3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ижтимоий ҳокимият ва бошқарув жиҳатидан ибтидоий жамиятнинг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин



Download 1,42 Mb.
bet15/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ижтимоий ҳокимият ва бошқарув жиҳатидан ибтидоий жамиятнинг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
– ибтидоий жамоа тузумида кишиларнинг уруғ ёки қабилага мансублиги уларнинг қон-қариндошлигига қараб аниқланган; – ижтимоий ҳокимият тўлалигича жамиятнинг ўзига тегишли бўлган, бунда уруғ учун энг муҳим бўлган масалалар юзасидан бошқарув қарорлари уруғ аъзоларининг умумий йиғинида қабул қилинган. Бошқарув ишларида уруғнинг барча катта ёшли аъзолари – эркаклар ҳам, аёллар ҳам тенг иштирок этганлар; – ибтидоий жамоа тузумида давлат органлари, армия, турма ва бошқа муассасалар мавжуд бўлмаган. Ижтимоий бошқарув уруғ оқсоқоллари, саркардалар, умумий йиғин доирасида амалга оширилган; – ижтимоий фаолият устидан оператив раҳбарликни жамоа томонидан сайланган уруғ оқсоқоли амалга оширган. Фавқулодда муҳим ишларни ҳал қилиш учун оқсоқоллар, бошлиқлар кенгаши чақирилган. Оқсоқоллар ва бошлиқлар ҳокимияти уруғнинг кекса аъзоларининг мутлоқ обрўси, чуқур ҳурмат-эътибори, тажрибаси ва ақл-заковатига асосланган; – урф-одатлар ибтидоий жамоа ҳаётий фаолиятининг қатъий тартибга бўйсунишини таъминлаган. Урф-одатлар авлоддан-авлодга ўтиб борган. Мутлақ тақиқлар (табу), ахлоқ, мифлар, маросимий ҳаракатлар, шунингдек, тақлид намуналари бўлмиш афсоналар урф-одатлар сирасига кирган; – ижтимоий нормаларга амал қилиш асосан кўникмалар ва ихтиёрийлик асосида бўлиб, уни бузган шахсларга жамоатчилик таъсири ва бошқа турдаги жазолар қўлланилган (масалан, уруғ - қабиладан ҳайдаш).
Уруғчилик тузумида ўз-ўзини бошқаришнинг қуйидаги тузилмалари мавжуд бўлган: 1. Оқсоқоллар иттифоқи. У бошқарувнинг асосий масалаларини ва муайян зиддиятли ҳолатларни ҳал этган. 2. Ҳарбий бошлиқлар. Улар уруғнинг ёш аъзолари ўртасида ҳарбий тайёргарликни ҳамда ҳарбий дружиналарни шакллантириб, уруш вақтларида улар устидан қўмондонликни амалга оширган. 3. Умумий (уруғ) йиғин. Унда уруғнинг вояга етган барча аёл ва эркак аъзолари тенг равишда иштирок этганлар. Уруғ йиғинида доҳийлар ва ҳарбий бошлиқлар сайланган ҳамда уруғ ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳал этилган. Уруғ йиғинида шунингдек, уруш ва сулҳ масалалари, оммавий кўчиш ва йирик конфликтларни ҳал этишга қаратилган қарорлар қабул қилинган. 4. Коҳинлар. Улар турли хил диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш тартибларини ҳамда диний тусдаги юриш-туриш нормаларини шакллантирганлар. Шунингдек, диний судловни амалга оширганлар.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish