3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Жамият ривожланишига таъсир этувчи омиллар



Download 1,42 Mb.
bet13/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   277
Bog'liq
ДХН

2.2. Жамият ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
Ижтимоий нормалар ва ижтимоий ҳокимият....
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг энг муҳим масалаларидан бири, давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши, сабаблари, ривожланиш босқичларини ўрганиш ҳисобланади. Давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур ва ҳар томонлама тушуниб олиш учун улар шаклланган заминни, ибтидоий жамият тузуми тарихини англаш лозим.
Жамият тараққиётида қадимги жамоа тузуми энг узоқ давр- ни ўз ичига олади. Инсонлар тўда-тўда бўлиб яшай бошлагандан то илк давлатчилик вужудга келгунга қадар 100 минг йиллаб вақт ўтган. Ишлаб чиқариш қуролларининг соддалиги ишлаб чиқариш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатган.
Уруғчилик тузумининг энг муҳим хусусияти бўлиб, киши- ларнинг ўзаро уюшганлиги ҳисобланади. Қадимги одамларнинг турмуши ва онги жамоатчилик, аниқроғи, табиий жамоатчиликка асосланган. Бундай турмуш тарзида алоҳидалик, шахс ўзбошим- чалигига ўрин бўлмаган. Жамоа – инсон онги шаклланадиган ва ривожланадиган, дунё тўғрисидаги қарашлар, тажриба ва билим- лар аста-секинлик билан ҳосил бўладиган ва ижтимоийлашув- нинг анъанавий шакллари орқали гуруҳнинг ҳар бир аъзосига етказиладиган табиий соҳа ҳисобланган.1
Инсонлар азалдан биргаликда, уюшиб яшашга мойил бўл- ган. Бу даврда табиатда мавжуд бўлган маҳсулотларни териб-тер- мачлаб йиғиш ва ёввойи ҳайвонларни овлаш шакли амал қилган. Уруғчилик тузумида мавжуд ишлаб чиқариш – териб-термачлаб йиғиш, кичик ва йирик ҳайвонларни овлаш натижасида тўплан- ган меҳнат маҳсули бутун жамоа ихтиёрига топширилган ҳамда унинг барча аъзолари ўртасида тақсимланган. Тақсимот вақтида маҳсулотларни йиғиш ёки овда иштирок этганлик инобатга олинмаган.
Афлотун ўзининг «Қонунлар» асарида қадимги одамларнинг турмуш тарзини Афиналик суҳбатдош номидан шундай тасвир- лаб беради: «Аввало, у замон одамлари бир-бирларини яхши кўр- ганлар ва айрилиқлар туфайли бир-бирларига хайрихоҳ муно- сабатда бўлганлар; овқатни ҳам бир-бирларидан қизғанмаганлар, чунки яйловлар кўп бўлган – баъзиларида аввалига кам бўлиши эҳтимол, - уларнинг кўпчилиги шу (чорвачилик) билан кун кўрганлар. Уларда сут ва гўшт ҳам етарли бўлган; бундан ташқари улар ов билан ўзларига егулик топганлар. Уларда кийим,ётиш ўринлари (чойшаб, тўшак), уй-жой, куйдирилган (кулолчилик буюмлари) ва оддий буюмлар бисёр бўлган; …Жуда камбағаллар ҳам бўлмагани учун камбағаллик одамларни бир-бирларига душ- ман бўлишларига мажбур қилмаган. Бошқа томондан улар бой бўлиб ҳам кетолмасдилар, чунки у вақтларда уларда олтин ҳам, кумуш ҳам йўқ эди»1. (Проблемы общей теории права и государства. Учебник для вузов. Под общ. ред. члена- корр. РАН, д.ю.н., проф. В.С.Нерсесянца. –М.: Издательская группа НОРМА-ИНФРА· М., 2008.27-бет.)
Қадимги одамлар ўзларини табиатнинг бир қисми деб ҳисоблаганлар. Фақат табиат билан уйғунликда яшай олишларига ишонганлар. Табиат уларни иссиқ ва совуқлардан асраган, ташна- лик ва очликдан қутқарган, турли-туман эҳтиёжларини қондир- ган. Инсонлар тасаввурича, барча нарсалар мавжуд бўлишга шунинг учун ҳам ҳақлики, чунки улар азалдан мавжуд бўлиб келмоқда.
Ўзлаштирувчи иқтисодиёт (овчилик, балиқчилик, мева-теримчилик) жамиятида аёллар етакчи мавқени эгаллаганлар. Аёллар озиқ-овқатларни сақлаш, овқат тайёрлаш, оилани зарур ёқилғи билан таъминлаш, бола тарбияси каби ишлар билан шуғулланганлар. Эркаклар меҳнат қуроллари тайёрлашган, овчи- лик ҳамда оиланинг ҳимояси билан шуғулланганлар. Турмушда экзогамия қарор топган, яъни яқин қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ тақиқланган.
Ишлаб чиқарувчи иқтисодиёт (деҳқончилик, чорвачилик, металлни қайташ ишлаш, сопол буюмлар ишлаб чиқариш) дав- рида меҳнат қуролларининг такомиллашиб бориши, ўқ-ёйнинг кашф этилиши натижасида жамиятда йирик меҳнат тақсимоти юз берган. Овчиликдан деҳқончилик, сўнгра ҳунармандчилик ажра- либ ажралиб чиққан.
Қадимги жамоанинг тузилиши. Қадимги жамоат тузумининг асосий негизи бир қанча оилаларни бирлаштирган уруғ жамоаси ҳисобланиб, улар уюшган тарзда ўзаро ҳамжиҳатликда хўжалик фаолияти билан шуғулланганлар. Уруғ-жамоаси кишиларнинг қон-қариндошлик алоқаларига асосланган. Уруғларнинг ривож- ланиб кенгайиши натижасида, ўзида бир неча уруғларни бирлаштирувчи қабилалар, сўнгра эса қабилалар иттифоқи вужудга келган. Жумладан, Ўзбекистон ҳудудида илк давлатчилик куртак отаётган даврда 20 дан ортиқ қабилалар иттифоқи мавжуд бўлганлиги тарихдан маълум.
Уруғчилик жамоа тузумида унинг барча аъзолари тенг ҳуқуқли бўлиб, уруғ, қабиланинг энг муҳим масалалари уруғ аъзоларининг умумий йиғинида муҳокама этилган ва ҳал қилин- ган. Уруғнинг ҳар бир вояга етган аъзоси ҳар қандай ишни кўриб чиқиш ва ҳал этишда иштирок этиши мумкин бўлган.
Ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, ҳудудни муҳофаза этиш, ишлаб чиқариш, суғориш ва деҳқончилик ишларини самарали ташкил этиш, жамоанинг ички ва ташқи алоқаларини олиб бориш, диний урф-одатларни амалга ошириш, жамоа аъзо- лари ўртасида вужудга келувчи низоли масалаларни ҳал этиш, умуман уруғни бошқариш каби муҳим вазифаларни бажариш жамоа аъзолари орасидан сайлаб қўйиладиган оқсоқолларга юклатилган.
Уруғ оқсоқолини сайлаш, унинг вазифалари, унга қўйи- ладиган талаблар вақт ўтиши билан ўзгариб борган. Агарда уруғ- нинг илк шаклланиш даврида уруғ оқсоқоли этиб энг кучли ва довюрак шахс сайланган бўлса, кейинчалик инсонларда вужудга келган адолат, эзгулик, яхшилик туйғулари остида, уруғ оқсоқоли сифатида энг ақлли, адолатпарвар, тажрибали киши сайланадиган бўлган.
Оқсоқолни сайлаш, олдингисини вазифасидан олишда уруғ аъзолари орасида зиддиятлар келиб чиқмаган. Сабаби, биринчидан, ҳеч бир шахс ўзини уруғдан ташқарида турмуш кечиришини тасаввур қилмаган; иккинчидан, оқсоқол лавозими ҳеч қандай имтиёз бермаган. Оқсоқол оддий аъзолар каби меҳнат қилиши, шунинг учун улуш олиши лозим бўлган.1(Общая теория права и государства: Учебник/ Под ред. В.В.Лазарева. –2-е изд., перераб. и доп. –М.: Юристъ, 1996. 53-стр.)
Оқсоқол ҳокимияти фа- қат унинг жисмоний кучи, довюраклиги (дастлабки даврларда), тажрибаси ва ақл-заковатига (кейинги даврларда) таянган. Жамоа уюшмаларининг йириклашувчи табиат инжиқлик- ларини енгишда, меҳнатнинг янада такомиллашган шаклларини қўллашда, қўшни қабилиаар тазйиқидан ҳимояланиш ҳамда уларга ҳужум қилишда янги имкониятларни вужудга келтирди.Қабилалар иттифоқининг вужудга келиши меҳнатнинг янги усул ва қуролларини ўзлаштиришни тезлаштирди.
Қабилалар тегишли уруғ оқсоқолларидан иборат бўлган оқсоқоллар кенгаши томонидан бошқарилган. Кенгаш қабила бошлиғини сайлов асосида сайлаган. Кабила бошлиғи лавозими ҳам доимий бўлмасдан, муайян муддат билан белгиланган. Қабилалар иттифоқи қабила бошлиқлари кенгаши томонидан бошқарилган. Улар ўз ораларидан бир ёки икки нафар иттифоқ бошлиғини сайлаганлар.
Ўзбекистон ҳудудида ҳам шундай йирик уюшмаларнинг вужудга келганлигини, бундан 5-6 минг йил олдин Хоразм воҳасида ўша давр учун ўта йирик бўлган сунъий суғориш каналларининг қурилганлиги исботлайди.
Ижтимоий нормалар. Кишилик жамияти шаклланишининг илк даврларидан бошлаб, унинг аъзолари ўртасидаги муноса- батларни тартибга солиб турувчи хулқ-атвор қоидаларига эҳтиёж сезилган. Бундай хулқ-атвор қоидалари ўтмиш аждодлардан мерос сифатида олиниб, аста-секинлик билан жамоа аъзолари- нинг турмуш тарзи-ишлаб чиқариш ва тақсимот, оилавий, қарин- дош-уруғчилик низоларини ҳал қилиш ва шу каби бошқа ижти- моий алоқаларни тартибга солиб турувчи нормалар тизимига айланиб борган. Авлоддан авлодга ўтиб келадиган урф-одатлар вужудга келиб, улар асосан жамият аъзолари томонидан ихтиё- рий тарзда бажарилган. Ушбу нормаларнинг амалга оширилиши бутун жамоа саъй-ҳаракати, шу жумладан таъсир кўрсатиш чора- ларини қўллаш орқали таъминланган.
Кўпчилик адабиётларда аввал табу-тақиқловчи нормалар тизими, ундан сўнг эса жамоа аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбурият- ларини белгиловчи нормалар вужудга келганлиги тўғрисида сўз боради. Жамият тараққиёти, ижтимоий турмуш тарзининг мурак- каблашуви ўз навбатида янгидан-янги одат нормаларининг пайдо бўлиши, улар миқдорининг кескин ошиб кетишига сабаб бўлган.
Жамият – бу кишилар ўртасидаги ўзаро ҳаракатларнинг маҳсули, улар ҳаётининг маълум бир ташкилийлиги, моҳияти жиҳатидан кишилар ва уларнинг гуруҳлари ўртасидаги турли хил (иқтисодий, оилавий, маънавий, синфий, диний ва бошқа) муносабатлар ва алоқалар йиғиндисидир.
Жамиятнинг ўзи кишиларнинг оддий бирлиги эмас. Бу – мураккаб ижтимоий организм кишиларнинг ўзаро алоқалари маҳсули, энг аввало, ишлаб чиқариш, ҳаёт неъматларини ўзаро айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ улар ҳаётининг ташкилий тузилишидир. Жамият – оила ришталари, гуруҳий, табақавий, синфий муносабатлар орқали бирлашган одамларнинг мураккаб ва жўшқин алоқалар тизими. Яъни жамият – одамларнинг биологик эмас, балки ижтимоий қонунлар амал қиладиган бирлигидир.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish