3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқий маданият тушунчаси ва таркиби



Download 1,42 Mb.
bet89/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   277
Bog'liq
ДХН

11.3. Ҳуқуқий маданият тушунчаси ва таркиби...

Ҳуқуқий маданият - бу кишиларнинг ҳуқуқий билим даражаси, ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати, ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва унга риоя қилишидир.
Ҳуқуқий маданият жамият умумий маданиятининг узвий таркибий қисмидир. Шу боис, ҳуқуқий маданият деганда, жамиятнинг ҳуқуқий ҳаёти, унинг ҳуқуқий воқелиги, норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий онг ривожида эришилган даражасини ифодаловчи маънавий – ахлоқий ва ҳуқуқий қадриятлар тизими ҳамда унга мувофиқ тарзда қарор топадиган қонунга итоатгўйлик ва мамлакатда ҳуқуқий – тартибот муҳитини ўрнатиш учун ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг амалга оширилиши тушунилади.
Ҳуқуқшуносликда ҳуқуқ онг, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданият категориялари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу тушунчалар бир-бирини тўлдиради ва ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий онг ва ҳуқуқийтарбиянинг маҳсули. “Ҳуқуқий маданият” тушунчасига тавсиф беришдан олдин “маданият” иборасининг мазмун ва моҳиятини тушуниб олиш мақсадга мувофиқдир, чунки ҳуқуқий маданият «ҳуқуқ» ва «маданият» каби тушунчаларнинг бирлашмаси натижасида юза- га келган ва шаклланган. Маданиятнинг умумий таърифига назар ташласак, бугунги кунда ижтимоий фанлар доирасида "маданият" тушунчаси турли-туман, қарама-қарши талқин ва фикрларга бой бўлган бошқа ижтимоий ҳодисани топиш қийин.
Мисол тариқасида шуни келтириш мумкинки, чет эллик олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 1919 йилга қадар "маданият" тушунчасига еттита таъриф берилган, 1950 йилга ке - либ бу сон 164 тага, 1970 йилларда эса - 250 тага етган1. Америка- лик олимлар А. Кребер ва К.Клакхонлар эса 1950 йилларнинг бошида "маданият" тушунчасининг 257 та таърифи мавжуд- лигини таъкидлаганлар2.
Антропологик ёндашувда маданият табиат яратган нарса- лардан фарқли равишда, инсон томонидан яратилган неъматлар- нинг йиғиндиси деб тушунилади. Социологик ёндашув эса мада- ниятни маънавий қадрият деб талқин этади. Бу ерда маданият ижтимоий ҳаётнинг таркибий қисми сифатида қатнашади. Фалса- фий ёндашувда маданий ҳодисалар ижтимоий ривожланишга боғ- лиқ бўлмаган, соф таҳлилий ҳолда ажратилиб кўрсатилади.
Антропологик ёндашишнинг ижобий томони унинг кенг кўламлилиги ҳисобланади. Чунки маданият ижтимоий ҳаётнинг ҳилма-хил томонлари ва доираларининг намоён бўлишини кўрса- тади. Унинг афзаллиги «маданий» ва «ҳуқуқий маданият» ни ҳаётда қўлланиш ҳолларига қараб таққослаганда янада аниқ кў- ринади. Ҳуқуқий маданият жамият ва шахснинг ҳуқуқий ҳолати тимсолида қабул қилиниши мумкин бўлган алоҳида ижтимоий ҳодисадир. Ҳуқуқий маданият назариясига оид барча муаммолар атрофлича ўрганилиши зарур. Шу билан бирга, ҳар бир муайян ҳолатда маданиятнинг турлича кўринишларини тушунишда қатъ- ий белгиланадиган у ёки бу жиҳати устун бўлади. Чунончи, ҳуқу- қий ҳаётда, маърифатпарварликнинг шаклланишини таъминлаш- да, инсон омилини ошириш нуқтаи назаридан ёндашилганда, авваламбор, ҳуқуқий маданиятнинг мазмунига эътибор қаратиш зарурлиги намоён бўлади.
Ҳуқуқий маданият деганда, жамиятнинг қонунчилик дара- жаси, мавжуд қонунлардан аҳолининг хабардорлик даражаси, халқнинг ҳуқуқ нормаларига риоя қилиши ва уларни бажармаган шахсларга нисбатан муросасиз бўлиши тушунилади.
Ҳуқуқий маданият шартли равишда жамият ва шахс ҳуқуқий маданиятига ажратилади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти ҳуқу- қий онгнинг, қонунийликнинг, қонунларни такомиллаштириш ва ҳуқуқий тажрибанинг муайян даражасини акс эттирадиган ҳамда инсоният ҳуқуқ соҳасида яратган бутун бойликларни қамраб оладиган ижтимоий маданиятнинг бир тури сифатида кўрилади.
Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти шахс эркинлиги ва хавфсизлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, унинг ҳуқуқий ҳимоя этилиши ва ижтимоий фаоллигини кафолатлаш учун замин бўлиб ҳисоб- ланади. Шахснинг ҳуқуқий маданияти жамият ҳуқуқий мадания- тининг узвий таркибий қисмидир. Бу фаолият ҳуқуқ соҳасида жамият тараққиётига ва унинг маданиятига мос келади, натижада шахс ва жамиятнинг доимий ҳуқуқий бойиши содир бўлади. Шубҳасиз, шахснинг юксак ҳуқуқий маданияти жамият тарақ- қиётини таъминлайди.
Шундай қилиб, шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий маданияти умуминсоний қадриятлар тушунчалари ва инсоният умумдемо- кратик ютуқларининг муҳим натижаси ҳисобланади. Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий давлатнинг ажралмас қисмидир.
Ҳуқуқий маданиятнинг тараққиёти шахс ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳажмининг кенгайиши, уларнинг ҳимояланганлик даражасининг кўтарилишидир. Ҳуқуқий тараққиёт марказида шахс, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳамда маданиятида унинг олий қадриятининг, яъни «барча нарса- ларнинг мезони бўлган инсон»нинг мақомини мустаҳкамлашга қаратилган барча ҳуқуқий воситалар, механизмлар ва институт- лар туради.
Вазифалар ва мақсадларни белгилаб олмай туриб жамият- нинг ҳуқуқий ривожланишини тасаввур этиб бўлмайди. Ҳуқуқий давлатни шакллантириш вазифасини юксак ҳуқуқий маданиятсиз амалга ошириб бўлмайди. Худди шунингдек, ҳуқуқ ўзига муно- сиб олий қадрият ўрнини олмас экан, демократик фуқаролик жамиятини яратиб бўлмайди. Ҳозирги вақтда халқаро ҳуқуқнинг жаҳонда тан олинган принциплари ва нормаларининг миллий ҳуқуқдан устунлиги эътироф этилмоқда, бу ҳуқуқий мадания- тимизга барча илғор тараққиёт ўзгаришлари учун йўл очмоқда, халқаро ҳуқуқда ўз ифодасини топган умуминсоний қадриятлар ва идеалларни ҳуқуқий маданиятимиз ривожланиши учун мезон ва йўналиш сифатида белгиламоқда.
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жамият, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий мадания- тини оширишни талаб килади. Шунинг учун ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси – ҳуқуқий маданиятдир. Ўзбекистон бозор иқти- содиётига ўтиш учун кенг кўламли демократик ислоҳатларни амалга оширмоқда. Бу эса фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқу- қий маданиятини ривожлантиришни назарда тутади. Жамиятда кишилар қанчалик юқори маданиятли бўлса, ҳуқуқ нормаларини билса, қонунларни юридик адабиётларни ўқиб, уларга амал қилса, ҳуқуқ бузилиши ҳам шунчалик кам бўлади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга катта этибор берилмоқда. Жумладан, 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сес- сиясида «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури» қабул килинди. Унда мамлакат миқёсида аҳолининг ҳу- қуқий маданиятини ривожлантириш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, оммабоп юридик адабиёт- ларни кўпайтириш, халқнинг юридик соҳадаги билимларини оширишга катта эътибор қаратилиб, жамият ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш масаласи кун тартибига қўйилди.
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муайян мақсадлар кўзда тутилади. Ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий маданият бир қанча функцияларни бажаради. Ҳуқуқий маданиятнинг регулятив (тартибга солувчи), норматив, социологик (ижтимоий) ҳуқуқий, коммуникатив (ало- қалар ўрнатиш), прогностик (башоратлаш) функциялари шулар жумласидандир.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish