3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet258/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ички ишлар органлари. Болшевиклар Туркистон ўлкасида ҳокимиятни зўрлик билан қўлга киритгандан кейин, мамлакатда янги тузумни муҳофаза этиш учун ички ишлар органлари тузишни мақсад қилиб қўйди. Туркистон Халқ комиссарлари совети РСФСР Ички ишлар халқ комиссарлигининг 1917 йил 28 октябрдаги «Ишчи милицияси тўғрисида»ги қарорига асосан, 1918 йил 29 январда «Захира кадрлари яратиш ва милиция ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғини эълон қилган.
Янги милицияни ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш ишига раҳбарлик қилиш учун 1918 йил 30 январда «Туркистон ўлкаси шаҳар ва туманлари милиция инспекторлари бошқармаси» ташкил этилган. Бошқарманинг иш юритиш бўлимини (канцелярия) ташкил этиш ва қисқа муддатларда милициянинг оддий ходимлари ва командирларини тайёрлайдиган курслар яратиш ҳам унга топши- рилди. Инспектор ўлка ҳудуди доирасида милицияга умумий раҳ- барликни амалга оширган. Милиция муассасаларини текширган ва тафтиш қилган. Милиция ходимларининг бир вилоятдан иккин- чисига ўтишларини ҳал қилган.
1918 йилнинг февраль ойида барча туман, шаҳар ҳамда бўлисларда милиция идораларини ташкил этиш бошланган. Туркистон ўлкасида милиция кадрларини ташкил этишга маълум тайёргарлик ишлари кўрилган. 1918 йил 28 январда Туркистон ўлкаси милициясини кадрлар билан тўлдириш юзасидан кенгаш бўлиб ўтади. Кенгашда «Туркистон ўлкаси шаҳар ва туманлари учун милиция кадрларини ташкил этиш тўғрисида»ги Низом лойиҳаси муҳокама қилинган.
1918 йил 4 мартда «Туркистон ўлкаси милиция кадри Устави» тасдиқланди. Уставда «милиция кадри»га милицияга ёрдам керак бўлиб қолган тақдирда чақириладиган захира, деб таъриф берилди. Уставга кўра, милиция кадрига 21 ёшга тўлган ва 45 ёшдан катта бўлмаган, саводли фуқаролар қабул қилинган. Уставда ишга қабул қилинувчиларнинг ахлоқий-маънавий хислатларига эътибор бериш назарда тутилган. Бундан ташқари, улар икки ойлик назарий ва амалий машғулотлар олиб борилувчи тайёрлов курсларида ҳам ўқишлари лозим бўлган.
«Милиция кадри» кундалик жамоат тартибини сақлашда, шунингдек фавқулодда ҳолатлар юз берган ҳолларда жамоат тартибини сақлашда иштирок этган.
1918 йилда «Совет ишчи-деҳқон милицияси хизматчилари учун интизом Устави» қабул қилинади. Унга кўра милиция ходими фақат суд ҳукмига кўра ёки уставда белгиланган тартибга биноан жазоланиши мумкин бўлган. Уларга нисбатан огоҳлантириш, ҳайфсан эълон қилиш, эгаллаб турган лавозимидан бир поғона пасайтириш, ишдан бўшатиш каби интизомий ва маъмурий жазо чоралари назарда тутилган.
Туркистон автоном ССР Халқ комиссарлари совети 1918 йил

  1. ноябрда 355-сонли буйруқ чиқариб, участка милициялари

раҳбарлари лавозимларига сайловни бекор қилди. Шу пайтдан бошлаб улар сайланмайдиган, балки тайинланадиган бўлган.
Жойларда милиция фаолиятини ташкил этишдаги мавжуд муаммолар махсус тайёргарлик кўрган раҳбар ходимларни ҳамда республика милицияси маъмуриятининг мавқеи ҳамда ваколат- ларини мустаҳкамлашни талаб қилган. Ички ишлар комиссарлиги қошида 1918 йил 26 ноябрда бўлиб ўтган кенгаш милиция инструкторларининг икки бўлимдан иборат мактабини яратиш тўғрисидаги таклифни маъқуллайди. Уларнинг бирида оддий милиция инструкторлари, иккинчисида жиноят қидирув милицияси инструкторлари тайёрланган. Шу йилнинг 2 декабрида ушбу курслар тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Ички ишлар комиссарлиги милиция бошлиқлари ҳамда ижроқўмларининг бўлим мудирларидан порахўрлик, муштумзўрлик ва бошқа қонунбузарликларда фош қилинган ёки шубҳаланилган шахсларни, илгари полицияда ишлаган барча кимсаларни милициядан дарҳол бўшатиб юборишларини талаб қилди. Давлат тўнтаришидан илгариги вақтда полицияда хизмат қилган маҳаллий миллат вакиллари ҳамда жиноий қидирув бўлимининг айғоқчилари (оператив ходимлари), агар совет милицияси сафида виждонан ишлаётган бўлса, улар бундан мустасно қилинган. Буни фақат милиция Бош бошқармасининг бошлиғи ижроқўмлар (ревқўмлар) тавсияномаларига кўра ҳал этиши мумкин эди. Бу эса жиноят қидирув бўлимининг ўзига хос иш услуби ҳамда маҳаллий миллат вакиллари орасида тайёргарлик кўрган кадрлар йўқлиги билан изоҳланади.
Кенгаш вилоят ва туман милиция бошқармалари қошида шахсий таркибни аттестациядан ўтказувчи махсус комиссияларни тузиш, милиция бошлиқларининг сиёсий, маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Туркистон Республикаси Советларининг IX съезди қарорида республикани бошқаришга маҳаллий миллат вакилларини жалб этиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу қарорга амал қилиб, Туркистон Республикаси милицияси Бош бошқармаси бошлиғи

  1. йил 6 мартда касаба уюшмалари кенгашига мурожаат қилиб милиция бошқармаси ихтиёрига маҳаллий миллат вакиллари бўлган 1000 нафар касаба уюшмалари аъзоларини юборишни сўрайди.

  2. йил 26 январда Туркистон Республикаси милицияси бўйича буйруқ эълон қилинди. Унда милиция органларига қабул қилишнинг янги қоидалари кўрсатилди. Милицияни шакллантиришга ихтиёрий- лик асос қилиб олинган. Милицияга 21 ёшдан кичик бўлмаган, саводли, сайлаш ҳуқуқига эга, соғлом ва милиция хизматига яроқли, ҳақиқий ҳарбий хизматни бажармаётган фуқаролар қабул қилина бошланган. Ишга қабул қилиш қоидаларида милиция ходимлари учун мажбурий ҳарбий таълим кўзда тутилган. Тайёргарлик даврида милиция ходимлари взводлар, роталар ва ярим эскадронларга тақсимланган. Зарур ҳолларда казарма ҳолатида яшайдиган ва рота ҳамда эскадронни катта бўлмаган ҳарбий бўлинмаларга бирлаш- тирган милиция резервини яратишга рухсат берилган.

Туркистонда ишчи-деҳқон милициясининг янги органларини яратиш 1918 йил февралда Туркистон Халқ комиссарлари сове- тининг «Милициянинг захира кадрини ташкил этиш ва милицияни қайта қуриш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилингандан сўнг режали тус олиб, 1918 йилнинг биринчи ярмида деярли тугалланган.

  1. йилнинг ёзида Туркистон Совет Россиясидан ажратиб қўйилди. Аммо кўп миллатли Туркистон Совет Автоном Республикаси тараққий этишда давом этади ва шу йилнинг октябрь ойида унинг биринчи Конституцияси қабул қилинади.

  1. йил декабрда «Россия Совет Федерациясининг Туркистон Республикаси милицияси тўғрисида»ги Низом ишлаб чиқилиб, Туркистон АССР МИҚ томонидан тасдиқланди.

Ички ва ташқи ишлар халқ комиссари ҳамда унинг қошидаги ҳайъат республика милициясига умумий раҳбарликни амалга оширган. Республика милициясининг Бош инструктори милиция ишлари билан бевосита шуғулланган. У ўз маҳкамаси билан Ички ва ташқи ишлар халқ комиссарлиги таркибига киритилган.
Жойларда милицияга шаҳар ва туман муҳофазаси бошлиқлари раҳбарлик қилган. Улар ва уларнинг ёрдамчиларини Советлар ички ва ташқи ишлар халқ комиссарининг розилиги билан тайинлаган. Шаҳар ва туман раён милицияларини тузишган. Раён милицияси­нинг таркибини Советнинг розилиги билан шаҳар ёки туман муҳофазаси бўлими бошлиғи тайинлаган.
Туркистон АССР милициясини ташкил этишда Россия милиция­сининг ташкилий жиҳатлари асос қилиб олинган. 1919 йил апрелда Туркистон АССР ички ишлар халқ комиссарлиги таркибида респуб­лика милицияси ишига раҳбарлик қиладиган Бош бошқарма таъсис этилган. 1919 йил 26 июнда Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги «Россия Совет Федерациясининг Туркистон Респуб- ликасидаги совет ишчи-деҳқон милицияси тўғрисида Низом» қабул қилди. Низом шаҳар, туман, қидирув ва темир йўл милициясини милиция Бош бошқармасига бўйсундириб, уларнинг ваколатлари ва ролини белгилади.

  1. йилнинг июл ойида «Туркистон Автоном ССРда жиноий қидирувни ташкил этиш тўғрисида Низом» қабул қилинди. Унда Республика милицияси Бош бошқармаси қошида жиноий қидирув марказий бошқармаси, жойларда жиноий қидирув бўлинмалари ташкил қилиниши белгиланди. Милициянинг Советлар билан алоқаси янада мустаҳкамланди. Шаҳар ва туманлар муҳофазаси бошлиқлари энди милиция бошлиқлари деб аталадиган бўлди. Уларнинг ҳаммаси Ички ишлар халқ комиссарлиги тасдиғи билан Советларнинг ижроқўмлари томонидан лавозимга тайинланган ва ишдан бўшатилган. Милицияни кадрлар билан тўлдириш синфий негизда, РСФСР Ички ишлар халқ комиссарлиги ва АХК томонидан

  1. йил 12 октябрда қабул қилинган «Совет ишчи-деҳқон милициясини ташкил этиш тўғрисида»ги кўрсатмалар асосида амалга оширилган.

РСФСР Халқ комиссарлари советининг 1919 йил 3 апрелдаги декретига мувофиқ 1919 йилнинг октябрида Туркистон милицияси Қизил Армия ҳолатига ўтказилди.
Туркистон АССР Халқ комиссарлари совети 1920 йилнинг апрелида «Совет ишчи-деҳқон милицияси тўғрисида Низом» қабул қилди. Республика милицияси таркиби ПХК қошидаги Бош бошқарма, вилоят ревқўмлари ва ижроқўмлари бошқарув бўлимлари қошидаги вилоят бошқармалари, туман ва шаҳар ревқўмлари ҳамда ижроқўмлари бошқарув бўлимлари қошидаги туман ва шаҳар бошқармаларидан ташкил топган. 1920 йилнинг охирига келиб Туркистон АССР ҳудудида 34 та шаҳар, 26 та туман ва 92 та район милиция бўлимлари мавжуд бўлган.

  1. йил 12 февралда Туркистон республикаси Халқ Комис­сарлари Совети қарор қабул қилди. У кўнгилли милиция отрядлари тузиш ҳуқуқини маҳаллий ижроқўмларга берди ҳамда «босқинчилик билан муваффақиятли курашиш ва жамоат тартибини ўрнатиш учун» шиори остида ушбу отрядлардаги кадрлар миқдорини ҳар бир раён учун зарур бўлган сонгача етказишга рухсат берди. Кўнгилли милицияга босқинчилик ва унинг кўринишларига қарши кураш вазифаси юклатилиб, у умумфуқаровий милиция вазифаларидан озод қилинди.

Кўнгилли милиция маҳаллий ижроқўмларга бўйсунган. 1922 йил 25 мартда республика Ички ишлар халқ комиссари Халқ комиссарлари советига «Зарур бўлган районларда аҳолининг ўзи ўз ҳисобига милициянинг кўнгилли отрядларини тузаётганлиги ва бунинг учун масъулият тўла-тўкис вилоят ва туман ижроқўмларига юклатилганлигини» маълум қилган.
Кичик ХКС шу куннинг ўзидаёқ Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг кўнгилли милиция ташкил этилиши тўғрисидаги 12 феврал қарорини тасдиқлади. Унда шундай деб ёзилган эди: «Босқинчиликка қарши курашни кучайтириш мақсадида аҳоли орасидан кўнгилли отрядлар тузишга рухсат берилсин ва кўнгилли милиция отрядларини тузишнинг тартиби ва шартлари тўғрисида Ички ишлар халқ комиссарлиги лойиҳаси тасдиқланиб эълон қилинсин». 4 апрелда Туркистон республикаси Халқ Комиссарлари Советининг қарори қабул қилинди. Унда кўнгилли милиция отрядлари тузишга масъул бўлган идоралар белгиланди. Отрядларнинг кимга бўйсуниши ҳамда вазифалари кўрсатилган, отрядлар тузиш учун ижроқўмлар берадиган буюртма- ларни тақдим этиш тартиби аниқланган эди. Кўнгилли милицияни тузиш туман ижроия қўмиталари ва туман-шаҳар милицияси бошлиқлари раҳбарлигида фирқа ва касаба уюшмалари ташки- лотлари иштирокида ўтказилди.
Кўнгилли милиция отрядлари шаҳар милицияси бошлиғига бўйсуниб, ундан фақат босқинчиликка қарши курашда фойдала- нилган. Ички хизматни бажаришга жалб этилмаган. Кўнгилли милицияни уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, маош, от-абзал билан таъминлаш маҳаллий ижроия қўмитаси белгилаган тартибда ва раён аҳолиси ҳисобига амалга оширилган.
Кўнгилли милиция отрядлари эҳтиёжлари учун қурол-яроғ ва ўқ-дори вилоят ижроия қўмиталарининг талабига кўра ҳарбий идоралар томонидан етарли миқдорда бериларди, айрим милиция ходимларига эса моддий жавобгарлик остида қурол топширилган.
Кўнгилли милициянинг шахсий таркиби маъмурий томондан тегишли милиция бошлиғига, оператив томондан ўз қўмондонлигига бўйсунган. Сиёсий ва маданий-маърифий ишларга, ҳарбий тайёргар- ликка раҳбарлик қилиш, интизомни мустаҳкамлаш, таъминот ҳақида ғамхўрлик қилиш, кадрлар билан тўлдириш милиция бошлиқлари зиммасига юклатилган эди. Туркистон Марказий Ижроия Қўмита- сининг комиссияси Туркман вилоятида вазият мураккаблашганини ҳисобга олиб 1923 йил 2 мартда махсус қарор қабул қилди.
Туркман вилояти ижроия қўмитаси «Сайёр отряд тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқади ва маъқуллайди. Сайёр отряд ўз таркиби, ички тартиби, шахсий таркибнинг ҳуқуқ ҳамда вазифаларига кўра Қизил Армия отлиқ эскадрони ҳуқуқига эга бўлган алоҳида қисмдан иборат эди. У вилоят ижроия қўмитасига бўйсунарди. Ижроқўм сайёр отрядига юборадиган буйруқларини ҳарбий қўмондонлик билан келишиши лозим бўлган. Ҳарбий қўмондонлик эса отрядга кўриладиган тадбирларнинг жойи ва тартиби тўғрисида умумий кўрсатмалар берган.
Сайёр отряд ўз оператив ишларини туман ижроия қўмитаси, давлат ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қиладиган бошқа органлар билан келишган ҳолда ўтказган. Отряд командирига кўнгилли милициянинг барча отрядлари ҳамда мазкур район давлат милициясининг отлиқ резерви бўйсунган. Унга 21 ёшдан 40 ёшгача бўлган кишилар қабул қилинарди. Қабул қилинаётганлардан шахсий ҳужжат, туман ёки бўлис ижроия қўмиталаридан тавсиянома талаб этилган.
Отрядга кираётган ҳар бир киши унда камида олти ой хизмат қилишга тантанали қасамёд қиларди. Отрядга ўз оти билан келганларга маошдан ташқари алоҳида пул берилган. Агар от хизмат пайтида ҳалок бўлса, унинг учун товон тўланган. Сайёр отряд ўзининг гербли муҳри ва байроғига (туғига) эга бўлган.

  1. йил 19 майда Халқ Комиссарлари Кичик советининг 1 октябргача бутун республикада кўнгилли милиция бўлинмаларини тугатиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

1921 йил 24 майда Халқ Комиссарлари Совети қарори билан милицияга ҳарбий кооперация ҳуқуқи берилди. Шу муносабат билан барча губерния ва республикаларда милиция кооперативлари ташкил этилди.
Туркистон ишчи-деҳқон милицияси ўз фаолияти давомида давлат мулки, фуқароларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини, инқилобий ҳуқуқ-тартиботга риоя қилинишини таъминлади. Марка­зий ва маҳаллий Совет ҳокимияти органларининг декретлари, қарорлари, фармойишларини ҳаётга фаол татбиқ этди. Шунингдек, Совет давлати олдида турган турли муаммоларни ҳал этишда қатнашди. Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида милиция бажарган вазифалар нақадар хилма-хил бўлганлигини бир неча мисоллар орқали баҳолаш мумкин. Жумладан, бўлис ва қишлоқ ижроқўмлари учун Қўқон инқилоб қўмитаси тасдиқлаган кўрсат- мада, шундай дейилган эди:
«Район ҳудудидаги милиция шу район ижроия қўмитасига бўйсунади. Ижроия қўмитаси ҳокимиятнинг барча буйруқ ва фармойишларини милиция орқали эълон қилади ва милиция орқали тамаки, гугурт, совун, шойи, чарм, металлар, газмол, пахта сингари монополлаштирилган моллар билан савдо қилинмаслигини назорат этади. Бу моллар озиқ-овқат отрядлари қошидаги Халқ хўжалиги совети ҳисобига келиб тушади ва аҳоли орасида фақат коопера- тивлар орқали тақсимланади. Агар ҳарбий ҳокимият сафарбарлик эълон қилса, ижроия қўмиталар милиция ёрдамида ушбу буйруқнинг аҳоли томонидан бажарилишини кузатиб боради. Ижроия қўмита- лари милиция ёрдамида ярамас машғулотлар: узумдан мусаллас тайёрлаш, ичкиликбозлик қилиш, қимор ўйнаш, пора олиш билан шуғулланишга йўл қўймаслик учун зарур чора-тадбирлар кўриши ва айбдорларни туман, шаҳар фавқулодда комиссиясига, ўғирлик ва зўравонлик қилганларни эса тегишли баённома билан халқ судига юборишлари керак. Ижроия қўмиталар ва милиция йўллар, кўприк- лар, халқ мактаблари ва ҳаммомлар беками-кўст ишлашини, жамоат ва давлат бинолари ва мулки бут сақланишини назорат қилишлари даркор». Демак, милиция амалда ҳар бир масалаларни ҳал қилишда иштирок этарди.
Туркистон республикаси Марказий ижроия қўмитаси 1918 йил 30 декабрда очарчиликка қарши кураш, оч қолганларни озиқ-овқат улашиладиган жойларга олиб боришда маҳаллий комиссияларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни милицияга топширди.
Давлатга қарашли полизлар, боғлар ва бошқа экинзорларни чорва моллари томонидан нобуд қилинишига қарши кураш олиб бориш, одамларнинг молларни у ердан бу ерга олиб ўтишларини назорат қилиш ҳам милиция зиммасига юклатилган эди.
Туркистон республикаси Ички ишлар халқ комиссарлигининг фармойишига биноан милиция архив ҳужжатларини қўриқлашда архив идораларига ёрдам берган.
Савдогарлар ва саноатчиларда патентлар бор йўқлигини назорат қилиш ва касби-кор солиғини йиғишда молия идораларига кўмаклашиш ҳам милицияга топширилган.

  1. йил 13 январда Туркистон республикаси милициясининг бошлиғи милиция идораларига аҳолини қайтадан рўйхатга олишда ҳарбий комиссарликларга ёрдам кўрсатиш ҳақида фармойиш берди. Милиция зиммасига халқ судларининг ижро варақаларига биноан жарималар олиш, ўрмонлар ҳақидаги қонунларни бузганлик учун чора кўриш ва бошқа кўплаб вазифалар ҳам юклатилган.

1921 йилдан бошлаб милиция зиммасига озиқ-овқат ва бошқа моллар сақланадиган омборлар, сув ва темир йўлларда ташиладиган озиқ-овқат ва бошқа қимматбаҳо юкларни қўриқлаш каби гарнизон хизматининг бир қисми юклатилган. Милиция ходимларининг алоҳида командалари озиқ-овқат олиб ўтиладиган йўллар ва шундай маҳсулотлар юкланган темирйўл вагонларини қўриқлаш билан шуғулланган.

  1. йилда Қизил Армиянинг таркибий миқдори ва унда хизмат қилиш муддатлари қисқартирилди, армияга чақириш ва чақири- лувчиларга ҳарбий таълим беришнинг мунтазам муддатлари белги- ланди. Аҳолининг чақирув ёшига етган қисмини ҳарбий тайёргар- ликдан ўтказиш ишлари умумий ҳарбий таълим тизимида олиб борилган. Милиция ҳарбий хизматга чақирилишдан олдинги тайёр- гарликни ташкил этишда амалий ёрдам берган.

Милиция органларининг фаолияти кўп сонли вазифаларни бажаришнинг ўзи билангина чекланмасди. Милиция Фавқулодда комиссия билан бирга чайқовчилар, кафандўзлар, ишбузармонлар ва мансабдорлик жиноятларига қарши кураш ҳам олиб борган.
о

  1. йил 23 ноябрдаТуркистонМИҚбуйруғибиланУлкаФавқулоддаТафтишкомиссияситашкилэтилганлигиэълонқилинди. Ичкиишлархалқкомиссарлигининг 1919 йил 17 январдаэълонқилганбуйруғидашундайдейилганэди: «ТуркистонСовет- лариМарказийижроияқўмиталариқошидаконтрреволюция, чай-

о
қовчиликкақаршикурашбўйичаУлкафавқулоддатафтишкомис­сияситузилди. Республика милициясининг маҳаллий бўлимлари мудирлари, ходимларига мазкур комиссиянинг фармойишларини сўзсиз бажаришни таклиф қиламан».
Совет Туркистони милициясининг асосий вазифаларидан бири жиноятчиликка қарши кураш эди. Инқилобга қадар жиноятчиликка (криминал деб аталувчи) қарши кураш Ашхабод, Верный (ҳозирги Олмаота) Тошкент, Скобелев (ҳозирги Фарғона) ва Самарқанддаги бешта суриштирув бўлинмалари томонидан олиб борилар эди.
Туркистон ўлкасида Совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин бошқа зулм ўтказиш идоралари билан бирга суриштирув органлари ҳам бекор қилинди. Жиноятчиликка қарши кураш вазифаси жиноий қидирув деб ном олган янги идора зиммасига юкланди. РСФСР ҳудудида жиноий қидирув органлари янги давлат ҳокимиятининг ягона ва тўла ҳуқуқли намояндаси бўлган маҳаллий Советлар ихтиёрига кўра 1918 йилдан бошлаб шаҳар милиция бошқармалари (жиноий қидирув қисми) қошида ташкил этилди. Туркистон республикасида жиноий қидирув идораларини ташкил этиш бирмунча кечроқ юз берди.

  1. йил 5 октябрда РСФСР Ички ишлар халқ комиссарлиги ҳайъати «Жиноий қидирув бўлимини ташкил этиш тўғрисида» Низом қабул қилиб, жиноий қидирув органларининг таркиби ва вазифаларини белгилаган.

  2. йил 7 июнда Туркистон АССР Халқ комиссарлари совети Ички ишлар халқ комиссарининг маърузасини тинглаб қарор қабул қилди. Бу қарорга кўра, Ички ишлар халқ комиссари зарурат туғилганда республика ҳудудида қидирув пунктларини очиши мумкин эди. Жиноят қидирувни ташкил қилиш тўғрисидаги Низом Туркистон Марказий ижроия қўмитаси томонидан 1919 йил 16 июлда тасдиқланди. Унда мавжуд жиноят қидирув муассасаларини қайтадан ташкил этиш кўзда тутилган. Милиция Бош бошқармаси қошида жиноят қидирув Марказий бўлинмаси бунёд этилди. Вилоят, туман ва шаҳарларда жиноят қидирув бўлинмалари маҳаллий Советларнинг бошқарув бўлимлари тасарруфига берилди. Уларнинг оператив фаолиятига раҳбарлик қилиш эса жиноят қидирув Марказий бўлинмаси ихтиёрида қолди.

  1. йил август ойида жиноят қидирув бўлинмалари Тошкент, Красноводск, Қизиларват, Ашхабод, Марв, Янги Бухоро (ҳозирги Когон), Самарқанд, Қўқон, Наманган, Скобелев (ҳозирги Фарғона), Андижон, Уш, Перовск, Казалинск, Аралск, Черняевка, Авлиёта, Пишпак, Верний (ҳозирги Олмаота) ва бошқа шаҳарларда иш олиб борган.

Бу борада уларнинг ўзаро алоқалари хусусида Туркистон республикаси милицияси Бош бошқармаси бошлиғининг 1919 йил

  1. октябрдаги буйруғида шундай дейилган: «Жиноят қидирув бўлимлари, милиция идоралари бир-бирларига бўйсунмаган ҳолда ўзаро жуда яқин алоқада бўлишлари керак».

Жиноят қидирув бўлимлари дастлаб Туркистон республи- касининг йирик шаҳарларида ташкил этилган. Жиноят қидирув билан милиция органларини бирлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Жиноятчиликка қарши курашда ташқи хизмат милицияси- нинг вазифаларини белгилар экан, Туркистон республикаси милициясининг Бош бошқармаси 1920 йил 12 июнда унинг зиммасига «жиноят содир этилган жойга келганда жиноят излари суд тергов ёки жиноий қидирув ходимлари етиб келмагунча жиноят излари йўқолиб кетмаслиги учун ҳамма чораларни кўриш ва юз берган ҳодиса ҳақида юқоридаги органларни дарҳол хабардор қилиш» вазифаларини ҳам юклайди. Жиноят қидирув бўлими (бўлинмаси) йўқ бўлган тақдирда, милиция бошлиғига дастлабки суриштирув ишларини бажариш топширилди.
Туркистон республикаси Ички ишлар халқ комиссарлиги ҳайъати томонидан 1920 йил 20 августда тасдиқланган «Россия Совет Федерациясининг Туркистон республикаси жиноия қидируви тўғрисида Низом» жиноий қидирув идораси таркиби ҳамда иш йўналишини белгилаб берган. Унда жиноий қидирув органлари таркиби, мансабдор шахсларни тайинлаш ва тасдиқлаш тартиби, жиноий қидирув органларининг бошқаруви ҳамда марказ ва вилоятлардаги вазифалари мустаҳкамланган.
Жиноий қидирув бўлими жиноятчиликка қарши курашишга даъват этилган милициянинг таркибий қисми бўлиб, тегишли милиция органларининг бевосита назорати ҳамда умумий раҳбар- лиги остида иш олиб борган.
Жиноий қидирув органлари ходимларининг ҳуқуқий ҳолати Туркистон республикаси Ички ишлар халқ комиссарлиги ҳайъати томонидан 1920 йил 20 августда тасдиқланган қўлланмада белгилан­ган. Мазкур қўлланмада жиноий қидирув ходимларининг ҳуқуқлари ва вазифалари, гумондорларни қўлга олиш тартиби, қидирув, тафтиш, ашёвий далилларни олиб қўйиш, суриштириш ишлари олиб бориш ҳамда баённомаларни тузиш усуллари кўрсатилган. Қўлланмада ташқи хизмат милицияси ходимлари зиммасига жиноий қидирув ходимларига ёрдам бериш, жиноятларни очишда уларнинг ишини енгиллаштириш, жиноятлар ва жиноятчилар ҳақидаги маълумотларни етказиш, жиноят содир бўлган жойларни қўриқлаш, жиноий қидирув ходимларининг топшириғига кўра тафтиш ўтказиш ва ҳибсга олиш сингари вазифалар юклаган.
Шунингдек, қўлланмада жиноят содир этилаётган чоғда ёки эндигина содир этилган тақдирда ва терговчи етиб келишига қадар жиноят излари йўқолиб кетиши мумкин бўлган ҳоллардагина жиноий қидирув ходими терговчининг ўрнини босиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундай ҳолларда жиноий қидирув ходими жиноят рўй берган жойни текшириши, гувоҳларни тўплаши, тафтиш ўтказиши лозим бўлган. Гувоҳлар ёки айбдорларни фақат кечиктириб бўлмас ҳоллардагина сўроқ қилишга рухсат берилган.
Жиноят қидирув идораларини фаолиятини мустаҳкамлашга қаратилган кейинги чора-тадбирлардан бири 1924 йил 24апрелда қабул қилинган «Туркистон Республикаси жиноят қидирув бўлинмалари тўғрисида Низом»нинг қабул қилиниши бўлган. Унга кўра, жиноят қидирув идоралари ишини ташкил этиш бўйича йўл йўриқ берувчи ҳужжатларни тайёрлаш ва чиқариш, унинг қуйи идораларини назорат қилиш ва йўл йўриқ кўрсатиш, оператив маълумотларни ўрганиш, тартибга солиш ва ишлаб чиқиш, жиноятчиларни ҳисобга олиш, суриштирув иши техникасини ўргатиш ва жорий этиш, судланганлик ҳақида маълумотномалар бериш ва бошқа масалалар республика Марказий жиноят қидирув бошқармаси ихтиёрига берилган.

  1. йилга келиб жиноят қидирув идораларининг тармоқлари бир мунча кенгайтирилган. Бу вақтда Туркистон Республикаси Ички ишлар халқ комиссарлиги тизимида 6 та вилоят, 2 та шаҳар (эски ва янги Тошкент шаҳарларида), 8 та туман (Оқмачит, Авлиёта, Чимкент, Тошкент, Андижон, Пишпак, Марв, Красноводск туманларида) жиноят қидирув бўлинмалари фаолият олиб борган.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish