Поғонама-поғона бўйсуниш (иерархия) принципи. “Иерар- хия” – бир-бирига ўзаро бўйсунувда бўлиш деган маънони англа- тади. Иерархия - поғонама-поғона, пирамида, ўзаро бўйсунувдаги каби сўзлар билан бир маънони англатади. Поғонама-поғона жойлашиш принципининг мазумуни шундаки, у давлат орган- лари тузилишининг бир шакли бўлиб, юқори давлат органлари- нинг ваколатлари қуйи органларнинг ваколатларига нисбатан кўпроқ ҳамда улар қуйи органларнинг фаолиятига таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси олий давлат органларининг қарор- ларимамлакатнингбутунҳудудидақуйитурувчибарчадавлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбу- рий. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фар- мон, қарор ва фармойиши Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун мажбурий аҳамиятга эга. Шунингдек, туман ҳокими чиқарган қарорни вилоят ҳокими, вилоят ҳокимининг қарорини Президент ва Бош вазир бекор қилишга ҳақли.
Ошкоралик принципи. Давлат механизми (аппарати)га ки- рувчи органлар ўз фаолиятини ошкоралик тамойили асосида амалга оширадилар. Қонун чиқарувчи орган – парламент фаолия- ти жараёнида қабул қилинаётган қонунлар лойиҳасини ёки қабул қилган қонунлар матнини оммавий ахборот воситалари орқали халққа эълон қилиниши ҳамда халқни қонунлардан хабардор этилиши ошкораликнинг ифодасидир. Шунингдек, ижро этувчи ҳокимият томонидан қабул қилинган фармойиш ва қарорларнинг тўпламларда чоп этилиши ҳамда суд органлари томонидан чиқарилган ҳукмлар (давлат ва оила сири билан боғлиқ бўлган ишлар бундан мустасно) ва қарорлар ҳақида маълумотлар билан ҳам халқнинг танишиши учун очиқ бўлиши ҳам ошкоралик бел- гисидир. Ошкоралик давлат механизми (аппарати) фаолиятининг асосий мезони бўлиши лозим. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари давлат аппарати фаолияти ҳақидаги кундалик ахбо- ротни доимий равишда эълон қилиб туриши, халқнинг жамиятда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳот- лардан хабардор бўлиб туриши мақсадга мувофиқ саналади.
Қонунийлик принципи. Давлат механизми (аппарати)нинг ташкил этилиши қонун йўли билан амалга оширилади. Давлат аппаратининг асосий бўғини бўлган қонун чиқарувчи орган – Олий Мажлис, ижро этувчи орган – Вазирлар Маҳкамаси ва суд органлари – Олий суд, Олий хўжалик суди ва Конституциявий суд тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари қабул қилинган. Мамлакатимиздаги барча давлат органлари қонун асосида ташкил этилиб, қонун асосида фаолият юритади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра, давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Ўзбекистон Республикасида қонундан ташқари,ноошкора,махфий ва ҳарбий ташкилотлар тузиш тақиқланган. Шунингдек, давлат органлари ўз фаолиятини қонун асосида амалга ошириши шарт. Ҳар қандай давлат органларининг қонунларда белгилаб қўйилган ваколатлардан четга чиқиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |