улардаги маблағлардан фойдаланиш 
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет мамлакатлардаги аккредитивлар, чек 
дафтарчалари, бошқа тўлов ҳужжатларидаги (векселлардан ташқари) пул 
маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида, шунингдек, мақсадли 
молиялаштириш (тушумлар) пул маблағларининг алоҳида сақланадиган қисмининг 
ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга 
оширилади: 
5510-“Аккредитивлар”; 
5520-“Чек дафтарчалари”; 
5530-“Бошқа махсус счётлар”. 
5510-“Аккредитивлар” счётида аккредитивдаги пул маблағлари ҳисобга 
олинади. Аккредитивга пул маблағларини ўтказиш 5510-“Аккредитивлар” 
счётининг дебетида ва 5110-“Ҳисоб-китоб счёти”, 5210-“Мамлакат ичидаги валюта 
счётлари”, 5220-“Чет элдаги валюта счётлари” ва бошқа счётларнинг кредитида акс 
эттирилади. 
5510-“Аккредитивлар” счёти бўйича аккредитивга ҳисобга олинган пул 
маблағлари уларнинг ишлатилиши бўйича (банк кўчирмаларига асосан), 6010-
“Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”нинг дебетига 
ҳисобдан чиқарилади. Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағлар, банк томонидан 
улар қайси счётдан ўтказилган бўлса, шу счётларга қайта тикланганда 5510-
“Аккредитивлар” счётининг кредити, 5110-“Ҳисоб-китоб счёти”, 5210-“Мамлакат 
ичидаги валюта счётлари”, 5220-“Чет элдаги валюта счётлари” ва бошқа счётлар 
билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
5510-“Аккредитивлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб корхона томонидан 
қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида юритилади. 
5520-“Чек дафтарчалари” счётида чек дафтарчаларидаги пул маблағларининг 
ҳаракати ҳисобга олинади. Чек дафтарчаларини беришда пул маблағларини 
депонентлаш 5520 “Чек дафтарчалари” счётининг дебети ва 5110-“Ҳисоб-китоб 
счёти”, 5210-“Мамлакат ичида валюта счётлари”, 5220-“Чет элдаги валюта 
счётлари”, 6810-“Қисқа муддатли банк кредитлари” ва бошқа счётларнинг 
кредитида акс эттирилади. Корхона томонидан берилган чекларнинг тўлови 
доирасидаги сумма 5520-“Чек дафтарчалари” счётининг кредитидан харажат ва 
қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Чек 
билан берилган, лекин банк томонидан тўланмаган (тўловга тақдим этилмаган) 
сумма 5520-“Чек дафтарчалари” счётида қолади ва ушбу 5520-“Чек дафтарчалари” 
счётининг қолдиғи банк кўчирмалари билан мос келиши лозим. Банкка қайтарилган 
чекларнинг (фойдаланилмай қолган) суммаси 5520-“Чек дафтарчалари” счётининг 


кредитида 5110-“Ҳисоб-китоб счёти”, 5210-“Мамлакат ичида валюта счётлари”, 
5220-“Чет элдаги валюта счётлари” ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. 
Кредитор корхоналар билан ҳисоб-китоб қилиш учун корхона ходимларига 
ҳисобдорликка берилган чек дафтарчаларидаги маблағларнинг ҳаракати устидан 
назорат тезкор равишда юритилади. 
5520-“Чек дафтарчалари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган чек 
дафтарчалари бўйича юритилади. 
5530-“Бошқа махсус счётлар”да банкда махсус сақланадиган мақсадли 
молиялаштириладиган (тушумлар) маблағлар, шу жумладан ижтимоий муассасалар, 
объектлар (болалар боғчаси ва бошқалар)ни сақлаш учун ота-оналардан, ўзга 
фойдаланувчилар ва бошқа манбалардан келиб тушган пул маблағлари; корхонанинг 
талабига кўра алоҳида счётда йиғиладиган ва сарфланадиган капитал қўйилмаларни 
молиялаштириш маблағлари; давлат идораларининг субсидиялари ва шу 
кабиларнинг ҳаракати ҳисобга олинади. 
Корхонанинг ажратилган бўлинмаларга банкда жорий харажатларни (меҳнат 
ҳақи, алоҳида хўжалик харажатлари, хизмат сафарлари ва шу кабилар) амалга 
ошириш учун очилган жорий счётларда ушбу кўрсатилган маблағларнинг ҳаракати 
алоҳида счётда акс эттирилади. 
5530-“Бошқа махсус счётлар” бўйича аналитик ҳисобни ташкил этиш 
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет элдаги бошқа махсус счётлардаги пул 
маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш 
имкониятини таъминлаши лозим. 

Download 403,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish