3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet93/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   277
Bog'liq
ДХН

Тор маънодаги тарбия – ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган- лари ходимлари томонидан махсус ташкил этилган жараён бўлиб, бунда шахсни тарбиялаш учун тарбиянинг барча шакллари ва усуллари бир мақсадга қаратилади, йўналтирилади. Унинг ташки- лотчилари, яъни асосий субъектлари – ота-оналар, ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ва уларнинг бошлиқлари, жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари ҳисобланадилар.
Кенг маънодаги тарбия – шахснинг тарбияланишида унинг тарбиясига ижобий таъсир қила оладиган, шахслар томонидан махсус ташкил этилган ёки ташкил этилмаган тарбия жараёнла- рининг йиғиндиси. Бунда оила, боғча, мактаб, иш ва яшаш жой- ларида, бевосита профилактика нозири томонидан олиб борила- диган тарбиявий профилактик ишлар тушунилади. Мазкур жара- ёнларда кўпинча кузатилишича, муҳит тарбияга таъсир этади, муҳит ўзгарса, тарбиянинг моҳияти ва шахсларнинг хатти-ҳара- катлари ҳам ўзгаради. Шахснинг хатти-ҳаракати ижтимоий муҳит таъсирида шахснинг шаклланишига ёрдам беради.
Юқоридаги таърифларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий тарбияни ҳам тор ва кенг маънода изоҳлаш мумкин.
Тор маънодаги ҳуқуқий тарбияда шахсларнинг расман юридик ўқув юртларида оладиган ҳуқуқий билимларининг йи- ғиндиси тушунилади. Ҳуқуқий тарбия – шахснинг бир мақсад йўлида, онгли равишда жамият тараққиёти ва сиёсатидан келиб чиқиб, олиб борадиган бир тизимдаги ижобий фаолиятидир. Ҳуқуқийжиҳатданшахснингўзини ўзи тарбиялаши–буонгли равишда бирмақсадйўлида, ўз характерида ижобий-ҳуқуқий йўналишнишакллантиришидир.
Кенг маънодаги ҳуқуқий тарбия – шахснинг оила ва боғ- чада ҳуқуқий билим олиши, ўқиши, ўзининг ҳуқуқий билимла- рини мустақил бойитиши, умуман ўз устида мустақил ишлаши орқали олинадиган ҳуқуқий билимларининг йиғиндисидир.
Юқорида ҳуқуқий тарбияга берилган изоҳларнитаҳлил қилган ҳолда, фикримизча, ҳуқуқий тарбия – давлат органлари, нодавлат органлари, мансабдор шахслар ва алоҳида шахслар гу- руҳининг аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган махсус фаолияти ҳисобланади.
Тарбия жараёнларининг йўналишларини фарқлашда қўл- ланиладиган муҳим мезонлардан бири - онг шаклларининг турли- ча эканлиги. Чунки, алоҳида олинган тарбия жараёнларининг ҳар қайсиси, инсон онгининг ҳамма томонларини эмас, фақат унинг айрим кўринишларини камраб олади. Масалан, сиёсий тарбия - сиёсий онгни; маънавий тарбия - маънавий онгни; эстетиктарбия - эстетик онгни қамраб олади ва ҳоказо.
Ҳуқуқий тарбия, онгнинг ўзига хос шакли бўлган, ҳуқуқий онг билан боғлиқ. Ҳуқуқий тарбия икки хил вазифани бажаради. Биринчиси – тарбияланувчиларга маълум миқдордаги ҳуқуқий билимлар, кўникмалар ва малаканинг берилиши. Иккинчиси – тарбияланувчиларда ҳуқуқий ғоялар, хиссиётлар, эътиқодни шакллантириш. Шу вазифалардан келиб чикиб ҳуқуқий тарбияда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш қуйидагича кеча- ди: биринчидан, асосий ҳуқуқий қоидалар тизимини билиш, улар- нинг мазмуни ва моҳиятини туғри тушуниш; иккинчидан, ҳуқуқ, қонунлар, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни чуқур ҳурмат қилиш; учинчидан, ҳуқуқий билимларни амалда мустақил қўллай олиш; тўртинчидан, ўз одатларини олинган ҳуқуқий билимлар билан мослаштириш; бешинчидан, ҳуқуқий нормаларнинг хар қандай бузишларига нисбатан қатъий муросасизлик кўникмасини ҳосил қилиш.
Ҳуқуқий тарбия жараёни одамлар орасида муайян муноса- батлар орқали амалга ошади. Шу боис ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тарбия доирасига киради. Унда тарбияланувчилар (шахслар, ижтимоий гуруҳлар) ҳуқуқий онгининг шаклланиши рўй беради. Ҳуқуқий тарбия жараёнида кишиларнинг муайян ҳуқуқий билим даражасига эга бўлишига эришиш мақсад қилиб қўйилади. Уларнинг шахсий эътиқодидан келиб чиқадиган қонунга, ҳуқуққа бўлган хурматни шакллантириш ҳуқуқий тарбиянинг ўзагини ташкил этади.
Бу йиғиндига кирувчи ҳуқуқий онгнинг таркибий қисмлари шахсга нисбатан керакли психологик ва мафкуравий йўл-йўриқ- ларни ташкил қилади, унинг ўз ҳуқуқий билимларини турмушда фаол тадбиқ қила олишига имконият яратади. Мана шу тайёргар- лик даражаси ҳуқуқий тарбия ишларининг самарадорлигини кўр- сатадиганасосийкўрсаткичдир.
Ҳуқуқий тарбия-шахсга нисбатан ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий кўрсатмаларни, қонунга итоаткор хулқ-атвор кўникмалари ва одатларини шакллантирувчи, уюшган, бир тизимли, аниқ мақ- садни кўзлаган ҳолда таъсир кўрсатишдир.
Шуни таъкидлаш керакки, яқин ўтмишда ҳам ҳуқуқий тар- бияга унчалик жиддий эътибор берилмас эди. Педагогикага доир дарсликларда ҳам шахснинг ақлий камолоти, меҳнати, жисмоний, маънавий, эстетик тарбияси ҳақида сўз борар эди-ю, лекин ҳуқу- қий тарбия хусусида эслатилмасди. Ҳуқуқий тарбиянинг тарбия- вий ишнинг мустақил йўналиши сифатида белгилаб қўйилма- ганлиги ўсиб келаётган авлоднинг айрим қисми ҳуқуқий онгига салбий таъсир кўрсатмай қолмади.
Шубҳасиз, ҳуқуқий, сиёсий, ва маънавий онгнинг ўзаро боғ- лиқлигини эсдан чиқармаслик керак, лекин шуни назарда тутиш лозимки, уларни бир-бири билан қўшиб юбориш ҳам мумкин эмас. Тарбиявий ишнинг ўзига хос йўналиши сифатида ҳуқуқий тарбиянинг мустақиллиги аввало унинг мазмуни билан боғлиқ. Ҳуқуқий тарбия мустақил ҳуқуқий онгни шакллантиради, бу эса тарбиянинг ўзига хос шакллари ва усулларини излаб топиш ҳамда қўлланиш заруриятини тақозо этади. Тарбиячилар зарур ҳажмдаги ҳуқуқий билимлар билан қуролланган, ҳуқуқий онги шаклланган, ҳуқуқий маданияти юксак бўлиши лозим. Ҳуқуқий тарбия тамойилларига илмийлик, амалиёт билан узвийлик, ўзига хосликни ҳам киритиш мумкин. Ҳуқуқий тарбиянингилмийлиги уни амалга ошириш жараёнида ҳозирги замон ҳуқуқий ва бошқа фанлари, аввало, ҳуқуқий фаолият, шахс тарбияси (социология, руҳшунослик, педагогика ва бошқалар) билан бевосита муноса- батдор ютуқлардан фойдаланишни ифодалайди. Айни вақтда ҳу- қуқий тарбиянинг илмийлиги унинг мавжуд ҳолатини акс эттир- майдиган субъективизм билан, ҳуқуқий воқеликни баҳолашда мафкуравий андозалардан фойдаланиш билан чиқиша олмайди.
Ҳуқуқий тарбиянинг амалиёт билан муносабатдорлиги ушбу тизим ҳал қиладиган ҳуқуқий масалаларни ҳаётдаги мавжуд ҳодисалар билан узвийлаштириш зарурлигини ифодалайди.
Мустақил давлатимизнинг ривожланиш истиқболлари ҳар томонлама билимли, юқори малакали ёшлар қўлида бўлиб, бу улардан юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш ҳуқуқни пухта билишни талаб қилади. Бозор иқтисодига ўтиш ҳамда ҳуқуқий демократик давлат қуриш, қонунчиликни мустаҳ- камлаш ва ижтимоий адолатнинг қарор топишини таъминлаш, аҳолини ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш ва унинг ҳуқуқий онгини ривожлантиришга боғлиқдир. Шу маънода Ўзбекистон Респуб- ликаси Президентининг 1997 йил 26 июнда «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, ҳуқуқий маданият даражасини юксалтириш, ҳуқуқ- шунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамо- атчилик фикрини ўрганишни яхшилаш ҳақида»ги фармони катта аҳамиятга эга. Мазкур Фармон асосида 1997 йил 22 июнда Ўзбе- кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини ташкил қилиш ва ҳуқуқий адабиётларни аҳолига етказиб беришни йўлга қўйиши тўғрисида» қарор қабул килди. Юқоридаги қарорга асосан Тошкент Давлат юридик инс- титути хузурида Республика ҳуқуқий маърифат тарғиботи мар- кази ва унинг жойлардаги минтақавий бўлимлари ташкил этилди. Бу марказ олдига ёшларни тарбиялашда, ҳуқуқий онгини ривож- лантиришда ҳуқуқий таълимни кучайтириш ва бу жараённи мето- дика жиҳатдан таъминлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш, оммабоп ҳуқуқий адабиётлар ва дарсликлар тайёр- лаш ҳамда бошқа кўпгина вазифалар қўйилди. Бунинг натижа- сида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш давлат сиёсатининг устун йўналиши бўлганлиги боис, бир қатор амалий ишлар қилинди. Ёшларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантиришда телевидение, радио ва матбуотнинг ўрни ўта муҳимдир. Бу ўринда Адлия ва- зирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг «Ҳуқуқ ва бурч» юридик журнали, «Инсон ва қонун» ҳуқуқий газетаси,
«Постда» газетаси, «Фуқаролик жамияти» ва «Адвокат» журнал- лари ҳамда бошқа нашрлар аҳоли ҳуқуқий онгининг ўсишига муҳим ҳисса қўшмоқда.
Юридик амалиётда аҳолиниинг ҳуқуқий онги ва мадания- тини юксалтириш мақсадида бир қанча ҳуқуқий тарбия усул- ларидан фойдаланилади. Чунончи, ишонтириш, огоҳлантириш, рағбатлантириш, мажбурлаш ва жазолаш, шулар жумласидан.
12.2. Ҳуқуқий нигилизм тушунчаси ва ифодаланиш шакллари....

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish