3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet87/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқий мафкура - ҳар хил ҳуқуқий ҳодисалар ҳақидаги нуқтаи назар, тушунча, ғоя ва қарашларнинг илмий умумлашти- рилган тизимидан иборат. Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий мафкура қисмида акс этган ҳуқуқий ҳодисалар ҳуқуққа бағишланган мах- сус назарий изланишларда ўз ривожини топиб, илмий даражада англаб етилади.
Бундай илмий асарларнинг мазмуни одамлар маънавий мул- кига айланиб, уларнинг онгига аниқ ҳуқуқий билимларни, муло- ҳазаларни, эътиқод ва кайфиятни олиб киради. Инсоннинг онги- даги ҳуқуқни англаш жараёни, юқорида зикр этганимиздек ёкишунга яқинроқ тарзда кечади. Инсон ҳуқуқий онги орқали ҳуқуқ- ни англаш билан уни қўллаш жараёнида, суд ишларида, қонуний- лик ва қонун тўғрисида ахборот олинади. Шундай ахборот асоси- да ҳуқуқий маданият даражаси юксалади, инсоннинг ҳуқуқий билими ривожланади ва теранлашади. Инсоннинг ҳуқуқий феъл- атвори қандайлиги, пировардида, унинг ҳуқуқий маданияти дара- жасига, ҳуқуқий билимининг кенглиги ва теранлигига боғлиқдир. Ҳуқуқий мафкура - шахснинг ҳуқуқий онгини илмий асосда шакллантира бориб, ҳуқуққа, инсоннинг унга бўлган муноса- батига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Ҳуқуқий руҳият - онг доирасидаги ҳуқуқий ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда, онгда юзага келадиган ва унга сингиб кетган ҳис-туйғу, кечинмалар соҳасини ифодалайди. Ҳуқуқий руҳият - ҳуқуқий ҳодисаларни ҳиссиёт билан тиклаш соҳасидир. Инсон ҳиссиз, ўйламай ўз-ўзидан фикр юритадиган машина эмас, балки у фикр юритиш билан бирга сезадиган тирик зотдир. Шунинг учун, инсон ижтимоий ҳодисалар ва шу жумладан ҳуқуқий ҳоди- саларни ҳам нафақат ақл, балки сезги билан ҳам англабетади.
Ҳуқуқий ҳодисаларни тушуниб етиш жараёни инсоннинг иштирокисиз ривожлана олмайди, шу сабабли унда табиий тарзда ғоявий ва ҳиссий жараёнлар қўшилиб кетади. Масалан, лойиҳа- лаштирилаётган қонуннинг мазмуни билан шунчаки танишиб чиқиш, шахсда ҳар хил ҳаяжонланишни (шодланиш ва қаноат- ланиш, англашилмовчилик ва ачиниш, ҳафа бўлиш кайфиятини) келтириб чиқаради ёки унинг тўлқинланишига олиб келади. Инсон ўзининг руҳий ҳолатига кўра ҳуқуқни менсимаслик, ноқо- нунийлик, зулм ва инсон эркини камситиш билан боғлиқ салбий ҳуқуқий воқеликларга бефарқ, лоқайд қарай олмайди. Унинг ҳуқуқий кечинмалари ва кайфияти қаҳр-ғазаб ва норозилик кўри- нишларида намоён бўлиб, ижтимоий-ҳуқуқий ҳаётнинг салбий ҳодисаларига танқидий қараш учун руҳий асосни вужудга келти- риб, инсонпарварлик ғоялари негизида инсонда қайта яратиш, бунёдкорликка интилиш ҳиссини келтириб чиқаради.
Ҳар қандай билимнинг ҳуқуқий онг доирасида шаклланиши идрок этиш жараёнини теранлаштира бориб, улар акс эттирган ҳодисаларни ўзлаштиришда ҳиссий тус олади. Ҳуқуқни такомил- лаштиришда инсоннинг худди шу ҳиссиёти (буни эслатиб ўтишжоиз) олдинги ўринлардан бирида туради. Жамиятда ижтимоий адолатга эришишга қаратилган ва ҳиссий тус берилган талаблар кучига ишониш учун қулликни бекор қилиш, табақавий имтиёз ва чеклаш, ирқий камситишга йўл қўймаслик, қонун олдида ҳамма фуқароларнинг конституциявий тенглигини тан олиш кабиларни эслашнинг ўзи кифоя. Ҳуқуқий онг соҳасида кечадиган фикрлаш жараёни одамлар талаби ва манфаатини ифода этувчи инсон ҳиссиёти билан йўғрилган ёки шу ҳиссиётдан тузилган. Ҳуқуқий онг соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқий ғоялар, тушунчалар ва таассуротлар, ақл ва сезгининг шундай ноаниқ чалкашиб кетиши оқибатида, инсон феъл-атворини тартибга солишда катта таъсир- чан кучга эга бўлади. Шунинг учун, ҳуқуқий онгни ўрганишга катта аҳамият берилади.
Ҳуқуқий онгнинг тузилишини таҳлил қилиш, бир томондан, ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий руҳият каби унинг табиий таркибий қисмларининг ўзаро таъсири табиати ва ўзаро нисбатини очади, бошқа томондан, ижтимоий ҳаётда бугун ҳодиса сифатида унинг вазифасини очиб беришга ёрдамлашади.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish