Режа: Муаммо инсон онгида уни қабул қилиш ҳолати



Download 191,37 Kb.
Sana26.02.2022
Hajmi191,37 Kb.
#465375
Bog'liq
2 5231077515769942468


6. Маъруза. Муаммолар ечими ечишдаги жараёнлар. Муаммоларни идентификациялаш
Режа:

  1. Муаммо инсон онгида уни қабул қилиш ҳолати

  2. Контекстнинг характеристикаси

  3. Муаммоларни ҳал қилиш жараёнлари

  4. Муаммо диагностикаси



Калит сўзлар: онг, контекст, жараёнлар, диагностика

Ҳар бир масалани ҳал қилишда аниқ бир муаммоларга дуч келишимиз мумкин. Энг биринчи навбатда биздан талаб қилинадиган нарса бу муамоларнинг сабабини аниқлаш, яъни уларни идентификатсия қила олиш бўлади. Муаммони идентификатсия қилишда ҳар ҳил инсонларга муаммо турли ҳил қабул қилиниши мумкин. Мисол учун биттасига муаммодек туйилган ҳолат иккинчисига муаммо бўлмаслиги мумкин.


Муаммо инсон онгида уни қабул қилиш ҳолати билан ўлчанади.
Муаммони қабул қилишда қуйидаги факторлар уни қабул қила олишга ўз таъсирини ўтказади:

  • Обектнинг характеристикаси, яъни қаралаётган муаммонинг янгилиги, ҳажми, масофаси ва шу каби кўрсаткичлари;

  • Субектнинг характери, яъни шу муаммога қараётган инсоннинг тажрибаси, шахсий кўрсаткичлари, кутаётган нарсалари

Контекстнинг характеристикаси, яъни шу муаммо қаралаётган вақт, амалдаги принциплар ва бошқалар

Муаммони қабул қилишда яна бошқа кўрсаткичлар ҳам таъсир қилади. Бу кўрсаткичлар инсонларнинг ташқи олам билан алоқасига боғлиқ бўлиб уларга қуйидагилар киради:

  • Фундаментал атрибутсиянинг ҳатолиги – инсонлар ўз омадларини шахсий ютуқлари деб, омадсизликларини атрофдаги факторлар кўрсаткичи деб қабул қилиши;

  • Контраст эффекти – баъзи ҳолатларда муаммони жуда юқори ёки аксинча жуда чуқур қабул қилиб юбориш;

  • Ўзи каби фикрлар ва қаршларни барча инсонларда бир хил деб ўйлаши;

  • Стереотиплар;

Муаммоларни ҳал қилиш жараёнлари


  1. Ҳолат ҳақида маълумотга эга бўлиш;

  2. Бошқариш мақсадларини аниқлаш;

  3. Бошланғич ечимни аниқлаш;

  4. Муаммони анализи;

  5. Ҳолатнинг диагностикаси;

  6. Кейинги содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни башорат қилиш;

  7. Алтернатив ечимларни кўриб чиқиш;

  8. Таъсир қилиши мумкин бўлган асосий вариантларни танлаб олиш;

  9. Танланган вариантларни режасини тузиш;

  10. Танланган вариантларни режасини тузишда мутаҳасисларнинг баҳоси;

  11. Мутаҳислар берган баҳонинг коллектив томонидан кўриб чиқилиши;

  12. Бошлиқ томонидан қарор қабул қилиш;

  13. Кейинги қадамдаги ҳолатлар режасини тузиш;

  14. Шу режалаштирилган ечимнинг амалга оширилишини кузатиш ва назорат қилиш;

  15. Ечимнинг якунида барча қўлланилаётган вариантларнинг анализини олиб бориш.

Муаммо диагностикаси
Муаммо диагностикасининг икки хил усули мавжуд. Муаммо деб кутилган натижага эришилмаганда ёки кутилган натижадан яхшироқ натижага эришиш мумкин бўлган ҳолатлар тушинилади.
Чегараланган кўрсаткичлар бўйича ечимни яратиш
Бошлиқ муаммони ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилаётганда энг қулай вариантларни кўриб чиқади. Амалиётда доим ҳам муаммони ҳал қилишга қаратилган ечим ўз натижасини кўрсатавермайди. Бунга сабаб корхонанинг ресурслари етишмаслиги ёки корхонадан ташқарида бўлган факторларнинг таъсири бўлади.
Алтернатив ечимларни топпиш
Алтернатив ечимларни қидириш муаммо ечимини топишда энг тез натижа берувчи ҳисобланади. Лекин амалиётда бошлиқ ҳамма алтернативларни кўриб чиқишга вақти етмаслиги мумкин. Бу алтернативалар жуда кўп бўлса турли чалкашликларни олиб келиши мумкин. Шу сабабли амалиётда бошлиқлар фақат бир нечта ечимларни кўриб чиқишади.
Алтернатив ечимларни баҳолаш
Бундай ечимларни баҳолаш учун энг биринчи навбатда барча алтернатив фикрларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Одатда алтернатив ечимни қўллашда маълум бир йўқотишларга дуч келиш мумкин. Ёки бошқача қилиб компромисс топишга инйилиш керак
Қарорни амалга ошириш
Ҳеч қачон ҳеч қайси ташкилотнинг ривожланишида қарор қабул қилмасдан бўлмайди. Муаммонинг энг мақбул ечими топилганда ҳам шу муаммо ечими билан қарор қабул қилинмаса ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди
Қайта алоқа
Бу босқичда танланган алтернативанинг қай даражада муаммо ечимига таъсири кўриб борилади. Бошқача қилиб бу босқичда ечимни қўллагунча ва қўллаш вақтидаги ҳолатлар ва натижалар ўрганилиб чиқилади. Агар бу натижалар қониқарли бўлмаса яна бошидан алтернатив ечимлар қабул қилиш жараёнидан бошлаш керак бўлади.


Назарий саволлар:

  1. Муаммо инсон онгида уни қабул қилиш ҳолати нимада?

  2. Контекстнинг характеристикаси?

  3. Муаммоларни ҳал қилиш жараёнлари?

  4. Муаммо диагностикаси бу нима?

  5. Қарорни қандай қилиб амалга оширилади?

  6. Қайта алоқа деб?

Download 191,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish