3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet262/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ички ишлар органлари. 1946 йил 4 апрелда СССР ички ишлар вазирининг буйруғи билан шаҳар участка милиционерлари лавози- мини тугатадиган кўрсатма эълон қилинди. Унда бундай дейилади: «Милициянинг жамоат тартибини, фуқароларнинг шахсий ва ижти­моий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ўз вақтида жиноятларнинг олдини олиш ишларини тўғри ташкил этиш учун шаҳар милиция бўлимининг ҳудуди участкаларга бўлинади, бу участкаларга хизмат қилиш участка вакиллари зиммасига юклатилади...» Участка ва- киллари тартибни сақлаш, жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва хотима бериш юзасидан мунтазам иш олиб боришлари, участкада содир бўлган ҳар бир ҳодисани билишлари, жамоатчилик билан алоқа қилиб туришлари, фуқароларни қабул қилишлари ва уларнинг аризаларини кўриб чиқишлари, паспорт режимига риоя этилишини текширишлари, безорилик, болалар қаровсизлиги ҳолларига ва бош- қа салбий ҳодисаларга йўл қўймасликлари керак эди.
Шундай қилиб, участка вакилларининг вазифаси ташқи хизмат доирасидан чиқиб, маълум даражада милиция фаолиятининг ҳамма турларини ўз ичига олиши лозим эди.
Участка вакиллари жиноятларнинг олдини олишга ва уларга чек қўйишга, жиноятчиларни аниқлашга асосий эътибор бердилар. Улар ўз участкасидаги аҳоли билан мунтазам алоқа қилиб бориши, жиноятчиликка қарши курашга жамоатчиликни сафарбар этиши лозим эди.
Милициянинг ташкилий тузилиши ва унинг меъёрий негизи такомиллашиб, ривожланиб борди. 1948 йилда милиция постлари ва патрул хизматининг янги Низоми кучга кирди. Бу Низомда бир қанча янги қоидалар кўзда тутилган бўлиб, илгари камдан-кам амалга ошириладиган милиция патруль хизмати эндиликда ташқи хизматнинг зарур қисмига айланди.

  1. йилда тўпланган тажрибага ва Низомнинг янги шартларига асосан постлар ва патруль хизмати янгиланди. Постда турувчи ва соқчининг вазифалари ҳамда ҳуқуқлари белгилаб қўйилди. Бунда жамоат тартибини, мол-мулкни, фуқароларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини қўриқлаш, транспорт ва пиёдалар ҳаракатини назорат қилиш масалаларида милиция идораларига қўйилган янги талаблар ҳисобга олинди.

Транспорт ва пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш ҳам милиция идораларининг вазифасига кирган. Бу вазифа давлат автомобил инспекцияси ва йўл ҳаракатини бошқариш бўлимларига (шу бўлим- лар мавжуд жойларда) топширилган. Транспорт ҳодисаларининг сонини камайтириш, йўлларда транспортларни ҳаракатланиш имко- ниятини ошириш, шунингдек, пиёдалар ва транспорт воситалари- нинг оқимини бошқариш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланган.
о
1948 йилнинг февралида Узбекистон ССР милиция идораларида тергов бўлимлари ва бўлинмалари тузилган бўлиб, уларнинг вази­фалари милиция оператив ходимлари томонидан қўзғатилган жи­ноий ишларни тергов қилишдан ҳисобланган.

  1. йил 27 мартда СССР Вазирлар кенгаши «Жамоат тар- тибини сақлашни ва жиноятларга қарши курашни кучайтириш чоралари тўғрисида» қарор қабул қилди. Шу йил 20 июлда эса,

о о
Узбекистон ССР Вазирлар кенгаши билан Узбекистон Марказий
о
ижроия қўмитаси «Узбекистон ССРда жиноятчиликка қарши кураш­ни кучайтириш ва жамоат тартибини сақлаш чоралари тўғрисида» қарор қабул қилган. Ушбу қарорларда жиноий ишларга доир терговни олиб бориш сифатини яхшилаш, ташқи хизмат ва жиноят қидирув аппаратини мустаҳкамлашга эътибор қаратилган. Оператив бўлимлар жиноий ишлар бўйича тергов олиб боришдан озод қилинган.
1960 йил январда СССР Министрлар Совети СССР Ички ишлар вазирлигини тугатиб, унинг вазифаларини иттифоқдош республика- лар ички ишлар вазирликларига топшириш тўғрисида қарор қабул қилган. Узбекистон ССР Олий Кенгашининг Раёсати 1962 йил 7 сен- тябрда Узбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлигини қай- та ташкил этиш тўғрисида фармон чиқарган.
1966 йил 26 июлда СССР Олий Кенгаши Раёсатининг фармони билан жамоат тартибини сақлаш идораларининг фаолиятига ягона оператив раҳбарликни таъминлаш мақсадида жамоат тартибини
о
сақлаш иттифоқ-республика вазирлиги тузилди. Узбекистон ССР Олий Кенгашининг Президиуми 1966 йил 29 июлдаги фармони
о
билан Узбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлигини
о
Узбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш иттифоқ-республика вазирлигига айлантирди.
СССР Олий Кенгаши Президиуми жиноятчиликка қарши ку- рашни кучайтириш, қонунийликни янада мустаҳкамлаш ҳамда жи­ноий судловнинг демократик асосларини кенгайтириш мақсадида 1963 йил 6 апрелдаги фармони билан жамоат тартибини сақлаш идораларига дастлабки тергов юритиш ҳуқуқини берди. Ана шу
о
фармонга мувофиқ равишда Узбекистон ССР Олий Кенгашининг Президиуми 1963 йил 27 апрелда «Узбекистон ССР жиноят — про- цессуал кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» фармон чиқарди. Унда жамоат тартибини сақлаш идораларининг терговчилари дастлабки тергов ишларини олиб борадиган жиноят турлари белгилаб қўйилди.
Тергов ишларини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш учун
о
Узбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлиги таркибида тергов бошқармаси, жамоат тартибини сақлаш вилоят бошқарма- ларида, Қорақалпоғистон Автоном ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ижроия комитети милиция бошқармаси ва йўл милиция бўлимида эса тергов бўлимлари ташкил этилди. Шаҳарларда, районларда, темир йўл участкаларида тергов бўлин- малари ва терговчилар гуруҳлари тузилди. Милиция идораларидаги дастлабки терговни олиб бориш билан шуғулланадиган махсус тузилма тугатилди. Дастлабки терговни олиб бориш милиция идоралари оператив бошлиқлар таркибига, шу жумладан участка вакилларига топширилди.

Узбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлиги идора- ларида тергов аппаратини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғри- сидаги низомга мувофиқ олий ҳуқуқий маълумотга эга бўлган киши-
о
ларгина терговчи этиб тайинланиши мумкин эди. Урта ҳуқуқий маъ­лумотга эга бўлган шахслар истисно тариқасида тергов ишига жалб қилинган. Шунда ҳам улар жиноий ишларни тергов қилиш борасида катта тажриба орттирган бўлиши шарт эди. Бу борада айтиш лозим- ки, 1963 йилга қадар жиноий ишларга доир дастлабки терговни про­куратура идоралари олиб борган. 1963 йилдан бошлаб ички ишлар идоралари ҳузурида тергов аппарати тузилган.
1966 йил 23 июнда қабул қилинган «Жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги биргаликда қарор қа- бул қилинган. Милиция ходимлари давлат ва жамоат манфаат- ларини, фуқароларнинг шахси ва ҳуқуқларини жиноий хуружлардан ҳимоя қилиш чоғида ўз бурчини бажариб, сўнгги чора сифатида қурол ишлатиши мумкин бўлган.Узбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлиги томони­дан 1963 йил октябрдаги буйруқ билан «Милиция соқчилик-постлар хизмати Низоми» тасдиқланди. У хизматни ўташнинг ташкилий шаклларини ва тактик усулларини, ташқи хизмат кучларини ташкил этиш ва уларга раҳбарлик қилиш билан шуғулланувчи мансабдор шахсларнинг вазифаларини, шунингдек милиция соқчилик ва постлар нарядларининг вазифалари ва ҳуқуқларини белгилаб берган.
Ушбу низом кўчаларда, жамоат тўпланадиган жойларда, темир йўл транспортида, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида, табиий офат юз берганда, фуқаролар мудофааси шароитида милициянинг жамоат тартибини сақлаш хизматини ташкил этиш тартибини мустаҳкамлаган. Барча милиция ходимлари соқчилик ва постда хизматни ўташ чоғида, шунингдек хизматдан ташқари вақтда ҳам, жиноятлар ва жамоат тартибини бузишнинг олдини олиш бўйича ўз бурчини бажаришда унга амал қилиши шарт бўлган. Мазкур низом фақат ташқи хизмат ходимларининг эмас, шу билан бирга жиноят қидирув, БХСС, Давлат автомобил назорати, паспорт аппарати ҳамда бошқа бўлинмалар ходимларининг вазифаларини ҳам тартиб­га солган.
Жамоат тартибини сақлаш юзасидан катта шаҳарларда милиция­нинг моторлаштирилган махсус қисмлари тузилган. Безориликка қарши курашда, фуқароларнинг саломатлигига хавф соладиган ва уларнинг қадр-қимматини ҳақоратлайдиган жиноий ҳаракатларга чек қўйишда милиция ходимларининг ҳуқуқлари кенгайтирилган.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг «Жамоат тартибини сақлаш идораларига дастлабки терговни олиб бориш ҳуқуқини бериш тўғрисида»ги 1963 йил 6 апрелда чиқарган фармони ички ишлар идораларида тергов аппаратини тузишга асос бўлган. Фармонга мувофиқ иттифоқдош республикаларнинг жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартишлар киритилди ва тергов идоралари 1963 йил 1 июлдан расмий равишда ўз вазифаларини бажаришга киришган.
Тергов бўлинмалари ўша вақтда милиция текшириш бўлинма- лари таркибида ташкил этилган. Лекин улар текшириш бўлимлари- дан ва прокуратуранинг тергов аппаратидан ҳам фарқ қилган. Хусу- сан, милиция терговчиларига процессуал мустақиллик, жиноий ишлар юзасидан прокурор рухсати ва тасдиғи талаб қилинадиган ҳоллардан ташқари барча ҳолларда ўзи қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган. Милиция терговчиси прокуратура терговчисидан фарқли равишда ички ишлар идораларида олиб борилаётган жиноий ишлар- ни тергов қилишда ҳамкорликни тезроқ ташкил қилган ва хизмат имкониятларидан тўлароқ фойдалана олган.
1970 йилга қадар фақат республика ички ишлар вазирлиги, вилоят ва шаҳар бошқармалари таркибида тергов аппарати ташкил этилган. Терговчилар шаҳар ва район ички ишлар бўлимлари ҳузури- да тергов ишларини олиб боришган. 1970 йилдан бошлаб шаҳар ва район бўлимлари таркибида ҳам тергов бўлимлари ва гуруҳлари ташкил этилган. 1972 йилда транспорт ички ишлар бошқармасида ҳам тергов аппарати тузилган.
о
Мазкур даврда Узбекистон ССРнинг ҳуқуқий тизимида ҳам катта ўзгаришлар рўй берган. Турли соҳаларга оид ҳуқуқ манбалари, кодекслар ишлаб чиқилган. Жумладан, Жиноят кодекси (1959 й.), Жиноят-процессуал кодекси (1959 й.), Гражданлик кодекси (1963 й.), Гражданлик-процессуал кодекси (1963 й.), Никоҳ ва оила кодекси (1969 й.), Ер кодекси (1970 й.), Меҳнат қонунлари кодекси (1971 й.), Сув кодекси (1972 й.) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
1977 йил 7 октябрда СССРнинг янги Конституцияси, унинг асосида эса иттифоқдош ва автоном республикаларнинг Конституциялари ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.

Узбекистон ССРнинг янги Конституцияси 1978 йил 19 апрелда республика Олий Советининг навбатдан ташқари тўққизинчи чақи- риқ VI сессиясида қабул қилинди. Конституцияда давлат ҳокимияти, бошқарув, суд ва прокуратура идоралари тизими сақланиб қолгани ҳолда, уларнинг ваколатлари ва фаолиятларининг асосий йўналиш- ларида баъзи ўзгаришлар қилинган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари маълум даражада кенгайтирилган.

Конституция мазмунидан келиб чиқиб, унинг асосида «Узбе­кистон ССР Олий Советига сайловлар ҳақида» (1978 й.), «Узбекис-

тон ССР Министрлар Совети ҳақида» (1978 й.), «Узбекистон ССР Халқ депутатлари маҳаллий Советларига сайловлар ҳақида» (1979
о
й.), «Узбекистон ССР Халқ депутатлари област Совети ҳақида» (1980 й.), «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ҳақида» қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Совет ҳокимияти даври ҳақида таъкидлаш лозимки, Узбекистон ССР бошқа иттифоқдош республикалар каби мустақил деб эълон қилинган бўлиб, амалда том маънодаги мустақил давлат бўлмаган. Унинг конституцияси, қонунлари, давлат органлари тизими, фуқаро- ларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ва бошқалар ҳолатлар СССРда амалда бўлган сиёсий-ҳуқуқий қурилмаларга албатта мос бўлиши керак эди.

Узбекистон хорижий давлатлар билан тўғридан-тўғри сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатиш ваколатига эга бўлмасдан, унинг тақдири марказнинг қўлида бўлган.
1985 йилда бошланган қайта қуриш, демократия ва ошкоралик учун ҳаракатлар СССРнинг тарқаб кетишига ва иттифоқдош республикаларнинг мустақилликка эришишига олиб келди.

ХУ1- БОБ. МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
1-. Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти органлари тизими
ХХ аср охирларига келиб жаҳон харитасида яна бир мустақил,суверен давлат - Узбекистон Республикаси пайдо бўлди. Узбекистон тинч йўл билан ўзининг мустақил давлатчилигига эга бўлди. Мустақиллик ўзбек халқига ўз тарихини ва миллий-маънавий ҳамда ҳуқуқий қадриятларини қайта тиклаш имконини берди. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Мустақиллик биз учун муқаддас маънавий қадриятлар ва миллий анъаналарга таянган ҳолда ва тарзда яшаш, ана шу бебаҳо меросни асраб-авайлаш, келгуси авлодларга янада бойитган ҳолда етказиш демакдир»45.
Мустақиллик боис ижтимоий-сиёсий жабҳада туб бурилиш содир бўлди. Узбекистон халқи ўз давлатини ташкил этиш ва ривожлантириш имкониятига эга бўлди. Мустақилликнинг қадри, халқимиз учун аҳамияти ва уни асраш масъулияти хусусида гапириб, юртбошимиз «Узбекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли асарида қуйидаги фикрларни баён этди: «Мустақиллик бизга нима беришини билардик. Уз тақдиримиз, фарзандларимизкелажагини ўзимиз ҳал этиш имкониятига эга бўлдик. Уз еримиз, бойликларимизга соҳиблик қила бошладик... Мустақиллик туфайли дунёга, жаҳонга чиқдик... Дунё харитасида энди катта ҳарфлар билан «УЗБЕКИСТОН» деб ёзиб қўйиладиган бўлди»46.
Мустақиллик шарофати билан маънавий ҳаётимизда уйғониш юз берди. Тарихимизни тикладик. Она тилимизни англадик... Удумларимиз, қадриятларимизга қайтдик. Бир сўз билан айтганда, ўзлигимизни англадик. Сиёсий йўлда бурилиш бўлди. Мустақилликни эълон қилиб, уни қонун билан расмийлаштирдикУзбекистон Республикаси учун мустақиллик йиллари қад ростлаш, ўзликни англаш, истиқбол режаларини белгилаш ҳамда улуғвор мақсадларга эришишга йўналтирилган ислоҳотлар даври бўлди.
Бошқа мамлакатлар ва давлатлар сингари Узбекистон ҳам ўзининг бир неча минг йиллик қадимий ҳамда мустақиллик билан боғлиқ замонавий тарихига эга. Ҳар бир давлатнинг ўз тарихи
бўлгани сингари Узбекистоннинг ҳам ўз тарихи, қарор топиш ибтидоси ҳамда шаклланиш босқичлари бор. Республикамизнинг мустақиллик давридан бошланувчи тарихини ўрганишга оид икки хил ёндашув мавжуд. Биринчи ҳолда уни 1989 йилдан бошлаб ўрганиш кераклиги таъкидланса, иккинчи ёндашувда - 1991 йил сентябрдан бошлаб ўрганиш лозимлиги тўғрисидаги фикр илгари сурилади. Ҳар икки ёндашув ҳам ўша даврдаги истиқлолга интилиш ва эришиш билан боғлиқ ислоҳотлар, қабул қилинган сиёсий ва конституциявий қарорлар моҳиятига таянади. Айни вақтда, ҳар икки ҳолда ҳам Узбекистон давлати ва ҳуқуқи бир-бирига узвий боғлиқ тарзда бир тарихий шароитда ҳамда даврда шаклланиши эътироф этилади.
Мустақил тараққиёт йилларида - тарихан қисқа бир даврда -Узбекистон янги демократик давлатчиликни барпо этиш ва инсонпарвар ҳуқуқий тизимни қарор топтириш борасида улкан марраларни қўлга киритди. Бунинг натижасида мамлакатимиз қиёфаси бутунлай ўзгариб, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалиб бормоқда... Эришилган бундай марралар - барқарор ри- вожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш борасида биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадга қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир қисмидир47.Узбекистон тарихини ўрганишнинг юқорида таъкидланган биринчи ёндашувига кўра, уни 1989 йилдан бошлаш лозим деган фикрда маълум маъно бор. Дарҳақиқат, 1980 йилларнинг охирларидан бошлаб республикада иқтисодий ва сиёсийсуверенитетни қўлга киритишга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилди48.Узбекистон Олий Советининг XI чақириқ охирги сессиясида «Узбекистон ССР Министрлар Совети... амалга оширилаётган сиё­сий система ислоҳотини, ишлаб чиқариш муносабатларини такомил- лаштиришни ҳисобга олган ҳолда республиканинг иқтисодий суверенитетини кенгайтиришнинг асосий йўлларини белгиласин», деган қарор қабул қилинди49.

  1. йил 23 мартида Узбекистон Компартияси МарказийКомитетининг Пленуми бўлиб ўтди. Узбекистоннинг сиёсий суверенитети масалаларига оид муаммоларини таҳлил этиш ва тегишли концепция ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мазкур анжуманда республика сиёсий тизими тўғриси- даги масала кўриб чиқилди, унда Ислом Каримов реал ҳокимиятУзбекистон Компартиясидан барча даражадаги халқ депутатлари кенгашларига, яъни давлат ҳокимияти идораларига берилиши лозимлигини таъкидлаб, шундай деди: «... Бугун юзага келган

вазиятда Узбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш муҳим аҳамият касб этмоқда». «Бинобарин, энг муҳими шундан иборатки, Президент институтининг жорий этилиши - респуб- ликамиз учун суверенитет ва давлатчиликда принцип жиҳатдан янги босқичга ўтилишини билдиради. Чунки бу шунчаки эмас, балки ҳақиқий давлатчилик ҳокимиятининг бундай тузилмасини қўлга киритиш имкониятига эга»50.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, 1990 йил 24 мартида XII чақириқ Узбекистон Олий Советининг биринчи сессияси мамлакатимиз тарихида илк маротаба Президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сессия якдиллик билан Ислом Абдуғаниевич КаримовниУзбекистон ССР Президенти этиб сайлади. Узбекистонда Президент лавозимининг таъсис этилиши республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги учун кураш борасида кўйилган дастлабки қадам эди.
Демократик давлат барпо этиш жарайонида президентлик институтининг жорий этилишининг аҳамияти хусусида фикр юритиб,И.А. Каримов қуйидаги мулоҳазаларни билдирди: Президент зимма- сига юклатилган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: «1.Узбекистон ССРнинг сиёсий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш, уни янги ва ҳаётий мазмун билан бойитиш. 2. Президент бошқарувининг муҳим вазифаларидан бири республиканинг иқтисодий мустақиллигини, ўзини ўзи идора қилишга ва ўзини ўзи пул билан таъминлашга эришиш... 3. Меҳнаткашларнинг, аҳолининг ҳамма табақалари фаровонлигини ошириш, одамларнинг талаб-эҳтиёжларини қондириш, ижтимоий соҳани тез суръатлар билан ривожлантириш - Республиканинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан, Узбекистон ССР Президентидан доимий эътибор талаб қиладиган вазифадир»51. Шу билан бирга инсон, унинг ҳуқуқ ва эҳтиёжлари, халқни маънавий юксалтириш, инсонни ахлоқий ва жисмоний такомилга эриштириш Президент фаолиятининг марказида туради.
Узбекистонда илғор демократик тамойиллар асосида қарор топтириладиган давлатчиликнинг тамал тоши қўйилишидаги тари­хий муҳим қадам «Мустақиллик Декларацияси» бўлди. 1990 йил 20 июнь куни XII чақириқ Олий Советининг иккинчи сессияси мазкур парламент мажлиси арафасида 40 дан зиёд депутат, доимий комиссияларнинг раислари, ҳуқуқшунослар тайёрлаган декларация матнини кўриб, уни моддама-модда муҳокама қилиб, бир овозданУзбекистоннинг Мустақиллик Декларациясини қабул қилди. Муҳим тарихий аҳамиятга молик мазкур ҳужжатнинг кириш қисмида қуйидаги олижаноб сўзлар ёзилган:
«Узбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи,Узбекистоннинг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига асосланиб, Узбекистон Совет Социалистик Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилади».
Шунингдек, унинг биринчи моддасида: «Узбекистон ССРнинг демократик давлат мустақиллиги республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларни белгилашда ва барча ташқи муносабатларда танҳо ҳокимлигидир», - деб белгилаб қўйилди.Мустақиллик декларациясининг қабул қилиниши Узбекистон­нинг тамомила янги конституциясини тайёрлашга туртки бўлди. Айнан Олий Советнинг ушбу иккинчи сессиясида мустақиллик ғоялари ва тамойилларига таянган ҳолда давлатимизнинг янги конституцияси ишлаб чиқилиши лозим, деган хулосага келинди. Сессия Президент Ислом Каримов раислигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссияни тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.Бироқ Узбекистонда конституциявий аҳамиятга молик ислоҳотлар Конституциявий комиссия тузилишидан анча аввалроқ бошланганэди. Маълумки, 1990 йил 24 мартида Узбекистон Президенти лавозими таъсис этилиши ана шундай ислоҳотларнинг дастлабкиси эди. Президентлик бошқарувининг таъсис этилиши «советлар» ҳукмрон бўлган давлат бошқарув шаклига барҳам бериб, амалда давлатимизнинг президентлик республикаси шаклига ўтишини англатарди. Президентлик институтининг киритилиши давлат ҳокимияти ваколатларининг янгича тақсимланишини тақозо этар эди. Шу муносабат билан ижроия-бошқарув ҳокимиятининг тизими такомиллаштирилди. Жумладан, 1990 йил 1 ноябрда «Узбекистон ССРда ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузилишинитакомиллаштириш ҳамда Узбекистон ССР Конституцияси (Асосий қонуни)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун қабул қилинди. Мазкур қонунга мувофиқ, Президентлик ҳокимиятибилан Республика Министрлар Совети бирлаштирилиб, Узбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига айлантирилди. Иж­роия ҳокимият Президент қўлида мужассамлашди. У ҳам ҳукумат раҳбари, ҳам давлат бошлиғи бўлиб қолди. Навбатдаги консти­туциявий ислоҳот қадами вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда давлат ҳокимиятининг вакиллик ҳамда ижроия идораларига раҳбарлик қилувчи ҳокимлар лавозимини таъсис этишдан иборат бўлди.
Айни вақтда, 90-йилларнинг бошларида Собиқ Марказни сақлаб қолиш, унинг мавқеини кучайтириш йўлидаги ҳаракатлар давом эттирилди. Тоталитар тузум тарафдорлари жон-жаҳдлари билан талвасали уринишлар қилдилар. Хусусан, 1991 йил 19-21 августда Москвада давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрилди. Тўнтаришни уюштирган шахслар мамлакатда бошбош- доқлик ва парокандалик авжига чиққан пайтдан фойдаланиб қол- моқчи бўлишди. Улар марказда ҳокимиятни қўлга олиб, Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси (ГКЧП)ни ташкил этдилар. Уша даврдаги СССР ҳудудида ғайриконституциявий сиёсат юрита бошладилар.Узбекистон раҳбарияти бундай ғаламислик ниятларига ёнбермади. 20 августда Узбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати, Уз­бекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақал- поғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарларииштирокида қўшма мажлис бўлди. Унда Узбекистоннинг муста- килликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳакида Баёнот кабул килинди.
Юзага келган вазиятни аниқ баҳолаб, Узбекистон Республикаси Президенти 1991 йил 25 августда «Ички ишлар вазирлиги ва Давлатхавфсизлиги комитетини Узбекистон ССР юрисдикциясига олиштўғрисида»ги ва 1991 йил 29 августдаги «КПССнинг Узбекистон ССР ҳудудидаги мулки тўғрисида»ги фармонларни чиқарди. Шун- дай шароитда, яъни марказ ва республикалар ўртасидаги муносабат- лар тобора таранглашиб, марказ бошқарув қобилиятини йўқотган, ҳар бир минтақа, ҳар бир жумҳурият ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир шароитда тарихий вазиятни тўғри баҳолай билиш қобилиятига эга бўлган Узбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Олий Кенгаш сессиясини чакириш ва унда Узбекистон мустакиллиги ҳакида қонун қабул қилишни талаб қилди. Чунки ҳар бир жумҳуриятнинг чинакам тенг ҳукуклилиги ва мустакиллиги таъминлангандагина таназзулдан чиқиш мумкин эди. Бунинг учун ҳақиқий мустақиллик йўлидаги барча тўсиқлар олиб ташланиши, ҳар бир жумҳурият сўзда эмас, балки амалда тенглар орасида тенг бўлиши лозим эди.
Айни шу мақсадларни кўзлаб, республика Олий Кенгашининг XII чақириқ навбатдан ташқари сессияси 1991 йил 31 августда ўзишини бошлади. Узбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилинишида мазкур сессия катта тарихий аҳамият касб этганиниалоҳида таъкидлаш лозим. Унда «Узбекистон Республикасинингдавлат мустакиллиги тўғрисида»ги ҳамда «Узбекистон Респуб- ликасининг давлат байроғи тўғрисида»ги масалалар кун тартибига қўйилди.
1991 йил 31 августда Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VI сессиясида «Узбекистон Респуб- ликасининг давлат мустакиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баёноти» эълон килинди. «Узбекистон Республикасининг давлат мустакиллигини эълон килиш тўғрисида» карор ва «Узбекистон Республи- касининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул килинди.
Баёнот орқали Олий Кенгаш Узбекистоннинг давлат мустақиллигини ва озод суверен давлат - Узбекистон Республикаси ташкил этилганлигини эълон қилди. Давлат ҳокимиятининг бирдан-бирсоҳиби деб Узбекистон Республикасининг озод мустақил халқи тан олинди. Давлат ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга ошириши мустаҳкамланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Узбекистон Республи­касининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун ғоят катта сиёсий ва тарихий аҳамиятга эга. Мазкур қонун асосида
Узбекистоннинг ҳуқуқий ҳолати тубдан ўзгарди. У 17 та моддадан иборат бўлиб, давлат суверенитетининг асосий белгилари мустаҳкамланди. Жумладан, қонуннинг дастлабки моддасида Узбекистон Республикаси мустақил демократик республика деб эълон қилинди. Халқ суверен ва давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги,Узбекистон Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга эканлиги, ўз миллий давлат ва маъмурий ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини мустақил белгилаши, мустақил ташқи сиёсат олиб бориши, республика фуқаролиги жорий ташкил этилиши, ўз давлат рамзларига эга бўлиши, ўз моддий ва табиий бойликларини ўзи эркин тасарруф этиши, мустақил пул-кредит тизимига эга бўлиши кабилар қонунлаштирилди. 1991 йил 30 сентябрда парламент қарори билан ушбу қонунга «Конституциявий қонун» мақоми берилди.
Мустақил тараққиётимизнинг дастлабки даврларидан бошлаб давлат бошқарув органлари тизими шакллантирилди, шу мақсадда мустақил давлат органларини вужудга келтирувчи фармонлар қабулқилинди. Жумладан, «Узбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш тўғрисида»ги фармон ўта муҳим қадам бўлди.
о

  1. йил 26 сентябрда Президент фармони асосида Узбекистон ССР Давлат хавфсизлиги иттифоқ-республика комитети тугатилиб,Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тузилди.

о
Бундан ташқари, «Узбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият миллий банкини ташкил этиш тўғрисида», Олтин, олмос ва бошқа нодир металларни четга чиқарилмасдан республиканинг ўзида қолдириш ва уларнинг захираларини ташкил этиш тўғрисида,шунингдек, «Узбекистон Республикасининг Божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги (1991 йил 25 октябрь) фармонлар қабулқилинди. «Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолия- тини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармон билан бу вазирликнинг иттифоқ-республика мақоми тугатилиб, мустақил давлатимиз- нинг алоҳида Адлия вазирлигига айлантирилди. Унга мамлакатда ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва уни ўтказишда давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди. «Узбекистон Миллий авиакомпаниясини ташкил қилиш тўғрисида» (1992 йил 28 январь), «Узбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида»ги фармон билан Прокуратура ҳам фақат республикага бўйсунувчи мустақил идорага айлантирилди. 1992 йил 28 феврал фармони билан Узбекистон Республикаси Ташқииқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилди. Узбекистон Респуб- ликаси ҳудудида жойлашган чегара қўшинларининг бўлинмалар, ҳарбий қисмлар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари, ҳаво ҳужумидан мудо- фаа ҳарбий қисмлари, кимёвий қўшинларнинг ҳарбий қисмлари тегишли фармонлар билан Узбекистон юрисдикциясига ўтказилди. Улар мамлакатимизнинг давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, давлат чегараларини қўриқлаш ва мудофаани таъминлаш ишларига сафарбар этилдилар. «Узбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат акционерлик ассоцциациясини ташкил этиш тўғрисида»ги (1992 йил 7 ноябрь) ва бошқа фармонлар фикримизнинг ёрқин далилидир.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish