3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Давлатнинг суверенитетга эгалиги ҳам унинг асосий белгиларидан биридир



Download 1,42 Mb.
bet21/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   277
Bog'liq
ДХН

Давлатнинг суверенитетга эгалиги ҳам унинг асосий белгиларидан биридир. Суверенитет деганда иккита асосий ҳолат тушунилади: биринчиси – мамлакат ичкарисида давлат ҳокимиятининг устиворликка эгалиги; иккинчиси – халқаро майдонда унинг мустақил эканлиги.
Давлат ҳокимиятининг устиворлиги давлатнинг жамият барча аъзолари учун мажбурий бўлган хулқ-атвор қоидаларини белгилашида, ягона ҳуқуқий тартибот белгилаши ва таъминлашида, фуқаролар, мансабдор шахслар, давлат, жамоат, партия органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашида намоён балади.
"Давлат суверенитети" тушунчаси ўрта аср охирларида пайдо бўлган бўлиб, бунда давлат ҳокимиятини черков ҳокимиятидан ажратиш зарурияти асос бўлган эди. Ҳозирда суверенитет - давлатнинг асосий белгиларидан биридир. Суверенитетга эга бўлмаган давлат – бу қарам мамлакатдир. Суверенитет давлат ҳокимиятининг хусусияти сифатида, унинг олийлигида, мустақиллиги ва эркинлигида ифодаланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, дунёда ҳамма вақт расмий ёки чекланган суверенитетга эга бўлган давлатлар бўлган ва бўлиши аниқ. Айниқса, Й.Жўраев таъкидлаганидек, давлатларнинг суверенитети чекланганлиги уларнинг ўз табиий захираларини келажак авлодлар манфаатларини ҳисобга олиб тежашлари, яъни уларни тўлиқ эксплуатацияга тортишдан тийилиш ва муҳофаза қилишларида намоён бўлишлари керак.
Илмий манбаларда халқ суверенитети деган тушунча ҳам қўлланилади. Унга кўра давлатда ҳаққоний халқ ҳокимияти – халқ суверенитети мавжуд бўлиши керак. Бироқ, ҳар доим ҳам давлат ҳокимияти ва сверенитети ҳамда халқ ҳокимияти ва суверенитети бир бирига мос келавермаслиги таъкидланади.
Ҳамма адабиётларда тан олинган давлатнинг яна бир белгиси унинг солиқ йиғишидир.Фақат давлатгина аҳолидан расмий тартибда солиқ йиғиш ҳуқуқига эга. Давлат ҳудудида яшаётган барча шахслар давлат хазинасига, яъни бюджетига мажбурий тартибда қонунчиликда белгиланган солиқ ва бошқа тўловларни тўлаб борадилар.
Авваллари солиқ йиғиш армия, полиця ва бошқа мажбурлаш ишларини, шунингдек давлат аппаратини таъминлаш учун амалга оширилган, кейинчалик эса у давлат томонидан амалга ошириладиган таълим, соғлиқни сақлаш, маданий, экологик, тарбиявий ва бошқа шунга ўхшаш лойиҳаларни бажариш учун ишлатиладиган балди. Солиқлар давлат хазинасини тўлдирувчи асосий манба бўлган.
Солиқлар фуқаролар ва юридик шахслардан олинадиган мажбурий тўловлар бўлиб, уларнинг икки тури мавжуд: тўғри солиқлар ва бавосита солиқлар. Тўғри солиқлар фуқаролар ва юридик шахслар даромадларидан олинади. Бавосита солиқлар эса ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг нархини кўтариш ва товар нархига қўшимча нарх қўйиш йўли билан йиғилади.
Қадимда давлатнинг солиқ йиғиш салоҳиётига олимлар жиддий ва танқидий ёндошганлар. Давлатнинг солиқ сиёсати ижтимоий фаровонлик ва танглик омиллари бўлиб хизмат қилган. Солиқ йиғувчи ҳукмдорларнинг нафси ва услублари домий танқид остида бўлган. Мисол тариқасида шундай тарихий воқеани келтириш мумкин. Ўзининг нафси бузуқлиги билан ном қозонган Қадимги Рим императори Веспасианнинг жамоат ҳожатхоналарига ҳам солиқ белгилаганлигини эшитган ўғли Тит ҳайратомуз янгиликдан норози бўлиб, отасига эътироз билдиради. Бундай солиқ даромад келтиргандан сўнг император йиғилган пуллардан олиб, ўғлининг бурнига тутади ва дейди: ҳидла-чи улардан ёмон ҳид келармикан? «Пул сассиқ бўлмайди», деган тарихий нақл шундан келиб чиққан экан.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish