3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқ ва бурчларнинг ягоналиги тамойили



Download 1,42 Mb.
bet82/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқ ва бурчларнинг ягоналиги тамойили. Бу тамойилнинг маъносида ҳуқуқ ва бурч доимо бир бири билан алоқадорлиги, ҳуқуқ бор жойда мажбурият ҳам бўлишлиги ётади. Бирор бир ҳуқуқ унга мувофиқ бўлган мажбурият бўлгандагина ҳаққоний бўлади. Масалан,фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи тегишли давлат органининг шу ҳуқуққа мос мажбурияти, яъни ахборот бериш мажбурияти қонун билан белгиланган тақдирдагина ҳаққоний бўлиши мумкин. Шу билан бир қаторда фуқаро ўз ҳуқуқини амалга ошира бориб ўзгаларнинг ҳуқуқларига зиён етказмасликлари керак. (Конституциянинг 48-моддаси”Фуқаролар... бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар”;54-модда. Мулкдан фойдаланиш ўзгаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслиги шарт. )
Қонунийлик принципи. Бу тамойилнинг замирида жамият ва давлатнинг ҳамма тамонидан ва ҳамма жойда ҳуқуқ нормаларини аниқ ва оғишмай риоя қилишига қаратилган талаблари тизими ётади.
Қонунийлик принципи барча мутасадди органлар, ман- сабдор шахслар ҳамда фуқароларнинг хатти-ҳаракатида қонунга итоат этиш, унинг талабига оғишмай риоя қилишда намоён бўлади. Қонунийлик умумийлик ва ягоналик сифатлари билан тавсиф- ланади. Қонунга итоат этиш барча субъектлар учун умумий талабдир.
Қонунийлик тамойили Конституциянинг 15-моддасидаги: “Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”, 48-моддасидаги “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар”, деган нормаларида ўз аксини топган. Қонунийлик тамойлига кўра қонун бир хилда тушунилиши ва бир хилда бажарилиши лозим.

Ишонтириш ва мажбурлашнинг мутаносиблиги тамойили. Ишонтириш ва мажбурлаш ижтимоий бошқаришнинг универсал методлари бўлиб, улар ҳуқуқий тартибга солиш тамойили ҳам ҳисобланади. Ишонтиришнинг асосий шаклларига: ҳуқуқий тарбия ишлари, қонун лойиҳаларини муҳокома қилиш, сиёсий ҳуқуқларни рўёбга чиқариш кафолатларини кучайтириб бориш ва бошқалар киради. Мажбурлашнинг ўзига хос хусусиятлари: а) ҳуқуқ субъектларига нисбатанянада қаттиқроқ таъсир этишни қўллаш; б) ишонтиришга нисбатан иккинчи даражали эканлиги; 3) ҳуқуқда белгиланган алоҳида процессуал (ҳаракатлар) асосида амалга оширилиши; г) шунчаки расмият учун эмас, қайта тарбиялаш воситаси сифатида фойдаланилиши. Қонун чиқарувчи учун ишонтириш ва мажбурлашни бир бирига боғлаб белгилаш бош вазифа ҳисобланади.
Тармоқлараро ҳуқуқий принциплар икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқ тармоқлари доирасида амал қиладиган принциплардир. Кўпинча бундай принциплар бир-бирига яқин турувчи ҳуқуқ соҳаларини қамраб олади (масалан, конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ соҳалари; жиноят-процессуал ва фуқаролик-процессуал ҳуқуқи соҳалари учун умумий бўладиган принциплар). Масалан, жавобгарликннинг муқарарлиги тамойили. Бу тамойил жиноят ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, экология ҳуқуқи ва бошқа шунга ўхшаш ҳуқуқ тармоқлари тегишли нормалари учун прицип бўлиб ҳисобланади. Айб исботланганлиги учун жавобгарлик принципи эса Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг моддаларида акс эттирил- ган.. Айбсизлик презумпцияси принципи ҳам тармоқдараро хусусиятга эга. У жиноят ҳуқуки, маъму- рий ҳуқуқ, жиноят-процессуал ҳуқуқи ва бошқа тармоқларда қўлланилади.
Тармоқ ҳуқуқий принциплар фақат битта муайян ҳуқуқ соҳаси доирасида амал қилади. Масалан, экология ҳуқуқи учун “ҳозиги ва келажак авлодлар учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш принципи”, ер ҳуқуқи учун қишлоқ хўжалик ерларининг алоҳида мақоми принципи, «ерга эгалик қилиш шаклларининг кўплиги ва уларнинг тенглиги» принципи, фуқаролик ҳуқуқи учун мулк ҳуқуқидахлсизлиги принципи, оила ҳуқуқи учун эр ва хотининг тенглик ҳуқуқи принципи ва ҳ.к.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish