Суднинг мустақиллиги. Суд, давлат ҳокимиятининг бошқа икки тармоғи каби мустақилдир. Бошқача айтганда, суд фаолия- тига ҳеч кимнинг аралашишига йўл қўйилмайди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарали иш- лаши. Агар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилса ёки бунга таҳдид мавжуд бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар унга ёрдам беришлари лозим. Улар бу ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишлари керак.
Ҳуқуқий маданиятнинг юксак даражада эканлиги. Ҳуқу- қий маданиятнинг энг муҳим кўрсаткичи жамиятдаги ҳуқуқий онг даражасидир. Ҳуқуқий онг –ҳуқуққа муносабат, қонун
талабларини бажариш зарурлигини англаш даражасини ифода- лайдиган ҳуқуқий қарашлар йиғиндиси. Ҳуқуқий маданият амал- даги қонунларни билиш, ҳуқуқни ҳурмат қилиш, ҳуқуқий қоида- ларга риоя этишда намоён бўлади.
Демократиянинг ривожланиши ва такомиллашуви. Сиё- сий ҳуқуқлар ва эркинликлар кафолатланиши, халқ давлат бош- қарувида доимо иштирок этиши, ривожланган фуқаролик жамия- ти шаклланиши ва маълум бир мухолифатнинг бўлиши зарур
Давлатни ўз фаолиятини қонун асосида амалга оширадиган ташкилот сифатида тушуниш билан боғлиқ ғоялар инсоният тараққиётининг дастлабки босқичларидаёқ шакллана бошлаган.
Бунда ҳокимият фаолиятининг адолат талабларига мос бўлиши зарурлиги ҳақидаги ғоялар илгари сурилган. Хусусан, антик давр мутафаккирларидан бири Афлотун (милоддан аввалги 427-347 йиллар) бу борада шундай деб ёзганди: ―Қонун кучга эга бўлмаган ва кимнингдир ҳукми остида бўлган давлатнинг тез ҳалокатга учрашини кўраман. Қонун ҳукмдорлар устидан ҳукмрон, ҳукмдорлар эса унинг қули бўлган жойда давлатнинг қутқарилиб қолиши ҳамда худолар давлатга инъом этадиган барча неъматлардан хабар топаман‖.
Яна бир юнон мутафаккири Арасту (милоддан аввалги 384-322 йиллар) ҳам табиий ҳуқуқ нуқтаи назаридан оқилона қонунлар бошқаруви концепциясини асослаб берган. ―Шундай қилиб, – деб ёзганди у, – кимки қонун ҳукмронлик қилишини талаб этса, у илоҳиёт ва ақл ҳукмронлигини талаб қилгандай бўлади, кимки одам ҳукмронлик қилишини талаб этса, бунга ўз талабини, ўзига хос ҳай-воний хирсини киритади, зеро, хирсий туйғу ҳайвонга хос, ҳук-мдорлар гарчи энг яхши одамлар бўлсалар-да, ғазаб ҳам уларни чин йўлдан оздиради, бунга қарама-қарши ўлароқ, қонун – бу босиқ, вазмин ақлдир‖.
Ҳуқуқий давлат ҳақидаги ғоялар Европада ўрта аср ва янги давр мутафаккирлари ижодида янада ривожлантирилди.
Ўрта асрларда ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, ижтимоий ва сиёсий вазиятнинг ўзгариши давлат ва унинг ижтимоий вазифаларни ташкил этишдаги ролини тушунишда янгича ёндашувларни келтириб чиқарди. Уларда ҳокимиятнинг бир шахс ёки ҳукмдор орган қўлида жамланишини истисно этувчи давлат ҳаётини янгича ташкил қилиш, қонун олдида барчанинг тенглигини қарор топтириш муаммолари марказий ўрин эгаллайди.
Айниқса, феодализм таназзулга юз тута бошлаган даврда ҳуқуқий давлат ғоялари ўша вақтдаги тараққийпарвар мутафаккирлар – Н.Макиавелли ва Ж.Боден қарашларида ўз ифодасини топган. Улар давлатнинг мақсадини мулкдан эркин фойдаланишда ва ҳар бир одам хавфсизлигини таъминлашда кўрганлар. Боденнинг фикрига кўра, давлат ячейкаси оила саналади. Ўз мақсадларига кўра оила бошлиғи – давлат ҳокимиятининг тимсоли ва инъикосидир. Давлатчилик ташкилот сифатида шартнома асосида вужудга келади. Унинг асосий мақсади – жамоа орасида тинчликни кафолатлаш, жамоани ташқи хавфдан ҳимоя қилиш ҳамда кишиларнинг чинакамига бахтли-саодатли бўлишлари тўғрисида қайғуришдир.
Дастлабки буржуа инқилоблари даврида Г.Гроций, Б.Спиноза, Т.Гоббс, Ж.Локк, Ш.Монтескье, Д.Дидро, П.Голбах, Т.Жефферсон каби тараққийпарвар мутафаккирлар ҳуқуқий давлатчилик концепциясининг ишлаб чиқилишига салмоқли ҳисса қўшганлар.
Англияда Т.Гоббс (1588-1679 йиллар), ижтимоий ҳаётда ҳуқуқ-нинг устуворлиги ҳақидаги кўплаб илғор қоидаларнинг муаллифи-дир. Гоббс инсон эркинлигини қонун билан ман этилмаган ҳамма нарсани қилиш ҳуқуқи, деб тушунган ва шу билан у ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг энг таъсирчан принципига асос солган.
Ҳуқуқий давлат назарияси ва амалиёти учун катта салмоққа эга бўлган қатор қоидалар инглиз мутафаккири Ж.Локк (1632-1704 йиллар) томонидан асослаб берилган. Инсоннинг табиий ҳуқуқла-рини қўриқлаш учун барпо этиладиган давлат, дея таъкидлаганди у, мулкни ташкил этиш, унга эгалик қилиш учун қонунлар ишлаб чиқади, шунингдек, бу қонунларнинг бажарилиши ва ташқи ҳужум-лардан ҳимояланиш учун жамоат кучларидан фойдаланади. Бундай давлатда мулкнинг ажралмас табиий ҳуқуқи, индивидуал эркинлик ҳамда тенгликни таъминлайдиган қонун ҳукмронлик қилади. Ҳуқуқий давлат шароитларида фуқаролар эркинлиги, деб ёзганди Локк, ―қонунчилик ҳокимияти томонидан ўрнатилган ҳамма учун бирдек амал қилувчи қоидадан иборат. Унинг моҳияти, қонун ман этмаган барча ҳолатларда ўз хоҳишига қараб иш юритиш, айни пайтда бошқа одамнинг доимий, мавҳум, ўзбошимча иродасига тобе бўлмасликда ифодаланади‖.
Do'stlaringiz bilan baham: |