3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet67/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   277
Bog'liq
ДХН

Давлат органларининг турлари. Давлат органлари хилма – хил бўлиб, улар турли вазифа ва функцияларни амалга оширади. Улар фаолияти мазмуни ва мезонларига кўра турлича таснифланади:
Давлат фаолиятини амалга ошириш шакли бўйича: вакиллик, ижроия, суд органлари ва прокуратура органларига ажратилади. Давлат органларини таснифлашнинг дастлабки асоси – уларнинг конституциявий бўлинишидир. Ягона давлат ҳокимияти Конституцияда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги ва демократизм принциплари асосида таркибий-функционал белгига кўра алоҳида органларга бўлинади.
Вакиллик органлари. Ўзбекистон Республикасида марказий ва маҳаллий вакиллик органлари мавжуд. Ўзбекистон Республи- касининг Олий Мажлиси республикада қонун чиқарувчи ҳоки- миятни амалга оширувчи давлатнинг олий вакиллик органидир. Икки палатали Олий Мажлис (Қонунчилик палатаси ва Сенат) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқўз ваколатига кирадиган ҳар қандай масалани ўз муҳокамасига қабул қилиш ва ҳал этиш ҳуқуқигаэга.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят ва туманлардаги Халқ депутатлари кенгашлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғи ва Конституциянинг кафили ҳисобланади. У давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб туради ҳамда уларнинг ҳамкорлигини таъминлайди. Президент Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлит- лигини муҳофаза этиш чораларини кўради; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишининг кафили бўлади; мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади; Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини парламент тас- диғига киритади, Бош вазирнинг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади; Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди, қонунчилик ташаббуси ва вето ҳуқуқ- ларидан фойдаланади; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Куч- лари Олий Бош қўмондони ҳисобланади; Конституциявий суд билан бамаслаҳат қабул қилинадиган қарор асосида парламентни ёки унинг палаталаридан бирини тарқатиб юбориши мумкин; Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколат- ларни амалга оширади.
Ижроия органлар. Вазирлар Маҳкамаси – иқтисодий, ижти- моий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Олий Мажлиснинг ҳамда унинг палаталарининг қарорларини ижро этилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фармон, фармойиш ва қарорлар бажарилишини таъминловчи ижро органи. Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчилик ҳужжат- ларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансаб- дор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституция- нинг 89-моддаси ва 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкама- си ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қи- лишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойиш- ларини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республи- каси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Ижро этувчи органлар вазирликлар ва давлат қўмиталаридан иборат тарзда таркиб топади.
Суд ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикасида беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конститу- циявий суди, Ўзбекистон Республикасининг Олий суди суд ҳокимиятининг марказий органлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий, ҳарбий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди – барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мослигини назорат қилади.
Прокуратура органлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўсунувчи прокурорлар барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идоралари, ҳоким- лар, шунингдек, кимнинг тасаруфида бўлишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, муассасалар, ҳарбий қисмлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар, фуқароларнинг қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этишлари устидан назоратни амалга оширадилар.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish