Профессионализм принципи. Давлат аппарати хизматчи- лари ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлиб, улар махсус малака ва билимга, етарли тажриба ва амалий уқувга эга бўлган ходимлар ҳисобланади. Давлат аппаратида хизмат қилаётган ходимлар дастлаб мазкур соҳа бўйича қуйи органларда хизмат қилган, ушбу соҳада бой тажрибага эга бўлган мутахассис ходим бўлиши шарт.
Коллегиаллик ва яккабошчиликнинг биргалиги принципи. Давлат аппарати органлари ўз фаолиятини коллегиаллик ва якка- бошчилик асосида амалга оширадилар. Коллегиаллик жамоавий бошқарув ҳисобланиб, Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари ва юқори палатаси сенаторларининг хизмат фаолиятида яққол кўринади. Чунки ушбу органлар бамаслаҳат, муҳокама тарзида бир-бири билан ҳамкорликда масалаларни ҳал этадилар. Маса- лан, Олий Мажлис қонун қабул қилишда баҳамжиҳат иш тутади. Яккаҳокимлик ёки яккабошчилик принципида эса масала колле- гиалликка ўхшаш умум иродасининг рўёбга чиқиши билан эмас, балки хизмат соҳаси ёки бўлим бошлиғининг якдил фикри асосида ҳал қилинади. Масалан, Божхона қўмитаси раисининг тегишли масала юзасидан якка тартибда буйруқ чиқариши, Вазирнинг буйруғи ва ҳоказо.
Сайланиш ва тайинланишнинг уйғунлиги. Давлат механиз- ми (аппарати)нинг ташкил этилиши сайланиш ва тайинланиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида олий вакиллик органлари Қонунчилик палатаси депутатларининг бар- часи, Сенат аъзоларининг аксарият қисми, Олий суд орган- ларининг раис ва ўринбосарлари сайлаш орқали тегишли вако- латга эга бўладилар. Ижро этувчи органларнинг барчаси тайин- лаш тартибида шакллантирилади. Масалан, Ўзбекистон Респуб- ликасининг Президенти вазирлар ва ҳокимларни лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади.
Давлат механизми (аппарати)га кирувчи органлар юқорида қайд этиб ўтилган принциплар асосида ташкил этиладиҳамда улар ўз фаолиятини мазкур принциплар асосида амалга оширадилар.
Давлат механизми билан давлат функцияларининг узвий алоқадорлиги давлат механизми (аппарати) ни таркибий-функ- ционал таҳлил этиш имконини беради. Таркибий-функционал ёндашув умумий тизимли таҳлил услубининг муҳим йўналиш- ларидан бири бўлиб, давлатнинг таркиби ва функцияларини узвий боғлиқликда ўрганишга кўмаклашади. Шунга кўра, давлат механизмининг тузилиши у бажарадиган вазифа ва функциялар самарадорлиги нуқтаи назаридан баҳоланади.
Ҳозирги Ўзбекистон давлати механизмининг таркибий- функционал таҳлили унга кирувчи таркибий қисмларнинг, яъни давлат органларининг роли ва ўрнини аниқ тасаввур этишни англатади. Давлат органларининг Конституция ва қонунларда белгиланган мақоми (таркибий ёндашув) уларнинг зиммалари- даги давлат функцияларини бажариш жараёни ва хусусиятлари билан уйғун тарзда (функционал ёндашув) таҳлил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |