Фуқаролик жамияти – шахсларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки улар ўртасидаги турли алоқалар, ҳамкорлик, ҳамжи- ҳатликнинг ифодасидир. Мазкур муштараклик ва хамжиҳатлик ташкилий-институциявий кўринишга эга бўлиб, у турли ижти- моий кучлар, нодавлат ташкилотлар, бирлашмалар мавжудлиги билантавсифланади.
Фуқаролик жамияти ниҳоятда мураккаб ижтимоий ҳодиса- дир. Шу боис уни уч асосий жиҳат, учта йўналиш бўйича:
1) иқтисодий жиҳат; 2) сиёсий жиҳат; 3) маънавий-аҳлоқий жиҳат асосида таърифлаш мумкин.
Биринчи жиҳати. Фуқаролик жамияти хусусий мулкчи- ликка кенг йўл берувчи ва унга асосланувчи бозор иқтисодиёти муносабатларига, эркин иқтисодий фаолиятга замин яратувчи шарт-шароитга таянади. Айнан хусусий мулкчилик муҳитива 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари-Т., 1997. – 173-б. муносабатлари қарор топган жамиятда шахснинг мулкий муста- қиллиги, иқтисодий фаолият юритишдаги эркинлиги таъминла- нади. Худди шу аснода шахс давлат ҳокимиятига нисбатан мус- тақил мавқени эгаллайди. Давлат хусусий ҳаёт соҳасига, шахс ва ташкилотларнинг қонуний иқтисодий фаолиятига аралашмаслиги лозим. Президент И. А. Каримов айтганидек, «давлатнинг қонун- лари инсон ва фуқаро ҳуқуқларини камситмаслиги лозим». Бу талаб аввало иқтисодий ишлаб чиқариш, хусусий тадбиркорлик соҳасига тааллуқлидир.
Фуқаролик жамияти концепциясини яратишга катта ҳисса қўшган немис файласуфи Гегел, бу жамиятни буржуача ишлаб чиқариш муносабатлари мажмуи сифатида тушунган. У икки асосий принципни ажратиб кўрсатган:
биринчидан, шахслар ўз хусусий манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қиладилар;
иккинчидан, инсонлар шундай ижтимоий муносабатлар тизимини вужудга келтирадиларки, бунда ҳар ким бошқа кимсага боғлиқ бўлади.
Хусусий мулкчиликка асосланган ижтимоий структура бўл- миш фуқаролар жамияти бозор иқтисодиёти муносабатлари тизи- мидан иборатдир. Бундай муносабатларга ишлаб чиқаришдаги рақобат ва унда ҳокимиятнинг маъмурий аралашувини чеклаш орқали эришилади. Фуқаролар жамияти инсоннинг ижодий фаоллигини намоён этишга йўл очувчи муносабатлар шаклланган тақдирда зоҳир бўлади.
Буюк француз инқилобининг манифести – 1791 йилги Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларациясида ҳам хусусий мулк муқаддас ва даҳлсиз деб эълон қилинган. Феодализмнинг ашаддий душма- ни бўлган якобинчилар эса хусусий мулкни янги жамиятнинг, яъни фуқаролик жамиятининг бирдан-бир асоси деб билганлар. Тарих сабоқларидан маълумки, хусусий мулк нафақат жамиятни турли қатламларга ажратган, балки ишлаб чиқаришни ривожлан- тиришга қаратилган ташаббусни рағбатлантирган, ҳокимиятга нисбатан мустақил (автоном) тузилмаларни вужудга келтирган.
Ўзбекистонда ҳам хусусий мулкчиликка асосланган иқтисо- диймуносабатлартизимиқарортопмоқда,тадбиркорликка,кичиквахусусий бизнесга кенг йўл очилиб, унинг тегишли таш- килий ва ҳуқуқий мезанизмлари вужудгакелтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси фуқаролик жамиятининг қарор топишишини хусусий мулкнинг қатъий мавқега эга бўлиши билан боғлайди. Шу асосда ҳозирги пайтда жамиятда кенг қўламда хусусийлаштириш (акциялаштириш) жараёнлари амалга оширилмоқда.
Хўш, нима сабабдан ислоҳотчи-давлат Ўзбекистонда демо- кратик фуқаролик жамиятини жадал шакллантириб боришдан манфаатдор?
Биринчидан, шу аснода мамлакатнинг ижтимоий йўналти- рилган бозор иқтисодиёти сари олға силжиш йўллари ва усуллари хусусида фуқаролар келишувига эришиш тўғрисида норасмий ижтимоий шартнома тузиш ва уни рўёбга чиқаришда ислоҳотчи- давлат учун шерик вужудга келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |