3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги



Download 1,42 Mb.
bet20/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   277
Bog'liq
ДХН

Аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги. Ижтимоий тузумнинг давлат бўлмаган шаклида ҳудудий ташкилийлик аниқ бўлмасдан, уруғ қабила жамоаларининг ҳудудлари шартли равишда бўлиб, бу масалада қўшни жамоалар билан доимо зиддиятлар чиқишига сабаб бўлган.
Давлатга келсак, аниқ ташқи чегара ва ички маъмурий-ҳудудий бўлинмаларга эгалиги уни олдингисидан ажратиб туради.
Давлатнинг ҳудуди деганда одатда давлат ҳокимияти амалга оширилаётган кенглик (майдон) тушунилади. Давлат ҳудудининг таркибий қисмлари бўлиб қуйидаги майдонлар ҳамда уларга тенглаштирилган объектлар тушунилади: биричидан, ер ва ер қаъри (қуриқлик ҳудуди); иккинчидан, дарёлар, кўллар, сунъий сув омборлари, шунингдек ички денгиз сувлари ва ушбу давлат ҳудудини (қирғоқларини) ювадиган ҳудудий сувлар; учинчидан, қурқлик ва сув ҳудуди устидаги ҳаво ҳудуди; тўртинчидан, давлат ҳудудига тенглаштирилган объектлар (давлат байроғи остида бўлган денгиз ва ҳаво кемалари, космик кемалар ва станциялар, давлатга тегишли бошка объектлар).
Давлат ўз ҳокимияти билан ҳудуд доирасида яшовчи, ким бўлишидан (яъни унинг миллати, ирқи, эътиқоди бўйича) қатъий назар барча кишиларни ўз ҳимоясига олиб бирлаштиради. Бу нимани билдиради?
Биринчидан, давлат ўз ҳудудига эга, ўз чегарасини аниқлайди ва қўриқлайди, уни ташқаридаги ёвуз кучлардан ҳимоя қилади.
Иккинчидан, ушбу ҳудуднинг доимий аҳолиси фуқаро сифатида мамлакатнинг ичкариси ёки ташқарисида давлатнинг ҳимоясида бўлади.
Давлат ҳокимиятининг ҳудудий чегараси ушбу давлат ҳудудида яшаётган чет эл фуқароларига, жумладан фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам тааллуқли бўлади. Фақат уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишли ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Давлат, нодавлат ташкилотлардаги (касаба уюшмаси, сиёсий партиялар ва бошқалардан) ўз ҳокимиятининг мамлакат бутун ҳудудида амал қилиши билан ажралиб туради. Касаба уюшмаси ёки сиёсий партиялар эса ўз сафларига аҳолининг маълум бир қисмини хоҳишига қараб бирлаштирадилар.
Ҳокимият давлат бўлмаган жамиятда ҳам амал қилган, лекин у ижтимоий ҳокимият бўлиб, бутун уруғ ёки қабиланинг ҳокимияти бўлган ва ўзини ўзи бошқариш учун ишлатилган. У ҳокимиятнинг амалдор ёки аппаратга муҳтожлиги бўлмаган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish