3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқий онг турлари ва функциялари



Download 1,42 Mb.
bet88/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   277
Bog'liq
ДХН

11.2. Ҳуқуқий онг турлари ва функциялари.....

Ҳуқуқий фан ҳуқуқий онг соҳасини ижтимоий ва шахсий турларга ажратади. Аммо бу чегаралаш, улар ўртасидаги ўзаро диалектик боғлиқликни мутлақо инкор этмайди. Ҳуқуқий онг ҳар бир турининг нисбатан мустақиллигини тан олган ҳолда, уларга хос хусусиятларни очадиган ҳуқуқнинг умумий назарияси улар- нинг ҳар иккиси ҳам жамият маҳсули бўлганлиги учун улар бир- лигини ягона ижтимоий ҳодиса сифатида тан олишдан келиб чиқади. Ижтимоий онг ҳуқуқий онгнинг янада юқорироқ дара- жаси ҳисобланади, чунки унда ҳуқуқий воқеликка хос бўлган барча хусусиятлар мужассам. Унинг мазмуни ҳуқуқни билиш ва ҳаётга татбиқ қилишда инсон тафаккурининг ижодий ютуқлари ва ижтимоий-ҳуқуқий амалиёти билансуғорилган.
Шахсий ҳуқуқий онгга келсак, у ўз мазмунига кўра катта ҳажмли ва кенг эмас. Бундан ташқари, у ҳуқуқий тафаккур тари- хида тўплангани учун, ҳуқуқий билимлар йиғиндисини қамрай олмайди. Шахсий ҳуқуқий онг билиш имкониятлари жиҳатидан бир қадар чекланган. Ҳаммага маълумки, ҳар бир инсоннинг ҳаёти алоҳидадир. Бир шахсда ҳуқуқий билим олиш имконияти катта бўлса, бошқасида камроқ. Биринчисининг ҳуқуқийонгидаражаси юқори бўлса, иккинчисиники - паст. Шунингоқиба- тида, шахсий ҳуқуқий онг ҳар хил ривожланиш даражасига эга. Ҳуқуқий онг маълум даражада жамият аъзоларининг ҳуқуқий маълумотларига ҳам боғлиқдир. Шунга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқий маданият даражасини кўтаришга кўмак берадиган ҳуқу- қий ахборот тизимини ташкил қилиш масаласи алоҳида амалий аҳамият касб этади. Ҳуқуқий маданият даражасига қараб, ҳуқу- қий онг турлари учга ажратилади: оддий, илмий ва касбий. Оддий ҳуқуқий онг, одатда, ўз-ўзидан вужудга келади ва инсон- нинг шахсий тажрибаси ва ҳуқуқий ҳодисалар билан боғлиқ бўлган ҳаётий вазиятлар ҳақидаги тушунчаси билан белгиланади. Бунга унинг ишга жойлашув пайти ёки олий ўқув юртига кириш қоидалари ёхуд йўл қоидасини бузгани учун жавобгарлиги ҳақи- даги билимлар мисол бўлаолади.
Шахсий тажриба, кундалик ҳаёт доирасида кечиб, тор бўл- ганлиги сабабли ҳуқуқий онг жуда чегаралангандир. Ҳуқуқий онг бизни ўраб турган борлиқ ҳақидаги оддий тушунчалар чегарасида муттасил қола олмайди ва доимо ривожлана бориб, табиий ижтимоий қонуниятлар даражасига чиқади, шу билан назарий, илмий тушунчага айланади.
Илмий ҳуқуқий онг ижтимоий-ҳуқуқий ҳақиқатни у ёки бу даражада тўғри акс эттирувчи билимлар тизимини ўз ичига ола- ди. Илмий ҳуқуқий онг ҳуқуқни ижод қилиш фаолиятининг биринчи даражали манбаи бўлгани учун ҳуқуқий амалиётни тако- миллаштиради. Унда ҳуқуқий назария ва ҳуқуқий ғоялар, тасав- вурлар ва тушунчалар тизими билан бир қаторда, ҳуқуқшунос- ларнинг касбий ҳуқуқий онги ҳам ажратилади.
Ҳуқуқшунослар ҳуқуқий онг жиҳатидан қонунга бўйсунувчи фуқароларнинг ҳуқуқий мулоҳазаларидан ўзларининг ҳуқуқий меъёр ва нуқтаи назарлари, билимининг теранлиги ҳамда катта ҳажми ва энг муҳими, ҳуқуқ қоидалари ва меъёрларини қўллаш- ни билишлари билан фарқ қиладилар. Ҳуқуқшунослар ҳуқуққа, шунингдек унинг амалда қўлланилишига касбий малака билан ёндашадилар. Бу қонунчилик билан юқори даражада мос келиш, ҳуқуқни қўллаш фойдалилиги ва уни чуқур тушуниш зарурли- гини назарда тутади. Касбий ҳуқуқий онг ҳуқуқий олийўқувюртларида таълим олиш натижасида шаклланади, сўнгра ҳуқуқий амалиёт жараёнида сайқалланади.
Ҳуқуқий онг - бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган ғоялар, ҳис туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир.
Ҳуқуқий онг: биринчидан, ҳуқуқнинг жамият эҳтиёжларини ифодаловчи манбаидир; иккинчидан, ҳуқуқни ижтимоий воқеликка тадбиқ этишнинг зарур омилларидан биридир; учинчидан, шахсларнинг хулқ-атвори ҳуқуқ нормаларига қай даражада мос келишини тушуниб олишга кўмаклашади, баҳолаш воситаси сифатида хизмат қилади.
Ҳуқуқий онгни субъектларига кўра (индивидуал ҳуқуқий онг, гуруҳий ҳуқуқий онг, ижтимоий ҳуқуқий онг) таснифлаш мумкин.
Индивидуал ҳуқуқий онг – бу ҳар бир шахс, алоҳида инсонга хос ҳуқуқий билимлар, баҳолар, ҳиссиётлар ва туйғулар мажмуи ҳисобланади. Ҳар бир инсон турли билиш қобилиятлари, шахсиятининг турли психологик кўринишлари оқибатида амалдаги ҳуқуқни ўзича қабул қилади, уни баҳолайди, қонуний ёки қонунга зид равишда хатти-ҳаракат қилиш истагини билдиради. Индивидуал ҳуқуқий онг фуқаролар томонидан юридик аҳамиятга молик хатти-ҳаракатлар содир этилганда, ҳуқуқ ва эркинликлар амалга оширилганда, қонуний манфаатлар ҳимоя қилинганда, турли кўринишдаги ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашда намоён бўлади.
Алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий онги кўп жиҳатдан моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқишда иштирок этишига, ушбу неъматларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш усулларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Ижтимоий қатлам ва синфларнинг ижтимоий ҳуқуқий онги фаол ҳаётда жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар томонидан қабул қилинадиган мурожаатнома, декларация, дастурларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ижтимоий қатлам, синф мафкурачиларининг илмий ва илмий-оммабоп нашрларида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали ва бошқа шаклларда намоён бўлади.
Ижтимоий ҳуқуқий онг – бу жамият ёки унинг алоҳида ижти-моий табақалари, синфлари томонидан илгари суриладиган ҳуқуқий тасаввурлар, тамойиллар, тушунчалар, назариялар, ҳиссиётлар йиғиндисидир. Ҳозирги жамиятнинг асосий ҳуқуқий тамойиллари сирасига мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, илмий, ижодий ва бошқа фаолият турларининг тенг ҳуқуқлилиги, инсонпарварлик, эркинлик, қонун устуворлигини тан олиш кабиларни киритиш мумкин.
Ҳуқуқий онг савиясига, яъни даражасига кўра, одатий ҳуқуқий онг, илмий ҳуқуқий онг, профессионал (касбий) ҳуқуқий онгларга таснифланади.
Одатий ҳуқуқий онг бевосита кишиларнинг ҳаётий шарт-шароитлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланади. Унда руҳий элементлар, яъни ҳиссиётлар, эҳтирослар муҳим рол ўйнайди.
Профессионал (касбий) ҳуқуқий онг ҳуқуқшунослар, яъни махсус юридик маълумот ва тайёргарликнинг амалий тажрибаси талаб қилинадиган касб эгалари ҳуқуқий онгидир. Ҳуқуқшунослар учун ҳуқуқий билимларга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу билимлар фуқаролар даражасидан анча юқори бўлиши, ҳуқуқ тамойиллари ва нормалари юзасидан маълумотларнинг кўлами, теранлиги, расмийлаштирилган моҳияти билан ажралиб туриши, энг муҳими – улар ҳақиқатан ҳам шу билим ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятига эга бўлишлари лозим.
Профессионал ҳуқуқшунослар онги сиёсий, ҳуқуқий қарашлар, билимлар, ҳис-туйғулар, қадриятлар ва ҳуқуқий онгнинг бошқа таркибий қисмларини ташкил қилувчи тизимлари сифатида намоён бўлади.
Илмий ҳуқуқий онг – ҳуқуқни тизимга солиб, назарий ўзлаштиришда ифодаланувчи ғоялар, концепциялар, қарашлардан иборат. Бундай ҳуқуқий онгга эга шахслар сифатида юридик йўналишдаги илмий тадқиқот институтлари, олий юридик ўқув юртлари тизимида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқшунос олимларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ҳуқуқий онгнинг функциялари деганда, шахсни ҳуқуқий доирада ижтимоий фаол юриш туришига таъсир этувчи асосий йўналишлар тушунилади. Ҳуқуқий онг функциялари тушунчасини унинг субъекти фаолияти натижасида юзага келадиган тизимлашган ғоялар сифатида таьрифлаш мумкин.
Ҳуқуқшунос-олимлар ҳуқуқий онг функциялари масаласини ҳам кўриб чиқадилар ва ҳуқуқий онгнинг ахборот олиш, баҳолаш ва тартибга солиш функцияларини кўрсатадилар. Ахборот олиш функцияси жамият барча аъзоларининг турли шаклдаги ҳуқуқий билимларга эга бўлишида намоён бўлади. Ҳуқуқий онгнинг ахбо- рот олиш функцияси кетма-кет пайдо бўлувчи руҳий ҳодисалар- дан тузилган: биринчидан, у асосан сезиш, эшитиш ва кўришдан вужудга келади; иккинчидан, қабул қилиш, хотира, эсда сақлаш, хотирадагиларни қайта тиклаш, таниш жараёнлари воситасида ҳуқуққа оид билимларни тўплайди ва уларни ҳар ҳил ҳуқуқий тасаввурлар шаклида ифода этади; учинчидан, тафаккур олий даражадаги билиш жараёни ҳисобланиб, ҳуқуқий ғоялар, тушун- ча ва эътиқодлар унинг маҳсулидир.
Баҳолаш функцияси ҳуқуқий онгнинг ўсиши натижасида инсонларнинг ҳуқуқий ва ҳуқуққа зид бўлган кўринишларни бир- биридан ажрата олишишга эришишига хизмат қилади.
Тартибга солиш функцияси эса, шахсларнинг юқори дара- жадаги ҳуқуқий онгга эга бўлиши, уларни ҳуқуққа асосланган ҳолда ҳаракат қилишларини таъминлайди.
Айрим адабиётларда ҳуқуқий онгнинг гносеологик, бошқа- рув ва ҳуқуқий шакллантириш функциялари алоҳида шаклда ажратиб кўрсатилади1.
Гносеологик функция объектив борлиқдаги мавжуд ҳуқуқий ҳолатларни билишни тавсиф этади. Бошқарув – ўз феъл-атворини ҳуқуқ талаблари билан қиёслаш воситасида ўз хатти-ҳаракат- ларини ўзгартиришдир.
Ҳуқуқий онгнинг ўзини бошқариш функцияси инсон орзу- интилишларини оқилона рўёбга чиқариш ҳуқуқий онгнинг ама- лий томони ҳисобланиб, у ирода орқали амалга оширилади. У ҳуқуқий билимларни аниқлаш, ички туйғулар билан мавжуд ҳуқуқий эътиқодлар, мавжуд объектив борлиқ, жамиятда амал қилаётган ҳуқуқий нормаларни мувофиқлаштириш, мақсадни аниқлаш, қарор қабул қилиш ва қарорни ижро этиш кабиларниўз


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish