3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet266/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   277
Bog'liq
ДХН

Суд ҳокимияти. Суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил тармоқларидан бири бўлиб, жамият ҳаётида одил судловни амалга оширишга сафарбар этилгандир. Одил судлов ўз моҳиятига кўра, давлат фаолияти ҳисобланади, бунда ваколатли суд муассасаси ҳукук нормалари талабларини бузиш окибатида келиб чикувчи низоли ҳолатларни муҳокама этиб, ҳукукий жиҳатдан ҳал килади. Демократик ҳукукий давлатда ҳукук (конун) давлат идоралари, фукароларнинг турли-туман уюшмалари ва алоҳида шахслар ўртасидаги муносабатларнинг мезонидир. Мазкур муносабатларнинг ҳукук (конун) доирасида кечишини ва ҳал этилишини таъминлаш суд ҳокимияти зиммасига юклатилган. Одил судловнинг олий максади - куч ва зўравонлик ғоясини ҳукук ва адолат ғоялари билан алмаштиришдан иборатдир.
Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг конституциявий-ҳукукий макоми, тузилиши ва фаолият юритишининг конуний асоси Узбекистон Республикаси Конституцияси ва «Судлар тўғрисида» (янги таҳрирда)ги конун (2000 йил 14 декабрь) билан белгиланади.
Узбекистон Республикасида суд ҳокимияти конун чикарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошка жамоатбирлашмаларидан мустакил ҳолда иш юритади (Узбекистон Республикаси Конституцияси, 106-модда).
Мустакилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб суд-ҳукук тизимини ислоҳ этиш, демократлаштириш ва либераллаштиришга каратилган изчил ислоҳотлар олиб борилди. Суд ҳокимиятини боскичма-боскич мустаҳкамлаб бориш, суднинг мустакиллигини таъминлаш, уни инсон ва фукаро ҳукук ва эркинликларини ишончли ҳимоя ва муҳофаза этишга хизмат киладиган том маънодаги муста- кил давлат институтига айлантиришга каратилган кенг кўламли ташкилий-ҳукукий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Суд тизими ижро этувчи ҳокимият органлари назорати ва таъсиридан чикарилди. Шунингдек, судлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга эришиш йўлида ташкилий жиҳатдан таъмин- лаш, хусусан, суд тизими учун кадрлар тайёрлаш масалалари яхши- ланди. Юкорида келтирилган конунга мувофик, умумий юрисдикция судлари ихтисослаштирилиб, фукаролик ва жиноят ишлари бўйича алоҳида судлар ташкил этилди. Кассация инстанцияси ислоҳ килиниб, судда ишларни кайта кўришнинг апелляция тартиби жорий этилди.
Прокуратура. Прокуратура мамлакатда амалда бўлган барча конунларнинг мамлакат ҳудудида бир хилда ва аник ижроэтилишини Узбекистон Республикаси номидан назорат килади.Узбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддасида белгилаб қўйилганидек, «Узбекистон Республикаси ҳудудида қонунлар- нинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Узбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади».
2001 йилда янги таҳрирда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга мувофиқ прокуратуранинг инсон ҳуқуқ ва эр- кинликлари, унинг қонуний манфаатларига риоя этилишини таъмин- лаш учун масъулияти оширилди. Шунингдек, суд қарорлари ижроси- ни тўхтатиб туриш ҳуқуқи прокуратура ваколатлари доирасидан чиқарилди. Туман ва шаҳар прокурорларининг тергов ва айбла- нувчини қамоқда сақлаш муддатларини узайтириш ҳуқуқи бекор қилинди.

Қуролли Кучлар. Узбекистон Республикаси Конституциясининг125-моддасида белгиланишича, Узбекистон Республикаси ҚуроллиКучлари Узбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳи- моя қилиш учун тузилади. Қуролли Кучларнинг тузилиши қонун билан белгиланади.
о
Узбекистон Республикасини мудофаа қилиш Қуролли Кучларнинг, иқтисодиётнинг, аҳолининг, ҳудуднинг Узбекистон Республи­каси ҳарбий доктринасига мувофиқ тажовузни даф этишга доим тайёрлигига асосланади. Узбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси Қуролли Кучлар тузилишида мудофааланиш кифоя қи- ларли даражада бўлиши қоидасига амал қилади.
о
Узбекистон Республикаси Қуролли Кучлари: 1) қуруқликдаги қўшинлар; 2) ҳарбий-ҳаво кучлари; 3) ҳаво ҳужумига қарши мудо­фаа қўшинлари; 4) махсус қўшинлар; 5) ҳарбий қурилиш-муҳандис- лик қўшилмалари; 6) миллий гвардиядан таркиб топади. Уларга кундалик раҳбарлик қилиш ва бошқарув Мудофаа вазирлиги томо­нидан амалга оширилади. Қуролли Кучларни кадрлар билан тўлди- риш Узбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунига биноан амалга оширилади. Қўшинларнинг кундалик ҳаёти ва ички тартиб-интизоми Қуролли Кучлар Низомлари асосида тартибга солинади.

«Узбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонунда (1991 йил 31 август) юқоридаги мақсадлардан келиб чиқиб, Миллий гвардияни ташкил этиш ва Мудофаа ишлари вазирлигини таъсис этиш зарурлиги таъкидланган эди. Мазкур қонунУзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини тузиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
о
Узбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 6 сентябрдаги фармони билан Узбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил қилинди. Республика Ҳукуматининг 1991 йил 25-октябрдагиқарорига мувофиқ, Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳуқуқий мақоми, ташкилий тизими ва тузилиши ҳамда Низоми тасдиқланди. Ушбу Вазирлик маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари, фуқаро мудофааси штаби ва армия сафидан ташқари хизмат махсус бошқармаси негизида ташкил этилди.


Узбекистон Республикаси Қуролли Кучлари вужудга келишида Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори алоҳида аҳамият касб этди. Унга кўра, собиқ Иттифоқ Қуролли Кучларининг республикамиз ҳудудида жойлашган барча қисмлари, ҳарбий ўқув юртлари, муассаса ва ташкилотлари ҳамда бошқа ҳарбийтузилмалари Узбекистон Республикаси юрисдикциясига олинди. Шутарзда Узбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилди.


Узбекистон Республикаси Конституциясида замонавий маърифий давлатларга хос демократик, адолатли норма мустаҳкамланди, яъни Узбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга бўлди.

Узбекистон Республикаси парламенти томонидан «Мудофаа тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши (1992 йил 3 июль) юқоридаги конституциявий нормани конкретлаштиришда, Қуролли Кучларни шакллантирилиши, мустаҳкамланиши ва бошқарувини такомил- лаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, 1992 йил июлда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ҳамда «Муқобил хизмат тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.
Қуролли Кучларни мамлакат миқёсида жойлаштириш РеспубликаОлий Бош Қўмондони (яъни, Узбекистон Республикаси Президенти) раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги, унинг Бош штаби томонидан Узбекистон Республикаси ҳудудини, чегараларини, ҳаво чегараларини ишончли ҳимоя қилинишини назарда тутувчи стратегик режа, ҳарбий доктрина талаблари, стратегик ва оператив режалар асосида, шунингдек қўшинларни жанг олдидан сафарбар этиб жойлаштириш режалари асосида амалга оширилади.
Қуролли Кучларни тузиш «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбийхизмат тўғрисида»ги Узбекистон Республикаси қонунига мувофиқ амалга оширилади. Қуролли Кучларни тузиш ҳарбий хизматга шу ҳудуддан ва ҳудуд ташкарисидан чакиришни уйғунлаштирган ҳолда олиб борилади.
Армияни саклаб туриш, молиявий, моддий-техникавий таъминлаш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Мудофаага ажратиладиган маблағлар микдори ҳар йили Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдикланади. Солик конунчилигига мувофик Қуролли Кучлар тизими ходимлари даромад солиғига тортилмайдилар. Шунингдек, мудофаа эҳтиёжлари учун давлат буюмларини бажариш соликни камайтириш ёки ундан озод килиш, кредит бериш ва бошка имтиёзлар билан рағбатлантирилади.

Узбекистон Республикаси Қуролли Кучларини бошкариш республика Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга

оширилади. Узбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 16-бандига мувофик, Президент Республика Қуролли Кучларининг Олий Бош кўмондони ҳисобланади.
Мамлакат мудофаасига оид ишларни ташкил этиш, Қуролли Кучларнинг ҳарбий тайёргарлик ва моддий-техникавий соҳасидаги эҳтиёжларини таъминлаш масалаларида Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳам муайян ваколатларга эга.

Узбекистоннинг хавфсизлиги ва ишончли мудофаасини таъминлашда 1997 йил 29 августдаги «Узбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлиги концепциясини тасдикдаш тўғрисида»ги конун муҳим кадам бўлди. Концепцияда диний экстремизм, миллатлараро ва этник зиддиятларнинг кучайиши, куролларнинг, жумладан ядро куролининг таркалиши, халкаро терроризм, уюшган жиноятчиликнинг авж олиши, наркотик моддаларнинг таркалиши ҳамда экологик таназзул кўринишидаги минтакавий ва ялпи таҳдид мавжудлиги таъкидланган.
о
Мустакил Узбекистон Республикаси ташкил топиши билан давр руҳига мос бўлган демократик давлат ва ҳукукий тизим шаклланди. Диёримизда давлат ва ҳукукнинг шаклланиш ҳамда ривожланиш тарихини холисона ва ҳар томонлама илмий таҳлил килиш, унинг натижаси ўларок объектив хулосалар чикариш ва чукур ўрганиш оркали ёш авлодни Ватанга муҳаббат, халкка садокат руҳида тарбиялаш, сиёсий-ҳукукий тарихимиз ютукларидан мустакил ўзбек давлатчилиги ва унинг ҳукук тизимини такомиллаштиришда фойдала- ниш тарихда учраган камчиликларнинг такрорланмаслик чораларини кўриш, колаверса, бой ва бетакрор тарихимизни жаҳон жамоатчилиги нигоҳида намойиш килиш бугунги кундаги алоҳида аҳамиятга молик ишдир.
Узбекистон ўз давлат мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг, моҳияти ва мазмуни жиҳатидан тамомила янги миллий ҳуқуқий тизим шакллантирилди. Ҳуқуқий тизим мамлакатимизда суверен давлатнинг қарор топиши ва босқичма-босқич ривожланиб бориши баробарида унга мувозий тарзда шаклланди.
Ҳуқуқий тизим жамиятда амал қилувчи норматив тизимлар ичидаги энг мураккаб ҳодисадир. Мамлакат ҳуқуқий тизими жа- миятдаги барча ҳуқуқий институтлар, нормалар, принциплар, жарайонларнинг ўзаро алоқадор бир бутун йиғиндиси сифатида намоён бўлади. Шунингдек, миллий ҳуқуқий тизим муайян давлатнинг ички ҳуқуқи (барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси), тарихи, иқтисодий ва сиёсий тизими билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқ тизими, ҳуқуқий мафкура, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий муносабатлар, ҳуқуқий сиёсат, ҳуқуқий амалиёт кабиларни қамраб олувчи доимий ҳаракатдаги ривожланишдаги ижтимоий- ҳуқуқий воқэликдир.
Узбекистонда ҳуқуқ тизимини ташкил этувчи анъанавий ва бир қатор янги ҳуқуқ соҳалари (тармоқлари) қарор топди ва ривожланди. Улар қаторига қуйидагилар киради: фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, ер ҳуқуқи, сув ҳуқуқи, экология ҳуқуқи, молия ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи, жиноят-ижроия ҳуқуқи, жиноят-процессуал ҳуқуқи, фуқаролик-процессуал ҳуқуқи, хўжалик- процессуал ҳуқуқи каби анъанавий тармоқлар, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи, божхона ҳуқуқи, банк ҳуқуқи, солиқ ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ каби янги ҳуқуқ тармоқлари.
Миллий ҳуқуқий тизимнинг норматив асосини Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади. Мустақил тараққиётимизнинг йигирма йили мобайнида 750 дан зиёд қонунлар, шу жумладан 6 та конституциявий қонун, 15 та кодекс, 4400 дан ортиқ Президент фармонлари, 9600 та Ҳукумат қарорлари ва 2320 дан ортиқ вазирликлар ва давлат қўмиталарининг норматив актлари қабул қилинган.Яратилган қонунчилик ҳужжатлари жамиятимизнинг сиёсий тизими, шу жумладан давлат идоралари фаолиятини, мамлакат иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳаёти соҳасидаги муҳим муносабат­ларни тартибга солишга йўналтирилган. Ҳуқуқий тизимнинг ўзагини1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Узбекистон Республикасининг Конституцияси ташкил этди.
Конституция қабул қилингач, Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов қуйидагиларни таъкидлади: «...олдин тасдиқланган қонунларимизни ҳам янги Конституция кўзи-назари билан қараб, бошқатдан кўриб чиқишимиз зарур, уларни туб ислоҳотлар манфаатларига мослаштириш лозим».
Узбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий тизими шаклланишининг тарихий хронологияси ва динамикасини яққол тасаввур қилиш учун қонунчилигимизнинг босқичма-босқич ярати- лиши ва ривожланишининг устувор йўналишларини таъкидлаб ўтиш лозим.
Аввало, республикамизда мавжуд барча норматив-ҳуқуқий актлар Конституция асосида қайта кўриб чиқилиб, ислоҳ қилина бошланди. Шу билан бирга, ҳуқуқий тизимнинг барча соҳалари бўйича янги қонунларни яратиш авж олди. Жумладан, Узбекистон Республикаси ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгаши мустақиллик йиллари мобайнида ўн битта сессия ўтказди. Парламент 1991 йилнинг август-декабр ойларида - 13 та қонун, 1992 йил давомида - 52 та қонун, 1993 йилда - 53 та қонун ва 1994 йилда - 22 та қонун қабул қилди. Шу чақириқда яратилган жами қонунлар сони 145 тани ташкил этиб, улардан 98 таси янги қабул қилинган қонунлар, 47 таси эса амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритувчи ҳужжатлар эди. Янги сайланган биринчи чақириқ Олий Мажлис 1995-1999 йиллар мобайнида ўн бешта сессия ўтказиб, 10 та кодекс, 2 та миллий дастур, 138 та қонун, 468 та қарор қабул қилди. Бу даврда 216 ҳолатда амалдаги қонунчиликка қўшимча, тўлдириш ва ўзгартиришлар киритилди.
Биринчи чақириқ Олий Мажлис, жумладан қуйидаги муҳим
қонунларни қабул қилди: Узбекистон Республикасида депутатларнинг макоми тўғрисида, Узбекистон Республикасининг Конститу- циявий суди тўғрисида, Узбекистон Республикасининг ҳарбий доктринаси тўғрисида, Концессиялар тўғрисида, Узбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси (1995-1996 й.), Узбекистон Респуб­ликасининг Меҳнат кодекси (1995 й.), Кичик ва хусусий тад- биркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида, Узбекистон Республикасининг халкаро шартномалари тўғрисида, Давлат мукофотлари тўғрисида, Марказий банк тўғрисида, Банклар ва банк фаолияти тўғрисида, Қимматли коғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида, Эркин иктисодий зоналар, Истеъмолчиларнинг ҳукукларини ҳимоя килиш, Депутатларни чакириб олиш, Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳукук- ларини ҳимоя килиш, Фукаролар соғлиғини саклаш, Муаллифлик ва турдош ҳукуклар, Ноширлик фаолияти, Бухгалтерия ҳисоби, Узбекистон Республикаси ташки сиёсий фаолиятининг асосий принциплари, Сиёсий партиялар, Нотариат, Адвокатура, Давлат уй- жой сиёсатининг асослари, Атмосфера ҳавосини муҳофаза килиш, Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва ракобат, Олий Мажлиснинг инсон ҳукуклари бўйича вакили (Омбудсман), Табиий монополиялар, Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги, Журналистлик фаолиятини ҳимоя килиш, Шаҳар йўловчилар трансопорти, Таълим, Давлат божхона хизмати, Узбекистон Республикаси конун ҳужжатларини тайёрлаш, Оммавий ахборот воситалари, Фермер ва деҳкон хўжалиги, Чет эл инвестициялари, Чет эллик инвесторлар ҳукукларининг кафолатлари, Давлат ер кадастри, Автомобил транспорти, Қимматли коғозлар бозорида депозита- рийлар фаолияти, Реклама, Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари, Лизинг, Нодавлат нотижорат ташкилотлар, Урмон тўғрисида, Узбекистон Республикасининг Солик кодекси, Божхона кодекси, Жиноят-ижроия кодекси, Хўжалик- процессуал кодекси, Фукаролик-процессуал кодекси, Ер кодекси, Оила кодекси, Уй-жой кодекси ва бошка конунлар.
Узбекистон Республикаси иккинчи чакирик Олий Мажлиси 1999 йил 5 декабрда сайланди ҳамда 2000 йил январидан эътиборан ўз фаолиятини бошлади ва мамлакатимиз конунчилигини ривожлани- шида ўзига хос муҳим боскични ташкил этди. У икки йил мобайнида ўнта сессия ўтказиб, 60 дан зиёд конунлар кабул килди.
Иккинчи чакирик Олий Мажлис 2000-2004 йилларда кабул килган муҳим конунлардан айримларини санаб ўтамиз: «Тадбир- корлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрида»ги; «Эколо­гик экспертиза тўғрисида»ги; «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги; «Почта алоқаси тўғрисида»ги; «Радиациявий хавфсизлик тўғриси- да»ги; «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги; «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги (янги таҳрирда); «Судлар тўғрисида»ги (янги таҳрирда)»; «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги; «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги; «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги; «Юридик шахсларнинг қурилиш соҳа- сидаги ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлиги тўғрисида»ги; «Прокуратура тўғрисида»ги (янги таҳрирда); «Мудофаа тўғри- сида»ги; «Алоҳида юклар ва ҳарбий контингентларнинг транзити тўғрисида»ги; «Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғри- сида»ги; «Узбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги (янги таҳрирда); «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиқиш жойлари тўғрисида»ги; «Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги; «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги; «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги; «Кредит иттифоқ- лари тўғрисида»ги; «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги; «Фуқаролар- нинг банкдаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги; «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилиши- нинг асосий принциплари тўғрисида»ги конституциявий қонун; «Давлат статистикаси тўғрисида»ги; «Ер ости бойликлари тўғриси- да»ги (янги таҳрирда); «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги; «Халқаро шартнома ва битимларни ратификация қилиш тўғрисида»ги ва бошқ.
Қонунчиликнинг муайян тармоғида кодекснинг қабул қилиниши тегишли соҳада алоҳида ҳуқуқ тармоғи шаклланганлигини англа- тади. Мамлакатимизда 1994-2008 йиллар оралиғида 15 та кодекс қабул қилинганлиги тегишли ҳуқуқ тармоқлари қарор топиб, улар ўзининг асосий ўзак қонунига эга бўлганлигини ифода этади. Масалан, фуқаролик ҳуқуқи тармоғининг бош қонуни - Фуқаролик кодексидир. У фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолати, интеллектуал фаолияти натижалари, уларнинг мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларини тартибга солади. Энг муҳими, аҳамиятлиси мазкур кодекс бозор иқтисодиёти муносабатларига пойдевор вазифасини ўтади. Аввало, Фуқаролик кодексида хусусий мулк ҳуқуқи ва уни муҳофазалаш механизмлари мустаҳкамланди. Шунингдек, унда қуйидаги фуқаролик-ҳуқуқий институтлар қонуний жиҳатдан расмийлаштирилди: шахс (жисмо- ний ва юридик шахс)лар; битимлар; вакиллик ва ишончнома; даъво- лар ва уларнинг муддати; мажбуриятлар; шартномалар; мерос ва во- рислик; маънавий зарарни қоплаш институтлари. Эътиборлиси шун- даки, фуқаролик ҳуқуқи соҳасида қатор янги мавзулар, яъни кўчмас мулкни сотиш институти, рента ва мулк ижараси институти, лизинг (молия ижараси), қарз ва кредит, банк омонати, тадбиркорликни лицензиялаш, суғурта, хўжалик ширкатлари ва фирмалар тузиш, интеллектуал мулк ва уни муҳофазалаш каби янги институтлар қарор топди.
Меҳнат ҳуқуқи соҳаси ҳам давр руҳига мос тарзда шаклланиб, унда либераллашиш йўлидан борилаётгани намоён бўлади. Унинг ўзак қонуни - Меҳнат кодекси бу соҳадаги қатор анъанавий ва янги институтларни мустаҳкамлади. Жумладан, меҳнат шартномаси, ишсизликни эътироф этиш ва ишсизлик нафақаси, иш берувчи ва ходимнинг ҳуқуқий мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат интизоми, меҳнатни рағбатлантириш, ходимга етказилган зарур учун моддий жавобгарлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, аёллар меҳнатининг кафолатлари, аёлларга оилавий вазифаларни бажариш бўйича қўшимча кафолатлар, ёшлар меҳнатининг кафолатлари, меҳнат низоларини кўриш, давлат ижтимоий суғуртаси, пенсия таъминоти, ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини суд тартибида муҳофазалаш каби институтларни эътироф қилиш мумкин. Энг муҳими, меҳнат муносабатларининг замонавий ҳуқуқий базаси сифатида бозор иқтисодиётига ўтиш билан боғлиқ хусусиятларни ўзида акс эттирди.
Узбекистон Республикасининг 1998 йилда қабул қилинган Оила кодекси мамлакатимизда янги, мустақил оила ҳуқуқи тармоғи шаклланганлигини юридик жиҳатдан расмийлаштирди. Ушбу ҳуқуқ соҳаси оиланинг моҳиятини, унинг ижтимоий вазифасини ифодалаб жамиятнинг бошланғич бўғини сифатидаги аҳамияти, оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенгли, эркин ва ихтиёрий фаолият юритиши масалаларини тартибга солишга қаратилган. Унда никоҳ тузиш, эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оилада бола тарбияси, оилада мулкий муносабатлар ва уларнинг кафолатлари, фарзандлик- ка олиш, васийлик ва ҳомийлик масалалари, фуқаролик (оилавий ҳолат) ҳолати далолатномаларини қайд этиш институтлари, шунингдек халқимизнинг миллий хусусиятларини акс эттирувчи янги институтлар: никоҳ шартномаси, никоҳ тузувчи тарафларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш ҳамда қон-қариндошлик ва болаларнинг насл-насабини белгилаш кабилар мустаҳкамлаб қўйилди.
Жиноят ҳуқуқи тармоғи ҳуқуқнинг анъанавий соҳасидир. У ўзининг қонуний асосини Узбекистон Республикаси Жиноят кодекси (1994 й.) тимсолида топган. Унда шахснинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган жиноятлар, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятлар, иқтисодий соҳадаги жиноятлар, экология соҳасидаги жиноятлар, бошқарув тартибига ва одил судловга қарши жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар, ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар ва бошқа институтлар мавжуд.
2001 йил 29 августда Узбекистон Президенти И.А. Каримов ташаббуси билан жиноят учун жазо тайинлаш сиёсатини либераллаштириш масаласи ўртага қўйилди. Шу асосда парламент «Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс- ларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни қа- бул қилди. Бу умуман ҳуқуқий тизим демократлашуви ҳамда инсон- парварлашуви тенденсиясининг яққол ифодасидир. Жиноий жазо тизимини эркинлаштиришга доир чора-тадбирлар айниқса улкан ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга эга бўлди. Бунинг натижасида оғир ва ўта оғир жиноятларнинг 75 фоизга яқини ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди. Жиноят кодексидаги жиноят содир этган шахс етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда, суд томонидан унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш тариқасида жазо тайинланишига йўл қўй- майдиган нормалар анча кенгайтирилди. Мазкур ўзгаришлар қабул қилинганидан сўнг судларнинг озодликдан маҳрум этиш тариқа- сидаги жазони тайинланиши 2010 йилда 2000 йилга нисбатан қарийб 26 фоизга камайди. Шунингдек, ярашув институти жорий этилгани ҳам бу борада муҳим қадам бўлди. Мазкур институтнинг самара- дорлиги ҳамда ўзбек халқининг раҳмдиллик ва кечиримлилик каби кўп асрлик анъаналарига мослиги унинг изчиллик билан кенгайиб боришига асос бўлмоқда. Ҳозирги кунда 53 та жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имконияти назарда тутилган. Ярашув институтининг жорий этилиши натижасида ўтган давр мобайнида 100 минг нафарга якин фукаро жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Мамлакат Президенти 2005 йилнинг 1 ва 8 августида Узбекис- тонда ўлим жазосини бекор килиш ва камокка олишга санксия бериш ҳукукини судларга ўтказиш тўғрисида иккита фармон кабулкилди. Хусусан, Узбекистон Республикаси Президенти шундай дебтаъкидлади: «Узбекистон Республикасининг 2008 йил 1 январидан мамлакатда ўлим жазосини бекор килиш, шунингдек, фукароларни камокка олишга санксия бериш ҳукукини прокуратурадан судларга ўтказиш тўғрисида кабул килинган конунлари халкаро ҳамжамият томонидан ижобий кутиб олинди ва бутун дунёда катта акс садо берди» . Жиноят содир этишда гумон килинаётган ёки айбланаётган шахсларни камокка олишга санксия бериш ҳукукининг 2008 йил 1 январдан эътиборан судлар ваколатига ўтказилиши ва уни амалга оширишнинг аник процессуал-ҳукукий механизмини яратиш жиноят процессининг судгача бўлган боскичида жиноий таъкиб килина- диган фукароларнинг ҳукук ҳамда конуний манфаатларини самарали ҳимоя килишнинг муҳим кафолатига айланади.
Мамлакатимизда бу борада «Хабеас корпус» институтининг жорий этилиши, яъни 2008 йилдан эҳтиёт чораси сифатида камокка олишга санксия бериш ҳукуки прокурордан судга ўтказилиши принципиал кадам бўлди. Мазкур институтнинг амалиётга татбик этилиши инсоннинг конституциявий ҳукук ва эркинликлари, унинг дахлсизлигини ҳимоя килишда муҳим омил сифатида намоён бўлмокда. Ушбу институт жорий этилган 2008-2010 йилларда суд­лар томонидан дастлабки тергов органларига 700 дан ортик ҳолатда мазкур эҳтиёт чорасини кўллаш рад килингани ҳам буни яккол тасдиклаб турибди».
Процессуал ҳукук тармокларидан бири бўлган Фуқаролик- процессуал ҳуқуқи фукаролик-процессуал муносабатлар ва уларнинг субъектлари, фуқаролик-процессуал муддатлар, фуқаролик ишларида судловга тааллуқлилик, суд харажатлари ва жарималари, даъво ишини юритиш, шикоят ва аризаларни судда кўриш жараён- ларини тартибга солади. Мазкур ҳуқуқ соҳаси ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, мансабдор шахслар ва жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракат- лари устидан шикоят қилиш ҳуқуқини таъминлашда муҳим аҳамият- га эга. Моҳияти жиҳатдан фуқаролик процессуал ҳуқуқи фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширишни, суд қарор- ларининг ижро этилиш тартибини белгиловчи ҳуқуқ тармоғидир. У фуқаролик, меҳнат, оила, молия ҳуқуқи соҳалари билан узвий алоқадорликда. Фуқаролик-процессуал ҳуқуқининг асосий манбаси - Фуқаролик-процессуал кодекси 5 бўлим, 40 боб, 391 моддадан иборат.
Хўжалик-процессуал ҳуқуқи иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолаши- лаётган ҳуқуқларини хўжалик судларида кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Ушбу ҳуқуқ тармоғи- нинг асосий манбаи бўлган Хўжалик-процессуал кодекси 5 бўлим, 24 та боб ва 226 моддадан иборат бўлиб, 1997 йил 30 августда қабул қилинган ва 1998 йил 1 январдан кучга кирган.
Жиноят-процессуал ҳуқуқи соҳаси республика ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартибини, жиноят процесси иштирок- чиларининг мақоми, ваколатлари, ҳуқуқлари ҳамда процессуал маж- буриятларини ўрнатади. Жиноят-процессуал ҳуқуқи тармоғи қону- нийлик, ошкоралик, одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш, шахснинг шаъни ва қадр- қимматини ҳурмат қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, айбсизлик презумпсияси, процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи каби принципларга асосланади. Жиноят-процессуал ҳуқуқининг асосий норматив- ҳуқуқий ҳужжати бўлган Жиноят-процессуал кодекси 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ва 1995 йил 1 апрелдан кучга кирган. Жиноят-процессуал кодекси 2 қисм, 13 бўлим, 65 боб ва 609 моддадан иборат.
Узбекистон Республикасида икки палатали парламент тизимига ўтилиши қонун ижодкорлиги ва қонунчиликни ривожлантиришда, умуман миллий-ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришда сифат жиҳатдан янги босқични бошлаб берди. Икки палатали парламент фаолият бошлагандан буён 312 та қонун, шундан 110 таси янги қонун, 202 таси ҳаракатдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимча кири- тувчи қонунлар қабул қилинган. Булар ичида қуйидаги эътиборга молик қонунларни эътироф этиб ўтиш мақсадга мувофиқ: «Фуқаро- ларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги; «Электрон тўловлар тўғрисида»ги; «Кредит уюшмалари тўғриси- да»ги; «Автоматлаштирилган банк тизими ахборотини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги; «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкат- лари тўғрисида»ги; «Истеъмол кредити тўғрисида»ги; «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги; «Микромолиялаштириш тўғрисида»ги; «Фирма номлари тўғрисида»ги; «Ипотека тўғриси- да»ги; «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги; «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги; «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги; «Ҳомийлик тўғрисида»ги; «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги; «Суғурта фаолияти тўғ- рисида»ги ва бошқа қонунлар.
Икки палатали парламент 2010-2012 йиллардаги чақириқ дав­рида «Суд экспертизаси», «Архив иши», «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси», «Риэл- торлик фаолияти», «Ахборот-кутубхона фаолияти», «Рақобат» тўғ- рисида ва бошқа қатор қонунларни қабул қилди.
Келтирилган рўйхатдан кўриниб турибдики, қонунлар жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳамда масалаларига оиддир. Барча қонунларни Узбекистон Республикаси олдида турган муҳим вази­фалар, ҳуқуқий ислоҳот концепцияси мазмунига кўра ҳамда мам­лакат ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий, мафкуравий ва бошқа жабҳаларига кўра таснифлаш мумкин:

  1. сиёсий соҳага оид, шу жумладан, давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва ривожлантириш борасидаги қонун- лар бўлиб, уларга «Мустақиллик декларацияси» (1990 йил 20 июнь), «Узбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари

тўғрисида»ги (1991 йил 31 август) қонун ва Узбекистон Респуб­ликаси Конституцияси киради. Булардан ташқари сиёсий тизимни, давлат органлари тузилмасини такомиллаштириш, республика ва маҳаллий ҳокимият органлари мақомини белгиловчи қонунлар қабул қилинди. Булар: «Президентлик сайлови тўғрисида»ги (1991 й.); «Олий Кенгаш ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳақида»ги (1993 ва 1994 й.); «Олий Мажлис тўғрисида»ги (1994 й.); «Вазирлар Маҳкамаси» тўғрисидаги (1993 й.); Конституциявий суд тўғрисидаги (1993 ва

  1. й.); «Судлар тўғрисида»ги (1993 ва 2000 й.); «Фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари тўғрисида»ги (1993 ва 1999 й.) ва бошка бир катор конунлардир;

  1. мамлакатда бозор иктисодиёти муносабатларини жорий этишга, янги иктисодий тузум инсфраструктурасини шакллантириш- га каратилган конунлар. Улар жумласига мулкчилик муносабатлари- га оид, тадбиркорлик, ташки иктисодий фаолият, хорижий сармоя- лар ва хорижий сармоядорлар фаолиятининг кафолатлари тўғриси- даги, шунингдек мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусий- лаштириш, биржалар ва биржа фаолияти, хўжалик ширкатлари, кимматли коғозлар бозори, монополистик фаолиятни чеклаш, суғур- та фаолияти, сертификатлаштириш, банкротлик тўғрисидаги ва бош- ка конунлар киради;

  2. Узбекистоннинг давлат суверенитетини мустаҳкамлаш, давлат ҳокимияти органларининг таркибий тузилиши ҳамда фаолиятини такомиллаштиришга оид конунлар. Мазкур конунлар каторигаУзбекистон Республикаси Конституцияси, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадҳияси тўғ- рисидаги, маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги, мудофаа ва ҳар- бий хизмат, фукаролик, ҳокимиятнинг конституциявий идораларини кўриклаш тўғрисидаги, Конституциявий суд, Судлар ва Прокуратура тўғрисидаги конунлар ва ҳоказолар киради;

  3. молия, кредит ва янги солик тизимини шакллантиришга кара­тилган конунлар. Буларга юридик шахслар ва фукаролардан олина- диган соликлар, яъни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан уларни рўйхатга олганлик учун ундири- ладиган йиғимлар ва бундай шахсларни рўйхатга олиш тартиби, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги ва бошка конунлар киради;

  4. жамият ҳаётининг ижтимоий масалаларини тартибга солувчи, шунингдек, маданий-тарбиявий соҳага оид конунчилик актлари тоифасига тубандагиларни киритиш мумкин: ёшларга оид давлат сиёсати асослари, ногиронларни ижтимоий муҳофаза килиш, жис- моний тарбия ва спорт, аҳолини иш билан таъминлаш, таълим, дав­лат санитария назорати, суғурта, фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш, алока тўғрисидаги конунлар ва бошк.;

  5. Узбекистонда эркин фукаролик жамиятини вужудга келти- ришга, демократик ташкилий институтлар ҳамда фукаролар ҳукук ва эркинликларини кафолатловчи қонунлар. Бундай қонунлар гуруҳи қуйидагича талқин этилиши мумкин: жамоат бирлашмалари, нодав- лат ташкилотлар, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, журналистик фаолиятининг кафолатлари, Рес- публиканинг референдуми, касаба уюшмалари ва уларнинг ҳуқуқ- лари, жамиятни ахборотлаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқа-

риш органлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловҳамда Узбекистон Республикаси Президенти сайлови, Халқ депутат- лари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисидаги қонунлар, Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва ҳоказолар;

  1. табиатни ҳуқуқий муҳофаза этиш давлатнинг муҳим функцияларидан бири бўлиб, соғлом экологик муҳит ва мусаффо табиий шароит жамият ҳаёти, унинг манфаатларига бевосита дахлдор соҳадир. Шу боис давлатнинг мазкур масалалар бўйича қа- бул қиладиган қонунлари махсус тоифа сифатида туркумланиши лозим. Ушбу тоифа қонунлар қуйидагилардан иборат: алоҳида қў- риқланадиган табиий ҳудудлар, табиатни муҳофаза этиш, сув ва сувдан фойдаланиш, қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимлик ҳамда ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунлар, Ер кодекси ва бошқалар;

  2. мамлакатда мўътадил ҳуқуқ-тартиботни ва мустаҳкам қонунийлик муҳитни таъминлаш борасидаги қонунларга қуйида- гилар киради: транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунлар, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгар- лик тўғрисидаги кодекс, Хўжалик-процессуал кодекси ва бошқалар;

  3. мафкура ва маънавий ҳаёт соҳасига тааллуқли қонунлар: Давлат мукофотларини ва фахрий унвонларни таъсис этиш тўғри- сидаги, байрам кунлари тўғрисидаги қонунлар. Албатта, ёшлар, таъ­лим, маданий меросларни сақлаш тўғрисидаги ва шу каби бошқа қонунларни ҳам ушбу тоифага киритиш мумкин. Зеро, уларнинг маънавиятимизга, ғоявий тарбия ҳамда мафкурага, яъни дунёқараш- ни шакллантиришга бевосита алоқаси бор;

  4. ташқи сиёсат ва чет давлатлар билан сиёсий, иқтисодий, маънавий алоқаларни амалга ошириш борасидаги қонунлар: давлат божи, Узбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхона- лари бошлиқларини тайинлаш ҳамда чақириб олиш тартибитўғрисидаги қонунлар. Булардан ташқари, парламент Узбекистон­нинг бошқа давлатлар билан тузган шартномаларини тасдиқлаш, шунингдек давлатимизнинг турли халқаро ташкилотларига аъзо бўлиш, Аҳдлашувлар ва Конференсияларга қўшилиши тўғрисидаги қарорларни ратификация қилувчи қонун ҳужжатларини ҳам назарда тутиш ўринли бўлар эди.

Қонунчилигимиз ривожланишидаги муҳим тенденсия шундаки, уларнинг мазмуни ва руҳи тобора инсонпарварлашиб бормоқда, ўзида миллий хусусиятларни, халқнинг қонунийлик, одил судлов ва адолат тўғрисидаги тасаввурларини ифода этмоқда. Қонунлар хал- қимизнинг бой тарихи, миллий-маданий ва маънавий қадриятларига асосланмоқда.
Узбекистон халқаро давлатлар ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган қоида- лари ва принципларининг устунлигини тан олган. Шундан келиб чиқиб, республика қонунчилигининг мазмуни халқаро ҳуқуқ талаб- лари, принциплари ва меъёрларига мувофиқлашмоқда.Қонунчилигимизнинг мазмуни янги мафкура - миллий истиқлол мафкурасига ва миллий ахлоқий қоидаларга қатъий таянмоқда.
Комил ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатда ҳуқуқий давлатчилик сари борилаётган, кўппартиявийлик асосида парламент демократияси қарор топиб бораётган шароитда қонун чиқариш фаолияти ҳам, қонунчилигимиз ҳам илғор демократик йўналишда бойиб, ривожланиб ва такомиллашиб бораверади.
Қонунчилигимиз қайси устувор йўналишда ва қай тарзда ривож- лантирилиши лозим, деган саволга энг умумий тарзда қуйидагича жавоб бериш мумкин. Фикримизча, биринчидан, ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларига, иқтисодиётнинг устувор жабҳаларига тааллуқли ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонунларни яратишга эътиборни қаратиш;

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish