Туркистон ўлкасининг сиёсий тузуми. Туркистон ўлкасининг маъмурий-ҳудудий бошқаруви рус давлати нуқтаи назаридан шакллантирилди. Улканинг турли минтақаларида ҳокимиятни амалга ошириш турли ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилган- лиги боис 1886 йилгача ягона тартиб бўлмаган. Олий ва марказий бошқарув лавозимларига рус ҳарбийлари, ижрочи сифатида қуйи лавозимларга эса маҳаллий аҳоли вакиллари тайинланган.
Қисқа давр ичида босиб олинган ҳудудларнинг умумий бош- қаруви бўйича 1867 йилда пойтахти Тошкент шаҳри қилиб белгиланган Туркистон генерал-губернаторлиги ва Туркистон ҳарбий округи (подшолик ҳудудида бир нечта ҳарбий округлар жорий этилган) ташкил этилади.
Илк эгалланган ҳудуд - бу Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит (ҳозирги Қизил Урда) бўлиб, босиб олинган дастлабки ҳудудларда 1865 йилда Туркистон вилояти ташкил этилган. Унинг ўрнида янги ҳудудлар ҳисобига 1867 йилда таъсис этилган генерал-губернатор- лик таркибига кирувчи Сирдарё (Тошкент) ва Еттисув (Олма ота) вилоятлари тузилади. Айнан шу иккита вилоят Туркистон генерал- губернаторлигининг икки қисмини ташкил этган.
Бундан ташқари, 1868 йил 23 июнда Бухоро хонлигининг собиқ ҳудудида Зарафшон округи ташкил этилади. 1873 йилга келиб Амударё бўлими ҳам бевосита генерал-гебурнаторлик таркибига киритилади.
Босқинчилик юришлари натижасида генерал-губернаторлик таркибига янги жорий этилган вилоятлар - Фарғона (Марғилон), Самар- қанд (Самарқанд шаҳри) ва Каспийорти (Ашхобод) ҳам киритилади.
Туркистонда мустамлака ва бошқарув идоралари ва ҳуқуқ тизимининг шаклланиши босқичма-босқич амалга оширилди.
Дастлаб ташкил этилган Туркистон вилоятининг бошқарув маҳ- камаси унчалик мустаҳкам бўлмаган. У «Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги Муваққат низомга» биноан бошқариб келинган.
«Муваққат Низом»га мувофиқ, вилоятда ҳарбий-халқ бошқаруви ҳарбий губернаторга берилган. У ўз ёрдамчилари ва девонига эга бўлган. Вилоят таркиби уездларга бўлинган бўлиб, улар вилоят бош- қармасига бўйсунувчи уезд бошлиқлари томонидан бошқарилган. Вилоят губернаторининг асосий вазифаси рус қўшинини таъминлаш маҳаллий мансабдор шахслар фаолиятини назорат қилиш ҳисоб- ланган. Уезд бошлиқлари хавфсизлик, ер-сув, солиқ, суд ишларини назорат қилиш, аҳоли шикоятларини юқори мансабдор шахсларга етказиш ваколатларига эга эди.
йилга келиб «Еттисув ва Сирдарё вилоятларини бошқариш ҳақидаги Низом» ишлаб чиқилади, у император томонидан тасдиқ- ланмаса-да, 1886 йилгача амал қилади. Мазкур Низом асосида барча соҳалар бошқарилиб келинган. Унга мувофиқ, Туркистон вилояти ва бошқа ҳудудлар ўрнида шу иккита вилоят ташкил этилади. Улка бошқаруви учун Туркистон генерал-губернаторлиги таъсис этилади. Туркистон генерал-губернатори - ўлка бошлиғи Россия империя- сининг Ҳарбий ва Ташқи ишлар вазирига бўйсунган. Унинг ваколатлари қуйидагилардан иборат бўлган: ташқи алоқаларни амалга ошириш, солиқлар миқдорини ва бошқарувга оид харажатлар миқдорини белгилаш, судларнинг чиқарган ҳукмларини ва фуқаро- вий шартномаларни тасдиқлаш, чегарадош давлатлар билан урушлар ва музокаралар олиб бориш. 1886 йилга келиб ҳукмронликни янада мустаҳкамлаш мақсадида рус императори томонидан генерал- губернаторнинг сиёсий-молиявий ва бошқа ваколатлари янада кенгайтирилади. Бошқача айтганда, у «ярим подшо», дея таъриф этилиш даражасига етказилади.
Туркистон генерал-губернаторлигининг дастлабки бошқарув идораси генерал-губернатор канцеляриясидан иборат бўлиб, вақт ўтиши билан унинг таркибий тузилиши кенгайиб боради. 1886 йилга келиб, генерал-губернатор ҳузурида унинг ёрдамчиси бошчилик қиладиган кенгаш ташкил этилиб, унга Туркистондаги барча рус мансабдор шахслари доимий ва вақтинчалик аъзо сифатида киритилади. Кенгашга қонунчилик, молия, хазина, солиқ, ер, суд ва лозим топилган масалалар юзасидан муҳокама ўтказиш тартибида ҳал этиш ваколати берилган.
Ҳарбий губернаторлар ҳузурида вилоят бошқармаси сақлаб қо- линиб, уларнинг ёрдамчилари томонидан бошқарилган. Бошқармада фармойиш бериш, хўжалик ишлари ва суд бўлимлари бўлиб, айрим масалалар юзасидан муҳокама мажлиси ўтказилган ва қарор чиқарилган.
1886 йилга келиб губернаторларнинг ҳуқуқий мақоми империя губернялари бошлиқлари мақомига тенглаштирилади. Уларга ўз ташаббуси билан 1 ойгача қамоқни қўллаш ва бўлис бошлиқларини алмаштириш каби ваколатлар берилади.
Вилоят бошқармаси сулҳпарвар судлар ваколатига кирмайдиган қиймати 2000 сўмдан ортиқ ишларни, тижорат ишларини, мансаб- дорлик жиноятларини кўриб ҳукм чиқарган, сулҳпарвар судлар қурултойи сифатида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича узил- кесил қарор қабул қилган.
Вилоятлар маъмурий-ҳудудий жиҳатдан уезд (туман)ларга бўлинган бўлиб, улар маъмурий ва полиция ҳокимиятини амалга оширувчи уезд бошлиғи томонидан бошқариларди. Унга уездда бошқарувни, тартиб-интизомни, ҳуқуқ-тартиботни, ижтимоий шарт- шароитларни таъминлаш вазифалари юклатилган. 1886 ва 1898 йилларда унинг ваколатлари янада кенгайтирилади. Бунда улар дастлаб 7 кун, сўнг 1 ойгача қамоқ ёки жарима жазосини қўллаш ҳуқуқига, ўз ҳудудида солиқлар миқдорини белгилаш ваколатига эга бўлади.
Уезд бошлиқлари ўз бошқармасига эга бўлиб, унда ўртача ҳисобда 8 нафар офицер хизмат қилган. Улар шунингдек, ўз ёрдамчилари ва ҳудуд приставларига ҳам эга бўлган.
Жойларда ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ҳудудларида алоҳида бошқарув идоралари ташкил этилган. Кўчманчи аҳоли овуллар ва бўлис (волост)ларга тақсимланди. Овуллар 100-200 ўтовдан иборат ҳолда ташкил этилди. Яқин жойлашган 1000-2000 ўтовдан иборат бир неча овуллар бўлисларга бирлаштирилди. Бўлислар бошқаруви ўтовлар вакиллари томонидан сайланадиган оқсоқолларга юкла- тилди.
Дастлабки даврларда ўтроқ аҳоли ҳудудларида ҳам аҳоли бў- лисга тенглаштирилган оқсоқолликларга бўлинади. Уларни бошқа- риш халқ йиғинларида сайланадиган оқсоқолларга юклатилди. Овул, бўлис бошлиқлари ва оқсоқолларга ўз ҳудудида маъмурий ва полиция функциясини амалга ошириш вазифаси юклатилади.
Утроқ аҳоли ҳудудларининг шаҳар ва қишлоқларида хўжалик ишлари бўйича бошқармалар тузилган. Унинг аъзолари халқ томонидан сайланган бўлиб, хўжалик бошқарувини амалга оширган ва солиқларни белгилаган. Кўчманчи аҳоли ҳудудларида бу ишлар сайланадиган бўлис вакиллари томонидан олиб борилган.
1877 йилга келиб, хўжалик ишлари бўйича бошқармалар тугати- лади ва ўтроқ аҳоли ҳудудларида кўчманчи аҳоли ҳудудлари син- гари бошқарув таъсис этилиб, бўлислар тузилиб уларнинг таркибига оқсоқолликлар киритилади.
Шаҳарлар ва каттароқ аҳоли яшайдиган ҳудудлар даҳаларга бўлинган. Улар оқсоқоллар томонидан бошқарилган.
Тошкент шаҳри руслар оқиб келиши натижасида янги ва эски шаҳар қисмларига бўлинади. Тошкент шаҳри бошқаруви 1877 йил августдан бошлаб Туркистон генерал-губернатори томонидан тайин- ланадиган ва унга бевосита бўйсунувчи шаҳар бошлиғи ихтиёрига берилади. Унинг ҳузурида шаҳар ҳокими ҳамда унинг ёрдамчилари лавозимлари таъсис этилади.
Кўчманчи, ўтроқ ва рус аҳолиси учун алоҳида тартибда суд органлари ташкил қилинади. Кўчманчи аҳоли ҳудудларида суд ишларини олиб борувчи бийлар 25 ёшга тўлган фуқаролар орасидан сайланган. Бу турдаги судлар ваколат доирасига кўра учга ажра- тилган, яъни: 1) 100 сўмгача бўлган ишларни кўришга ваколатли бўлган бийлар; 2) бўлис бийлари қурултойи, у 1000 сўмгача ишларни кўрган, вақти-вақти билан чақирилган; 3) бўлис ёки бўлислараро ишларни уезд бошлиғи иштирокида кўриб ҳал қилувчи бийлар қурултойи.
Утроқ аҳолига қозиларни сайлаш ҳуқуқи берилган. Ҳудуд қозилари якка ҳолда қиймати 100 сўмгача бўлган ишларни кўриб ҳал этган.
Рус фуқароларига тааллуқли, руслар билан маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасидаги, агар манфаатдор рус судига мурожаат қилса кўчманчи ва ўтроқ аҳоли ўртасидаги ишларни империя қонунларига мувофиқ рус судлари кўриб, ҳал этган. Улар ўзаро бўйсунувчи қуйидаги уч турга бўлинган: 1) уезд судлари; 2) ҳарбий-суд комис- сиялари; 3) вилоят бошқармалари. Вилоят бошқармалари юқори инстанция суди вазифасини ҳам амалга оширган. Рус судлари генерал-губернатор томонидан лавозимга тайинланган. Кейинги даврларга келиб, рус фуқаролари ишларини кўрувчи судьялар сони кўпайтирилади. Уларга шунингдек, нотариуслик вазифаси ҳам топширилади.
1886 йилга келиб, Туркистондаги вилоятлар ҳудуди суд участкаларига бўлиниб, сулҳпарвар судьялар тайинланади. Вилоят (округ) суди терговчилари лавозими таъсис этилади. Бу вақтга келиб, маҳаллий аҳоли вакилларига нисбатан ҳам оғир ва ўта оғир ҳисобланган жиноятлар учун рус судлари томонидан рус қонунлари қўлланилиши мумкинлиги белгиланади.
1888 йилда Тошкент шаҳрига ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқи берилади. Мулк цензи асосида Тошкент шаҳар Думасига сайловлар ўтказилади. Думанинг 72 нафар аъзоси орасидан шаҳар бошқарувининг 6 кишидан иборат таркиби сайланган. Улар генерал-губернатор назорати остида қарор чиқариш тартибида иш юритишган. Жамоат- чилик ташаббуси билан 1917 йилга келиб Олма ота, Самарқанд, Наманган ва бошқа шаҳарларда Думалар ташкил қилинади, бироқ амалда ҳокимият рус маъмурлари қўлида қолади.
1898 йилда Тошкент, Янги Марғилон, Самарқандда шаҳар бошлиғига бўйсунувчи полиция бошқармалари, қолган шаҳарларда эса махсус полиция приставлари лавозимлари ташкил этилади. Уларга маъмурий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқи берилади.
1906 йилга келиб уезд бошлиқларига бўйсунувчи полиция бошқармалари жорий этилади. 1911 йилда барча вилоятларда махсус полиция қидирув бўлимлари ташкил қилинди. Бундан мақсад инқилобий ҳаракатлар иштирокчиларини қидириб топиш ва уларни таъқиб этишни кучайтиришдан иборат бўлган.
Кейинги даврларда бошқарув соҳасида жиддий ўзгариш кузатилмайди.
Туркистонда ҳуқуқ манбалари том маънода мустамлакачилик тартибларини мустаҳкамлаш йўналишида шаклланди. Улар асосан маъмурий бошқарув тўғрисидаги кўп сонли низомлар, муваққат низомлар, муваққат қоидалар ва йўриқномалардан иборат. Жумладан, қуйида энг муҳим ҳужжатларни келтирамиз:
Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги муваққат Низом (1865 йил 9 август);
«Еттисув ва Сирдарё вилоятларидаги бошқарув ҳақидаги Низом» лойиҳаси (1867 йил, тасдиқланмаган бўлса-да, унга таянилган);
Зарафшон округини бошқариш ҳақидаги муваққат Низом (1868 йил);
«Фарғона вилоятини бошқариш ҳақидаги Низом» лойиҳаси (1873 йил);
Амударё бўлимини бошқариш ҳақидаги муваққат қоидалар (1874 йил);
Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом (1886 йил 12 июнь, кам сонли қўшимчалар билан 1917 йил ўрталаригача амал қилган);
Туркистон ўлкасининг қишлоқ мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва ваколат доиралари ҳақидаги йўриқнома (1888 йил 17 сентябрь);
Туркистон ўлкасидаги суғориш ишларини бошқарувчи мансаб- дорлар, уезд бошлиқлари, ариқ оқсоқоллари ва миробларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақидаги йўриқнома (2 август 1888 йил);
Жиноятларни аниқлаш ва уларни содир қилганларни қидириб топиш бўйича Туркистон генерал-губернаторлигининг полиция хизматларига йўриқнома ( 1892 йил);
Халқ судьяларига йўриқнома.
Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосан Туркистон генерал-губернаторлиги томонидан ишлаб чиқилиб, аҳамиятига кўра рус императори ҳамда Туркистон генерал-губернатори томонидан тасдиқланган. Улар орқали сиёсий, ҳудудий тузилиш, ҳарбий, суд, солиқ ва бошқа соҳалар тартибга солиб келинган.
Улкада бошқарувга бевосита алоқадор бўлмаган маҳаллий аҳоли ўртасидаги мулкдан фойдаланиш, унга эгалик қилиш, уни тасарруф қилиш, савдо, ижарага бериш, ҳадя этиш, мерос, оила-никоҳ, васийлик ва ҳомийлик билан боғлиқ муносабатларни шариат ва одат ҳуқуқига кўра тартибга солиб келинган.
. Россия подшолиги протекторати сифатида Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг сиёсий тузуми
Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасида имзоланган
йил 23 июлдаги «сулҳ» ва 1873 йил 28 сентябрдаги «Дўстлик» шартномасига биноан Бухоро амирлигининг давлат мустақиллиги чекланди. Россиянинг вассалига айланди, чет мамлакатлар билан тўғридан-тўғри сиёсий алоқа ўрнатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Икка давлат чегаралари, улар ўртасидаги муносабатни ва савдо, жиноятчилик соҳасидаги ҳамкорлигини белгилайди. Қулчилик тугатилади.
Россия империясининг ҳукмронлиги мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатади. Бухоро амирлигининг давлат тизими ўзгаришсиз сақланиб қолади.
Қўшимча органлар таъсис этилмайди. Рус ҳукумати тегишли таъсир кўрсатувчи воситалар орқали мамлакатни бошқариш ва ўз манфаатига хизмат қилдиришни йўлга қўяди. Петербургда Бухоро элчихонаси очилади.
Дастлабки даврларда давлат бошқарувида Туркистон генерал- губернатори шахси роль ўйнади. 1886 йилда Бухорода Россия империясининг сиёсий маҳкамаси таъсис этилади. Унинг асосий вазифалари амир ва унинг ҳукумати фаолияти устидан бевосита назоратни амалга ошириш, шартнома бандларига амал қилинишини кузатиб бориш, солиқ ва пул соҳалари бўйича амир ҳукуматини зарур чоралар кўришга мажбур этиш, рус фуқароларига оид ишларни кўриб чиқиб ҳал қилиш ва бошқалар кирган.
Амир давлат бошлиғи сифатида сиёсий маҳкама томонидан берилган кўрсатмаларни ўз амалдорлари орқали амалга оширган. Бу мансабдор шахслар илгари даврлардаги сингари сарой маъмурий бошқарув ва ёрдамчи лавозимлар эгаларидир.
Россия сиёсий агенти ва маҳаллий амалдорлар билан ёзишмалар олиб бориш билан шуғулланувчи махсус девонни биринчи вазир Қушбеги бошқарган.
Қозикалонга Туркистон ўлкаси ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги меросни тақсимлаш, даъвони қондириш билан боғлиқ ишларни кўриб ҳал этиш ваколати берилган.
Бухоро амирлигининг маҳаллий бошқаруви ўзига хос хусусиятларга эга эди. Россия протекторати ўрнатилгунга қадар жойларни амир ҳокимиятидан қарийб мустақил бўлган беклар бошқарган бўлса, Россия мустамлакачилик ҳокимияти ўрнатилган- дан сўнг бу ҳолатга барҳам берилди. Натижада маҳаллий ҳокимият бевосита амир томонидан тайинланадиган ва лавозимдан олинадиган мансабдор шахслар билан алмаштирилди.
Бухоро амирлиги вассалга айланганидан сўнг унинг ҳуқуқ тизимида кескин ўзгаришлар юз бермаган. Аввалги даврлардаги сингари ўтроқ аҳоли ҳудудларида шариат қонунлари, кўчманчи аҳоли ҳудудларида ва чекка ҳудудларда одат ҳуқуқи қоидалари ўзгаришсиз сақланиб қолди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, амирликнинг вассал давлатга айланиши билан вужудга келган янги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи манбалар тарзида қатор қуйидаги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинган. Булар Бухоро хонлигида Вино ишлаб чиқариш ҳақидаги қоидалар (1893 йил 15 декабрь), олтин қазиб олиш ва уни қайта ишлаб билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи «Бухоро хонлигида олтин саноати ҳақида қарор» (1896 йил 24 февраль), спиртли ичимликлар билан савдо-сотиқ қилиш тартибини белгиловчи «Бухоро хонлигида кучли қувватли ичимликларни сотиш қоидалари» (1889 йил 25 июнь), «Бухоро хонлигида кучли қувватли ичимликларни сотиш жойларини, уларнинг турлари ва сони ҳамда янги савдо жойларини ташкил қилиш тартибини белгилаш ҳақидаги қоидалар» ва бошқалар.
Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амирликда чор ҳукума- тининг мустамлакачилик сиёсатини қонуний жиҳатдан мустаҳкам- лашга, мамлакатга рус капиталининг кириб келишига кенг йўл очишга, рус фуқароларининг, биринчи навбатда, сармоядорларнинг ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган эди.
Хива хонлиги устидан рус подшолиги ҳукмронлигининг ўрна- тилганлиги 1873 йил 12 (25) августда тузилган икки томонлама Дўстлик шартномаси билан мустаҳкамланган. Ушбу сулҳга кўра Хива мустақил ташқи сиёсий алоқалар ўрнатиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, деярли бутун ижтимоий соҳаларга оид чеклашлар ўрнати- лади. Хива хонлигининг давлат мустақиллигига барҳам берилди. Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ер ва маҳаллий халқ бошқаруви учун Амударё округи (Петро-Александровск қўрғони, ҳозирги Тўрткўл тумани ҳудуди) ташкил этилади ва у Туркистон генерал- губернаторлиги таркибига киритилади.
Амударё округининг ҳуқуқий мақоми ва фаолияти «Амударё бўлимини бошқариш ҳақидаги муваққат қоидалар» билан мус- таҳкамланган. Унга император тамонидан тайинланадиган ва унга бўйсувчи ҳарбий маъмур бошчилик қилади. Амударё округи бошлиғига Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, хон ҳукумати фаолияти устидан назоратни амалга ошириш ваколатлари берилган. У генерал-губернаторлик ва Хива ўртасидаги муносабатларда воситачи ҳисобланган ҳамда ҳарбий губернатор мақомига эга бўлган. Маҳаллий рус қўшини бошлиғи ҳам ҳисобланган. Унинг қошида девонхона таъсис этилган бўлиб, унда кам сонли ходимлар фаолият кўрсатган ва девонхона бошқарувчиси томонидан бошқарилган. 1886 йилда қабул қилинган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»га биноан Амударё округи бўлим қилиб белгиланиб, Сирдарё вилояти таркибига киритилади ва унинг бошлиғи Сирдарё ҳарбий губернаторига бўйсуниши белгиланади.
Мустамлака даврида Хива хонлигининг сиёсий тузумида туб ўзгариш юз бермаган. Давлат бошлиғи хон ҳисобланиб, унинг ҳокимияти мерос тариқасида император розилиги билан қолди- рилиши мумкин бўлади.
1873-1874 йилларда, яъни Амударё бўлими ташкил этилгунча хон ҳузуридаги анъанавий Олий кенгаш таркиби ўзгартирилган ҳолатда фаолият юритилади, сўнгра тугатилади. Бу вақтдаги Махсус кенгаш (айрим манбаларда Девон деб ҳам юритилган) империя ва хонлик ўртасидаги муносабатларни амалга ошириш ҳамда хон ҳукумати фаолиятини назорат қилиш учун 7 кишидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгаш аъзоларининг 4 нафари чор ҳукумати вакилларидан ва нафари хиваликлардан (хон, мехтар ва девонбеги) иборат бўлди. Унинг раиси расман хон ҳисобланиб, қабул қилган қарорлари Туркистон генерал-губернатори томонидан тасдиқланган.
Хон ўз ҳокимиятини амалга ошириш учун илгариги даврлардан бери фаолият кўрсатиб келаётган ўзи ташкил этувчи давлат аппаратига таянган. Хонликдаги олий органлар фаолияти ва ваколати XK аср 70 йилларигача тўла илгари асос ва йўсинлар бўйича амалга ошди. Хива хонлиги ярим мустамлакага айланган 1873 йилдан бошлаб эса чоризмнинг Россия ички ва ташқи сиёсатини ифодаловчи олий органлари ваколатининг Хивада ҳам устун мавқега эгалиги ва давлат тузумининг ўзгариши хонлар ваколатини чегаралаб қўйди. Хонликда вақтинча бўлса-да, Россия ва Хива Қўшма кенгаши (Девон)нинг фаолият кўрсатиши, божхона иттифоқига қўшилиш, Россия талаблари бўйича Манифестлар чиқариш (гарчи улар ҳаётга тўлиқ татбиқ қилинмаса ҳам), Амударё бўлими назорати, Туркистон генерал-губернаторлигига қарашли сулҳпарвар судларнинг Хоразм ҳудудида содир этилган жиноят- ларни ҳам текшириш ҳуқуқига эгалиги ёки хонликдаги Россия фуқароларининг (бундай фуқароликни кўплаб хоразмликлар ҳам ола бошлаганди) ишлари фуқаролик судларида кўрилиши кабилар ана шундай чекланишлар ҳисобланади. Бироқ хонликдаги олий органлар хонлик ташқи сиёсий куч - 1920 йил февралида Россия болшевик ҳукумати ҳарбий тазйиқи томонидан тугатилгунича мамлакат иқтисодий, ижтимоий, диний-маъмурий ва маданий ҳаётини ўз қарор ва фаолиятлари билан идора этиб турди. Муҳаммад Раҳимхон II,
Исфандиёрхон ва Саййид Абдуллохон томонидан чиқарилиб, бизгача етиб келган бу соҳага оид фармон, қарор ва манифест каби кўплаб тарихий ҳужжатлар бунга гувоҳлик беради.
Давлат бошқарувида ХХ аср бошларига келиб Вазири аъзам ва Ясовулбошининг мавқеи кучайиши юз беради. Бу даврда хонлик ҳарбий жиҳатдан заифлашиб, ҳаттоки ички барқарорликни таъмин- лаш учун рус ҳукуматига мурожаат этиш даражасига туширилади.
XIХ аср охирларида Хива хонлиги қўшинларида хизмат қилувчи шомхолчилар ҳужжат ва тарихий манбаларда тилга олинади. Шомхолчилар ўт очар қурол (тўфанг)ли сарбозлар бўлиб, улар оз миқдордаги доимий қўшин таркибида юзбошилар қўли остида хизмат қилиб, давлатдан маош олганлар.
Вассаллик даврида Бухоро амирлигидаги сингари ўтроқ аҳоли ҳудудларида шариат қонунлари, кўчманчи аҳоли ҳудудларида одат қоидалари амал қилган.
Сулҳ шартномасига мувофиқ, хонлик ҳудудида яшовчи рус фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар, улар ўртасида юзага келган низолар, маҳаллий аҳолининг рус фуқароларига нисбатан шикоятлари империя қонунлари асосида рус судлари томонидан Амударё бўлимида кўриб чиқилган.
Қозилар учун асосий қўлланма 1178 йилда буюк ислом олими фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ал-Фарғоний ар- Ришдоний ал-Марғиноний (1123-1197 й.) томонидан яратилган ислом ҳуқуқшунослигининг энг асосий қўлланмаларидан бири «Ҳидоя» асари бўлган.
XK асрнинг иккинчи ярмида ҳозирги Узбекистон доирасидаги мавжуд сиёсий тарқоқликдан фойдаланган Россия подшолиги ўзининг мустамлакачилик манфаатларидан келиб чиқиб, бутун Туркистонни босиб олди. Бу ерда Англия мустамлакачилик тузумидан фарқ қилмаган, баъзан эса ундан ҳам зиёдроқ ярим ҳарбий, халқларни асоратда тутиш тизими ўрнатилди. Шу даврда империя ҳуқуқи, маҳаллий халқлар ҳуқуқларини чеклашга қаратилган мустамлака ҳуқуқи, маҳаллий халқлар учун шариат ҳуқуқи, қисман одат ҳуқуқлари амалда бўлди. Империя қонунчилиги билан бирга ўлкада Европа ҳуқуқининг банк-коммерсия, вексел, кредит, тоғ-кончилик ҳуқуқи, хусусий соҳибкорлик ҳуқуқи каби институтлари ёйилади.
БОБ. ОКТЯБРЬ ТЎНТАРИШИДАН СЎНГ ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ
. ХХ аср бошларида Ўрта Осиё ҳудудида давлат ва ҳуқуқ
Чор Россиясида 1917 йилда юз берган феврал инқилоби ва октябрь давлат тўнтаришлари янги ҳокимиятни вужудга келтирди. Октябрь ойида социалистик тўнтаришнинг амалга оширилиши ва советлар ҳокимиятининг ўрнатилиши чекка ўлкалардаги норозилик ҳаракатларининг янада кучайишига сабаб бўлди. Инқилобдан сўнг Туркистонда ҳокимиятга даъвогарлик қилганларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1) Россия муваққат ҳукуматининг Туркистондаги сиёсий вакили; 2) инқилобдан сўнг ташкил этилган миллий-сиёсий кучлар («Шўрои-исломия» ва бошқ.); 3) ўлка Советига бирлашган барқарор бўлмаган бошқа кучлар.
Бу вазиятда, бир томондан, миллий ташкилотларнинг мавқеи кучли бўлган бўлса, иккинчи томондан, улар ҳали большевиклар каби йўлбошчилик даражасига кўтарила олмаган эди. Шунга қарамасдан, улар ҳокимият тизимида ўзларининг маълум ўринлари бўлишига даъвогарлик қиларди. Лекин, бутун ҳокимиятни қўлга олишга ботина олмаганлар. Шуни таъкидлаш лозимки, Муваққат ҳукумат ва унинг Туркистондаги қўмитаси аҳоли ўртасида муайян обрў орттиришга эришди.
«Марказий Шўрои Исломия» ташаббуси билан 1917 йилнинг 26 ноябрида Туркистон ўлкаси мусулмонларининг IV қурултойи Қўқон шаҳрида ўз ишини бошлади. Унда Туркистон ўлкасининг барча минтақаларидан ва турли ташкилотлардан жамиятнинг алоҳида табақалари манфаатларини, иродасини акс эттирувчи турли миллатлар вакиллари қатнашдилар. Шўрои исломия, Шўрои уламо, Мусулмон ҳарбийлари кенгаши, Улка яҳудийлари, Бухоро яҳудийлар жамияти ва бошқалар шулар жумласидандир. Делегатлар келишиб бўлажак давлатни «Туркистон мухторияти» деб аташга қарор қилдилар. Бутун ўлка Таъсис мажлисида узил-кесил давлат ташкил этилиши таъкидланиб, Муваққат кенгаш тузилди.
Қурултой томонидан ишлаб чиқилган резолюцияда Туркистон ўлкасида яшовчи барча миллатларнинг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи белгиланиб, Туркистон - Россия федератив-демократик республикаси таркибидаги ҳудудий-мухтор Республика деб эълон қилинди. Туркистон Таъсис мажлисига Туркистон мухторияти шаклини белгилаш ҳуқуқи берилди. Улкани бошқариш ва унинг тузилиши бўйича қуйидагилар таклиф этилди: 1) Мухториятнинг Олий органи - Туркистон Халқ (Миллий) Мажлиси; 2) Таъсис мажлисига сайловнинг ўзига хос (пропорционал) алоҳида тизимини йўлга қўйиш; 3) Мухториятнинг олий органларига Россия вакиллари ва аксинча, Россия олий органларига мухторият вакилларидан киритиш ҳамда Туркистон Мухторияти қонунлари Россия Федерацияси қонунлари ҳамда шариат нормалари асосида қабул қилиниши таклиф этилган; 4) Туркистон Мухторияти ўзининг қуролли кучлари, милицияси, прокуратурасига эга бўлиши, қарши ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда ўз ўзидан Россия ҳарбий қўмондонлиги ихтиёрига ўтиш ва бошқ.
Халқ комиссарлари советининг бутун ҳокимиятини Туркистон муваққат ҳукумати қўлига тўлалигича топшириш талаби ўлкада якка ҳокимият ўрнатмоқчи бўлган болшевикларни жиддий саросимага солиб қўйди. Шу боисдан улар Туркистон мухториятини йўқ қилиш мақсадида ҳарбий тажовузни ишга солишга қарор қилди.
Узбек халқининг мустақиллик учун кураш тарихида 1918 йилдан 1930 йилларнинг бошларигача давом этган миллий озодлик ҳаракати алоҳида ўрин тутади. Мазкур ҳаракат жараёнида қатор ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, булар орасида 1922 йилнинг 15-20 апрелида миллий-озодлик ҳаракати вакиллари иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг II қурултойи томонидан тасдиқланган 36 моддадан иборат бўлажак мустақил Туркистон Республикасининг вақтинчалик Конституцияси - Низомнома катта эътиборга моликдир.
Ундаги бош масала - бу ўлкада болшевиклар ҳукмронлигига барҳам берилганидан сўнг мустақил Турк Ислом Республикасини ташкил қилиш бўлган. Низомноманинг умумий мазмунидан келиб чиқиб шуни қайд этиш жоизки, бу давлат бошқарув шаклига кўра президентлик, давлат тузилиш шакли бўйича унитар, сиёсий режим нуқтаи назаридан демократик республика бўлиши керак эди. Мафкура соҳасида эса бу республикада ислом дини ҳукмронлик мавқеини эгаллаши кўзда тутилган (шу даврдаги расмий маълумотларга кўра Туркистон аҳолисининг 95 фоизини мусулмон- лар ташкил қилган). Диний толерантлик акс эттирилган.
Низомномада Туркистонда яшовчи барча халқларнинг нуфузи, дини ва мазҳабидан қатъи назар уларнинг миллий ва диний урф- одатлари, маросимлари, анъаналарини амалга ошириш ва уларга риоя қилиш, миллий маданиятини ривожлантириш, ўз она тилида билим олиши учун шароит яратилиши кўрсатилган. Шунингдек, унда 15 кишидан иборат Муваққат ҳукумат - Вазирлар Маҳкамасини ташкил қилишга эътибор берилган. Ҳукуматга қурултой томонидан сайланадиган президент бошчилик қилиши белгиланган. Қурултой томонидан президент, вице-президент ва давлат котибидан иборат таркибда ижроия қўмитаси ташкил қилиниши ҳам мустаҳкамланган.
Наманган, Андижон, Марғилон, Қўқон ва Уш округларининг ҳарбий комиссарларини, мудофаа, ички ишлар, ташқи ишлар, почта ва телеграф, адлия, маданият, молия, транспорт вазирларининг тайинланиши кўрсатилган.
Юқорида кўрсатилган ушбу давлат органлари ва мансабдор шахслар ўз фаолиятини Туркистонда болшевиклар ҳукмронлигига барҳам берилгандан сўнг чақириладиган навбатдаги қурултойгача амалга оширишлари кўзда тутилади.
Низомномада қайд қилинишича, навбатдаги қурултой вакиллари 18 ёшга тўлган фуқаролар томонидан демократик сайловлар асосида сайланади. Вакилларнинг умумий сони 5000 та бўлиб, Туркистонда истиқомат қилувчи барча халқларнинг вакиллари уларнинг сонига мутаносиб ҳолда сайланиши керак. Қурултой муваққат ҳукумат томонидан чиқарилган ҳужжатларни, ҳукумат аъзоларини ва бошқа мансабдор шахсларни узил-кесил тасдиқлайди, ердан фойдаланиш ва бошқа республика ҳаёти билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилади ва ҳал этади.
Юқорида баён қилинганлардан шу нарса аён бўладики, ушбу Низомнома ўлкадаги миллий-озодлик кураши тарихида қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири бўлиб, унда келажакда ташкил этилиши лозим бўлган Мустақил Туркистон Республикасининг сиёсий, маданий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳаётининг асосий қоидалари ўз аксини топган. Жамиятни демократик асосда қайта қуришнинг асосий йўналишлари кўрсатиб берилган. Кун тартибидаги вазифалар ўлка халқлари кўпчилигининг ўша даврдаги хоҳиш-истагига, жамият тараққиёти қонуниятларига мос келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |