Учинчи жиҳати. Фуқаролик жамияти чуқур маънавий, юк- сак маданий инсоний муносабатлар замирига таянади. Бу жами- ятнинг маънавий ҳаётида бир нарса устуворлик қилади, яъни ин- сон бениҳоя улуғланади, умуминсоний қадриятлар эъзозланади, улар мўътабар ва муқаддас саналади. Бунда инсоннинг қадр-қим- мати, меҳр-оқибат, аҳлоқий поклик, адолатпарварлик ва инсон- парварлик каби олий қадриятлар одамлар ўртасидаги муносабат- ларнинг белгиловчи мезони сифатида майдонга чиқади.
Демократик ислоҳотлар даврида маънавиятни юксалтиришга асосий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, маънавият – ин- соният ички дунёсининг кўзгуси, тафаккури, онги ва фикр юри- тиш тарзининг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи юксак ижтимо- ий қадриятдир. Инсоният ҳамиша эзгуликка, маънавий баркамол- ликка интилиб яшайди. Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатнинг яқин келажакдаги истиқболи ҳамюртларимиз қандай мавқени эгаллашига, қанақа маданий-маънавий ва аҳлоқий қадриятларни шиор қилиб олиши- габоғлиқбўлади
Фуқаролик жамиятида эркинлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, ижтимоий адолатнинг таъминланиши, ҳамма фуқаро- ларнинг ижодий салоҳияти ва истеъдодининг бевоситарўёбга 1 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари-Т., 1998. – 397-б.
чиқарилишига имконият яратилади. Фуқаролик жамияти ҳуқуқ ва адолат мезонлари билан ўлчанади. Ҳуқуқ жамиятнинг ўзига хос «гуманистик императиви» (инсонпарварварлик талаби), яъни инсоний-аҳлоқий қоидаси, маънавий маёғи бўлиб ҳисобланади. Фуқароларнинг ўзаро ҳуқуқий муносабатидаги мавқеи қуйидаги принциплар асосида белгиланади:
жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон сифатида эркин ва озод бўлиши;
ҳар бир фуқаронинг бошқа фуқаро билан тенглиги;
жамият ҳар бир аъзосининг фуқаро мақомидаги мустақиллиги.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, суверен давлат- чиликни шакллантиришда маданиятимиз сарчашмаларига, теран ва улкан маънавий меросимизга мурожаат қилиш, боқий тарихий ўтмишимизда мавжуд бўлган барча эзгуликларни юзага чиқариб, ривожлантириш борасида беқиёс имкониятлар очилди. Ўтмиш аждодларимизнинг маданий ва маънавий бойлиги чуқур мушо- ҳада этилиб, ижтимоий онгимизга сингдирилмоқда, шу орқали биз барпо этаётган янги фуқаролик жамияти манфаатларига хиз- мат қилмоқда. Биз шунчаки демократик жамият эмас, балки одил демократик жамият барпо этмоқдамиз. Давлатчилигимиз адолат принципларига таянади. «Адолатга интилиш – халқимиз маъна- вий-руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши керак»1. Маънавий-маданий савия паст бўлган жамиятда адолат тантанаси ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Биз барпо этаётган фуқаролик жамиятида адолат, ҳақиқат ва инсонпарвар- лик ғоялари устуворлик қилиши лозим. Адолат бор жойда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари тўла таъминланишига умид боғ- лашмумкин.
Шундай қилиб, фуқаролик жамиятининг қуйидаги асосий белгилари ва хусусиятларини кўрсатиш мумкин:
Жамият ва шахс эҳтиёжлари тизимида фаол ижобий фао- лиятвамеҳнатнингролиалоҳидамазмунигаэгабўлиши;меҳКаримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т. – 1998. – 399-б. натга асосланган ижтимоий эҳтиёж ва манфаатлар тизимининг қарор топиши;
жамият мазмунини, унинг ривожланиш қонуниятлари мо- ҳиятини хусусий мулкчилик муносабатлари орқалибелгиланиши;
хусусий мулк барча мулк шакллари қатори равнақ топиши ва уни муҳофазалашда қонуннинг, давлат ҳокимиятининг ало- ҳида рольйўнаши;
фуқароларнинг юридик жиҳатдан бир хил мақомга эгали- ги ва қонун олдида тенглиги, жамиятда адолатли суд тизимининг қарор топиши ва унинг фуқароларни ҳимояловчи посбон идорага айланиши;
шахснинг хусусий ҳаёти ва иқтисодий фаолиятига давлат аралашувининг қонун доирасида чекланиши; ҳуқуқий давлатчи- ликнинг мавжуд бўлиши;
шахснинг давлат ҳокимиятига нисбатан мулкий ва иқти- содиймустақиллиги;
давлат, давлат органлари ва фуқаролар ҳуқуқнинг тенг субъекти сифатида муносабатга кириша олиши, улар судда тенг тарафлар сифатида иштирок эта олиши; фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш ва устувор таъминлаш механизмларининг яратил- ганлиги;
фуқаролик жамиятининг таркибий институтлари, жумла- дан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг мавжудлиги;
жамиятнинг юксак маънавий-маданий ва аҳлоқий ривожлан- ганлиги; инсонлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, иймон- инсоф доирасида, шахс қадрини эъзозлаш асосигақурилганлиги.
Шундай қилиб, фуқаролик жамияти – ҳар бир инсон ман- фаатини устувор билувчи, ҳуқуқий анъана ва қонунларга ҳурмат муҳити шакллантирилган, умуминсоний қадриятлар эъзозлана- диган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари сўзсиз таъминланадиган, давлат ҳокимиятини самарали жамоатчилик назорати механизм- лари вужудга келтирилган, инсоний муносабатлар чуқур маъна- вий-маданий қадриятларга таянадиган эркин демократик ҳуқуқий жамиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |