6. Ҳуқуқ ва ахлоқ амал қилиш соҳалари бўйича фарқ қилади. Ахлоқий макон ҳуқуқий макондан анча кенгдир. Маълумки, ҳуқуқ ижтимоий ҳаётнинг кўп қирраларини четда қолдириб, унинг энг муҳим соҳаларинигина тартибга солиб боради. Ҳуқуқдан фарқли ўлароқ, ахлоқ жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларига тааллуқли бўлади.
10.4. Ахлоқ, маънавият ва ҳуқуқ....
11-БОБ. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият....
11.1. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва тузилиши....
11.2. Ҳуқуқий онг турлари ва функциялари.....
11.3. Ҳуқуқий маданият: тушунчаси ва таркиби...
11.4. Ҳуқуқ фалсафаси ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш фактори сифатида.....
12.1. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва тузилиши....
Ҳуқуқий онг жамият ва давлатда серқирра ҳаётий жараён- ларнинг барчасини тартибга солишга фаол таъсир кўрсатади, ом- мани бунёдкорлик ишларига сафарбар этади, жамоат тартибини сақлаш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади. Жамият ҳуқуқий онги- нинг юқорилиги, фуқароларнинг қонунга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиши демократик давлатнинг, сиёсий ва ҳуқуқий тизим самарали амал қилишининг гаровидир.
Ҳуқуқий онг ижтимоий онг турларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий онгнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, одамлар улар ёрдамида атроф – табиатни, жамиятни англайдилар. Сиёсий, ахлоқий (маънавий), эстетик, этик, диний, ҳуқуқий онг мавжуд. Аммо реал ҳаётда кўпгина вазиятларга, шарт-шароитларга фақат- гина ҳуқуқ, мажбурият, масъулият нуқтаи назаридан қаралади. Бу жиҳатлар ҳуқуқий онгда ўз инъикосини топади.
Ҳуқуқий онг, биринчи навбатда, ҳуқуқни, одамларнинг ҳам амалдаги, ҳам идеалдаги ҳуқуққа нисбатан муносабатини ифода этувчи тасаввурлар ва ҳис-туйғулар йиғиндисидир. Ҳуқуқий онг жамият аъзоларининг ҳуқуқ ҳақидаги, ижтимоий ҳаётда реал мав- жуд бўладиган ҳуқуқий ҳодисалар ҳақидаги қарашлари, тасаввур- лари, ҳиссиётлари, баҳолашлари, руҳий муносабатлари йиғинди- сидир. Шу нуқтаи назардан мустақиллик йилларида Ўзбекистон- да шаклланган ҳуқуқий онгнинг табиати ва моҳиятига ёндашила- диган бўлса, унинг мазмунида жамиятда қарор топаётган демократик ҳуқуқий қадриятлар ва тамойиллар, ҳуқуқий тизим- даги ислоҳотлар ва модернизациялаш жараёнлари хусусидагифуқароларнинг қарашлари, тасаввурлари, ҳиссиётлари, руҳий кечинмалари мажмуи акс этади. Ҳуқуқий онг ҳуқуқ билан уму- мий табиатга эга. Ҳуқуқий онг жамиятнинг объектив эҳтиёжлари ва манфаатлари, турли ижтимоий гуруҳларнинг таъсири остида шаклланади; ўзгариб борувчи ҳаётий шарт-шароитлар ва жара- ёнлар таъсири остида жўшқин ривожланади; ижтимоий онгнинг таркибий қисми бўлганлиги боис фалсафий, мафкуравий ва сиёсий қарашларнинг таъсирига учрайди.
Онгдаги (индивидуал онгдаги, гуруҳ онгидаги ва ҳоказо) ҳаётий шарт-шароитлар, эҳтиёжлар, манфаатлар билан зарур ёки амалда бўлган юридик ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ўзаро нисбати – ҳуқуқий онгнинг хусусият – белгисидир. Ҳуқуқ тўғри- сидаги ғоялар, тасаввурлар бундай нисбатнинг натижаси ҳисоб- ланади. Инсон – ҳеч бир фаолиятини индивиднинг онгидан таш- қарида тасаввур қилиб бўлмайди. Демакки, бирор-бир ҳуқуқий ҳужжат, бирорта юридик муносабат ҳуқуқий психология ва ҳуқу- қий мафкурадан ташқари амалга ошмайди.
Ҳуқуқий онг фалсафий назариялар, мафкуравий қарашлар, диний доктриналар билан чамбарчас боғлиқдир. Айрим мутафак- кирларнинг фикрича, ҳуқуқ нормалари, улар бажарилишининг шартлиги ва мажбурийлиги комил инсонлар онгининг бир қисми бўлиши керак, шунинг учун ҳуқуқ маънавий ҳодиса ҳисобланади (Ал-Форобий). Бошқалар алломалар эса ҳуқуқнинг мажбурийли- гини инсон эркинлигини тартибга солишнинг ташқи воситаси эканлигини таъкидлайдилар (И. Кант, Г.Гегель). Учинчи гуруҳ вакиллари эса ҳуқуқни ижтимоий муносабатларнинг синфий тар- тибга солувчи восита деб тушунганлар (К.Маркс, В.И.Ленин). Яна бир тоифа мутафаккирлар ҳуқуқни инсон табиий ҳуқуқла- рининг расмийлаштирувчи восита ва кафолати, деб эътироф этганлар (Ш.Монтескъе, Ж.Ж.Руссо).
Ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий таъсир этиш механиз- мини аниқлаштиришда “ҳуқуқий маданият” категорияси алоҳида роль ўйнайди. Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий онг билан узвий боғлиқ бўлиб, уни инсон, инсон онги ва фаолиятисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ҳуқуқий онгнинг жамият ҳаётини ташкил этишга кўрсатади- ган таъсири беқиёсдир. Зикр этилган таъсирни ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатиш воситаларидан бири сифатида ҳуқу- қий онгни ҳуқуқий тартибга солиш механизмига киритилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Унинг ҳуқуқий тартибга солиш механиз- ми таркибий қисми эканлигининг хусусияти шундан иборатки, ҳуқуқий онгнинг роли ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бирор-бир босқичи билан чекланмаган. Ҳуқуқий онг ҳуқуқ ижодкорлиги босқичида ҳам, ҳуқуқни амалга ошириш босқичида ҳам амал қи- лади. Ҳуқуқий онг ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг барча элементларида – ҳуқуқ нормаларида, ҳуқуқий муносабатларда, ҳуқуқни рўёбга чиқаришга доир ҳужжатларда у ёки бу даражада намоён бўлади.
Ҳуқуқий онг ҳуқуқни амалга ошириш босқичида юридик ҳу- қуқлар ва мажбуриятларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида айниқ- са яққол кўзга ташланади. Кишилар ҳаёти шуни кўрсатадики, онг, фикр, ирода кучи, турмуш тарзи ҳақиқатан ҳам одамларнинг хулқ-атворини бошқаради, у турмушнинг барча соҳаларида, шу жумладан, ҳуқуқий соҳаларида одамларнинг хатти-ҳаракатлари ҳамда фаолиятига туртки беради ва уларни тартибга солади.
Юридик адабиётларда қўлланиладиган “ҳуқуқнинг лигитим- лиги” деган атама ҳуқуқнинг амалдаги тизимини мамлакат аҳо- лисининг аксарият қисми тан олишини англатади. Қонунга риоя этишни англатувчи “ҳуқуқий онгнинг мўътадиллиги” (лояллиги) деган атама истеъмолга кириб бормоқда. Ҳуқуқий онгнинг мўъ- тадиллиги дейилганида унинг сифат тавсифи, айрим элементлари жамият ҳуқуқий ҳаёти иштирокчилари хулқ-атворининг қонуний бўлишини, улар ўз субъектив ҳуқуқларидан фаол фойдаланиши ва уни ҳимоя қилишини, зиммадаги мажбуриятларни онгли ра- вишда бажаришини, ҳуқуқий фаолиятни ижтимоий назорат қи- лишда иштирок этишини таъминловчи хусусиятлари тушунила- ди. Қонун устуворлигини тан олиш, қонунга итоат қилиш юксак ҳуқуқий онгнинг хусусияти ва ёрқинифодасидир.
Ҳуқуқий фаолиятни қадрият сифатидаги англаниши таъсири остида шахснинг муайян ҳаракат тарзига мойиллиги юзага келади. Бинобарин, ҳуқуқий онг нафақат юридик воқеликни, одамларнинг ҳуқуқ соҳасидаги хулқ-атворини ифодалайди, балки хулқ-атворни тартибга солишда, шунингдек ижтимоий ҳаётнинг объектив жиҳатдан ҳуқуқий меъёрлашга муҳтожбўлганмуносабатларини белгилашда ҳам иштирок қилади. Шу маънода ҳуқуқий онг ҳуқуқнинг ғоявий манбаидир.
Фуқароларнинг юксак ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий фаоллиги маърифий жамиятда ҳуқуқ устуворлигининг, ҳуқуқий давлатнинг пойдеворидир. Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашнинг зарурий талабидир.
Ҳуқуқий онг суст ривожланган бўлса, жамият ва унинг инс- титутлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Ҳуқуқий ниги- лизм ва ҳуқуқий идеализм ана шундай салбий кўринишларнинг шаклларидир. Мана шу икки кўриниш ҳуқуқий онгни ўрганиш учун ниҳоятда муҳимдир, зеро, бўлғуси амалиётчи юрист ҳуқу- қий нормалар ва талабларни амалга ошириш жараёнида жиддий роль ўйнайдиган мазкур ҳодисаларга дуч келиши табиий.
Жамият ҳаётининг жадал ва жўшқин ривожланишида ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиш йўли билан уларга уюшқоқлик ва батартиблик бахш этади. Ҳуқуқнинг муносабат- ларни тартибга солишдаги таъсир йўналиши ўта кўп қирралидир. У бир томондан, мавжуд ижтимоий муносабатларни мустаҳкам- лайди ва барқарорлаштиради, иккинчи томондан, ҳаётда энди вужудга келаётган янги муносабатларнинг ривожига рағбатлан- тирувчи таъсир кўрсатади. Ижтимоий ҳаёт ривожига халақит берувчи, яъни ижтимоий муносабатлар учун номақбул бўлган ҳодисаларнинг олдини олишда ҳам ҳуқуқнинг аҳамияти катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |