3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


-. Фуқаролик жамиятининг таркибий тузилиши ва асосий принциплари



Download 1,42 Mb.
bet199/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   277
Bog'liq
ДХН

3-. Фуқаролик жамиятининг таркибий тузилиши ва асосий принциплари

Фуқаролик жамияти юксак даражада уюшган, батартиб муносабатлар тизимига таянган, ўзини ўзи бошқариш механизм- лари мукаммал қарор топган жамиятдир. Бу жамият шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаат- ларини акс эттирувчи, муҳофаза этувчи турли-туман уюшмалари, бирлашмалари, нодавлат ташкилотлари ва органлари мавжуд бўлади. Улар давлат ҳокимиятидан мустақил бўлиб, ўзини ўзи бошқариш принципи асосида актив фаолият кўрсатади.
Фуқаролик жамиятида ижтимоий ҳаётга катта аҳамият бери- лади. Унинг асосий мақсади инсон ҳаётини сақлаш, унинг мақ- садларини, ҳаётий орзу-ниятларини шу жамиятдаги ташкилотлар, ижтимоий институтлар, гуруҳлар, оила ва бошқа бирлашмалар орқали амалга оширишдир. Бу ташкилотлар, институтлар ва гуруҳлар алоҳида шахсга унинг ҳокимият манбаи эканлигини, унинг лаёқати ва ҳаракати, обрўси юксак қадрият эканлигини тушунтиришга ёрдам берадилар. Инсонлар ушбу ташкилотлар ва бирлашмалар орқали ўзларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа мақсадларини амалгаоширадилар.
Фуқаролик жамиятининг асосий белгиларига:
кўппартиявийлик;
сиёсий ҳаёт ва сиёсий институтларнинг, мафкура ва фикр- ларнинг хилма-хиллиги;
ўзини ўзи бошқариш органлари мавқеинингбаландлиги;
жамиятни бошқаришда оммавий ахборот воситалари ро- лининг катталиги киради. Фуқаролик жамиятида маънавий ҳаёт умумбашарий қадриятлар асосида амалга оширилганлиги, инсон- нинг муқаддаслиги, эркинлиги, қонун олдида тенглиги, ижти- моий адолатнинг тўлиқ қарор топганлиги биланбелгиланади.
Демак, фуқаролик жамияти – тенг ҳуқуқли инсонларнинг жамияти, якка шахслар ёки жамоалар манфаатларини амалга оширишга кўмаклашадиган жамоат ва нодавлат институтлари- нинг тизимидир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, фуқаролик жами- яти жамоат бирлашмаларининг йиғиндисидангина иборат бўл- май, балки улар фаолияти натижасида пайдо бўладиган муносабатлар тизими ҳамдир. Шунинг учун ҳам фуқаролик жамиятини миллий ва диний анъаналарсиз, одатлар, одоб-аҳлоқ нормалари ва миллий қадриятларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу жамият иқтисодий, касбий, маданий, диний ва бошқа манфаатларни шакллантиришга ва уларни амалга оширишга қаратилган ижти- моий алоқалар тизимини ҳам ўз ичигаолади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳар бир инсоннинг эҳтиёжлари, манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга қаратилган. Конституция инсонни энг катта бойлик сифатида алоҳида кўрсатгани ҳолда фуқаро, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг оқилона, ҳуқуқий ҳал этилишини сиёсий жиҳатдан расмийлаштиради. Конституция ва қонунларнинг устунлиги, уларнинг инсон манфаатларини ҳимоя қилишга ва ижтимоий муносабатларни мақбул ҳолга келтиришга йўналтирилганлиги фуқаролик жамияти асосларини қарор топтиришнинг асосий омилларидир.
Фуқаролик жамиятида қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўзини ўзи камол топтиришига ёрдам беради, шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ рўёбга чиқишига кўмак- лашади. Айни вақтда, бу барча одамлар қонунларга сўзсиз риоя қилишлари шарт эканлигини ҳам билдиради.
Ўзбекистон фуқаролари Конституцияда кўрсатилган ҳуқуқ- ларидан фойдаланиб, давлатнинг сиёсий ҳаётида тобора кенг иш- тирок этмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг таъкидлашича, «ўтмиш даври шароитида фуқа- ролик жамияти асосларини шакллантириш жараёни юз бераётган бир пайтда Ўзбекистон аҳолиси турли қатламларининг манфаат- ларини ифода этиши лозим бўлган кенг тармоқли, кўппартиявий тизим каби демократик институтлар ҳамда бошқа жамоат ташки- лотларининг қарор топиши ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу жиҳатдан олганда, давлатнинг роли сиёсий партиялар ва жамоатчилик ҳаракатларининг вужудга келиши, қарор топиши ва ривожланиши секинлаштириб қўядиган ҳар қандай ғов ва тўсиқ- ларни бартараф этишдан иборатдир»1.
1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т., 1997. – 174-б. фуқаролик жамиятидаги мавжуд манфаатларни қаноатлан- тириш, рўёбга чиқариш учун тегишли ташкилий тузилмалар ва институтлар шаклланади.Фуқаролик жамиятининг ичкитизиминиқуйидагича тас- нифлаш мумкин.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish