Иккинчидан - сиёсий партиялар ва фуқаролик институтларининг давлат аҳамиятига молик энг муҳим қарорларни қабул қилишдаги роли ва таъсирини тубдан кучайтириш, зарурлигини кўрсатди.
Ушбу вазифаларни ҳал этишда 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаш- тириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги конституциявий қонун алоҳида аҳамият касб этди. Қонун аҳолининг ижтимоий, сиёсий фаоллигини кучайтиришда, чинакам кўп партиявийликни ривожлан- тиришда, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ғоят муҳим роль ўйнади. У парламентдаги сиёсий партиялар фракцияларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб берди.
Давлатимиз раҳбари 2010 йил 12 ноябрда парламент палаталари қўшма мажлисида баён этган «Мамлакатимизда демократик исло- ҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлан- тириш концепцияси»да фуқаролик жамияти институтларини шакл- лантириш ва ривожлантириш масаласига ана бир карра урғу берди. Ушбу ҳужжатда давлатимиз Конституциясида партиялар партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар фаолият юритишига доир муҳим принциплар мустаҳкамланганлиги ва фуқаролик жамияти барча институтларининг жадал ривожланиши тегишли тегишли ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яртилган- лиги алоҳида таъкидланди.
Фуқаролик жамияти институтлари жамият ишларини бошқариш борсидаги давлат фаолиятини тўлдиради, чунки улар ўз кўлами, оммавийлиги ва мослашувчанлиги туфайли ижтимоий ҳаётда юзага келадиган муаммоларни аниқлаши ҳамда давлат идоралрининг им- кониятлари чекланган ўринларда, айниқса маҳаллий даражаларда кенг ҳаракат қилиши мумкин. Бу ташкилотлар, институтлар ва гу- руҳлар алоҳида шахсга унинг ҳокимият манбаи эканлигини, унинг лаёқати ва ҳаракати, обрўси юксак қадрият эканлигини англашга ёрдам берадилар. Инсонлар ушбу ташкилот ва бирлашмалар орқали ўзларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа мақсадларини руёбга чиқарадилар.
Фуқаролик жамиятидаги мавжуд манфатларни қаноатлнтириш, руёбга чиқариш учун тегишли ташкилий тузилмалар ва институлар шаклланади, зурур механизмлар вужудга келтирилади.
Ҳозирги кунда, - деб таъкидлайди давлатимиз раҳбари И. А. Каримов, - юртимизда аҳоли кенг қатламлари томонидан фаолият қўллаб-қувватланаётган 5100 дан зиёд жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқдир . Ҳозирги кунда Узбекистонда сиёсий партиялар - 4 та, Миллий маданий марказлар - 40 дан зиёд, Жамғарма ва хайрия таш- килотлари - 69 та, Жамиятлар - 77 та, Уюшмалар - 22 та, Ас- социациялар -57 та, Федерациялар - 53 та, Тармоқ касаба уюшмалари - 14 та, Ижтимоий ҳаракатлар - 2 та, Миллий қўмиталар - 5 та, Аёллар ва болалар ташкилоти - 48 та, Халкаро жамоат ташкилотлар - 62 та, Ваколатхоналар ва уларнинг филиаллари - 70 та, Диний ташкилотлар - 2000 дан зиёд бўлиб, уларнинг барчаси жамоат ва нодавлат ташкилотлари, яъни фукаролик жамияти институтлари сифатида фаолият кўрсатмокда.
Узбекистонда байналмилал миллий маданий марказларнинг ташкил топиб, кўпайиб бораётганлиги ҳам фукаролик жамияти шакл- ланишининг намоён бўлишидир. 1992 йил январь ойида Вазирлар
о
Маҳкамаси карори билан Узбекистон Байналмилал маданият мар- кази ташкил килинди. Унга миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиклаштириш вазифаси юклатилди. Миллий марказлар ҳар бир миллатнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва расм русумларини тиклаш, тарихий Ватан билан алока ва муносабатларни жон- лантириш, миллий эҳтиёжларни кондиришга кенг йўл очилмокда.
Миллий маданий марказлар - 1989 йилда - 12 та, 1997 йилда - 90 та, 2006 йилда - 130 тадан ортик. Ҳозирги кунда 140 дан зиёд миллий-маданий марказлар республика жамоат ташкилотлари ка- торида самарали фаолият кўрсатмокда.
Узбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис палата- ларининг 2010 йил 12 ноябрдаги кўшма мажлисида баён этган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да фукаролик жамиятига эришиш манфаатларидан келиб чикиб, тарак- киётимизнинг ҳозирги боскичида демократик ўзгаришларни катор муҳим йўналишларда янада чукурлаштиришнинг устувор вазифалари белгиланди. Аввало, давлат фукаролик жамияти принципларига мос тарзда ташкиллаштирилиши, ҳокимиятнинг бошкарув тузилма- лари хўжалик фаолиятига аралашувини кескин кискартириш, аник- роғи, давлат идораларининг ваколатларини бозор тамойилларига мувофиклаштириш ва пировард натижада давлатнинг иктисодиётни бошкаришдаги ролини жиддий камайтириш назарда тутилмокда .
Do'stlaringiz bilan baham: |