3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet265/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   277
Bog'liq
ДХН

Узбекистон таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси. Қорақалпоғистон суверен демократик республикаси парламентар бошқарув шаклига эга бўлиб, давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланган.
Республикада умумий раҳбарликни Қорақалпоғистон Республи- каси Жўқорғи Кенгеси - Қорақалпоғистон Республикаси парламенти Раиси амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Республиканинг энг юқори лавозимли шахси ҳисобланади. Жўқорғи Кенгес Раиси Жўқорғи Кенгес томонидан унинг депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Қорақалпоғистон Республикасида қонун чиқарувчи ҳокимиятни олий вакиллик органи бўлган Жўқорғи Кенгес амалга оширади. Жўқорғи Кенгес ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган депутатлардан иборат. Унинг фаолиятини ташкил қилиш ва бошқа ваколатларини амалга ошириш учун Президиуми тузилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органи - ҳукумати, Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Вазирлар Кенгаши Жўқорғи Кенгес томонидан тузилади ва унинг олдида ҳисобот беради. Вазирлар Кенгаши таркибига Кенгаш Раиси, Раиснинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, йирик концерн ва бирлашмалар раҳбарлари киради. Вазирлар
Кенгашининг Раиси, ўз вазифасига кўра, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига киради.
Маҳаллий ҳокимият органлари. Узбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисидаги (1992 йил 4 январ) қонуни мамлакатимизда маҳаллий ҳокимияти- нинг икки мустақил органи, яъни вакиллик ва ижро органлари тизимини ҳамда жойларда якка бошчилик асосида иш олиб борувчи ҳоким лавозимининг жорий қилинишини белгилаб берди. Ваколат муддати 5 йил бўлган ҳокимлик института жорий қилинди. Ҳоким бир вактнинг ўзида ҳам ижро этувчи, ҳам вакиллик органининг бошлиғи ҳисобланади.
Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Узбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда тегишли вилоят, Халк депутатлари кенгашлари, Тош­кент шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Туманлар ва шаҳар- ларнинг ҳокимлари тегишли туман ва шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Вилоят ҳокимлари вилоят Кенгашлари олдида ҳисоб- дордир. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли Халк депу­татлари кенгашлари депутатлари ичидан тайинланади.
Қоракалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти Узбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳал- лий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги конун ҳамда Қоракалпоғистон Республикаси Конституцияси ва конунлари билан тартибга соли- нади. Хусусан, Қоракалпоғистон Республикасида маҳаллий бошка- рув туман ва шаҳарларда Халк депутатлари кенгашлари ва улар томонидан сайланувчи ҳокимлар томонидан амалга оширилади.
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасида маҳаллий ҳокимият органлари вазифалари мустаҳкамланган. Маҳаллий ҳокимият органлари куйидагиларни амалга оширади:
конунийликни, ҳукукий тартиботни ва фукароларнинг хавфсизли- гини таъминлаш; 2) ҳудудларни иктисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ривожлантириш; 3) маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий соликлар, йиғимларни белгилаш, бюд- жетдан ташкари жамғармаларни ҳосил килиш; 4) маҳаллий ком- мунал хўжаликка раҳбарлик килиш; 5) атроф-муҳитни муҳофаза ки­лиш; 6) фукаролик ҳолати актларини кайд этишни таъминлаш; 7)норматив ҳужжатларни кабул килиш ҳамда Узбекистон Респуб­ликаси Конституцияси ва конунларига зид келмайдиган бошка ваколатларни амалга оширадилар.
Ҳокимлар ўз ҳудудини иктисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг асосий йўналиш дастурларини ишлаб чикади ва тасдиклаш учун тегишли Халк депутатлари кенгашига киритади. Маҳаллий ҳудудни ривожлантириш борасидаги ишларга раҳбарлик килади.
Бундан ташкари, маҳаллий ҳокимият органлари ўз ҳудудида саноат, курилиш, алока воситалари, кишлок хўжалиги соҳалари, ижтимоий ва маданий соҳаларга бевосита раҳбарликни амалга оширади. Шу идораларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлаш, лавозимидан озод қилиш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиш каби ваколатларга эга.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳани ривожлантиришга раҳбарлик қилиш бўйича аниқ вазифалари ва ваколатлари жорий қонунларда ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Улар маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғинларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш вазифаси ҳудуднинг иқтисодий ривожланишида, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилашда, давлат органларини сақлаб туришда зарур моддий базани вужудга келтирадилар.
Маҳаллий ҳокимият органлари ўз ҳудудида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига тегишли масалаларни давлат ва аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилади. Уз ваколати доирасида Конституцияга зид бўлмаган қарор ва фармойишлар қабул қилади. Маҳаллий кенгашлар ўз қарорларини коллегиал асосда қабул қилса, ҳокимлар яккабошчилик асосида қабул қилади ҳамда ушбу қарорлар уларнинг ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.
Мамлакатимиз ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари муҳим ўрин тутади. Узбекистон Республикаси Консти- туциясининг 105-моддасига мувофиқ, «Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди».
1999 йил 14 апрелда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида туб бурилиш ясади, яъни қонуннинг 7-моддасига асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари таркибига кирмайди деб тўғридан-тўғри белгилаб қўйилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятини ҳудудий принцип бўйича амалга оширади ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши мамлакатнинг бутун ҳудудида амалга оширилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий вазифаси фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга боғлиқ масалаларни мустақил равишда ҳал қилишини таъминлашдир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонуннинг 7-моддаси билан ушбу органлар тизими кўрсатиб ўтил- ган: 1) фуқаролар йиғини; 2) фуқаролар йиғинининг кенгаши;

  1. фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар; 4) фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссияси ҳамда маъмурий комиссиялардан иборат бўлиб, уларнинг ҳуқуқий ҳолати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун билан мустаҳкамланган.

Фуқаролар йиғинида маҳаллий ҳудудда яшовчи ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролар қатнашиш ҳуқуқига эга. Фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг учдан икки қисми ҳозир бўлганда йиғин ваколатли ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғини раиси, йиғин кенгаши томонидан заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади. Шу билан бирга, фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашининг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва мазкур ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисмининг ташаббуси билан ҳам чақирилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқ- лаштириш республика Оқсоқоллар кенгаши томонидан амалга оши- рилади, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича вилоят, туман, шаҳар мувофиқлаштириш кенгашлари тузи- лиши мумкин. Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғинининг раиси томонидан заруратга қараб, лекин бир ойда камида бир марта ўтказилади ҳамда кенгаш аъзоларнинг учдан икки қисми мавжуд бўлганида қабул қилинган қарори ваколатли ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини кенгаши ўз девонига эга бўлиши мумкин, унинг ходимлари сони фуқаролар йиғини томонидан белгиланади.
Шаҳарга, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини тегишли равишда шаҳарча, қишлоқ, овул фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамда шаҳар- даги маҳалла фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларига қонун ҳужжатлари билан берилган исталган масалани ўзи кўриб чиқиш учун олиш ва ҳал қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган ҳамда улар ваколат доирасида бошқарувга оид қатор ишларни амалга оширади (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонуннинг 10-моддаси).

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish