3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet80/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   277
Bog'liq
ДХН

Умумий ҳуқуқий принциплар бутун ҳуқуқий тизим асосида туриши билан тавсифланади. Улар давлат ва жамият фаолиятлари, инсон ҳуқуқлари шаклланиши ва ривожланиши йўналиши бош ҳаракат бекати ролини бажаради.Бу принциплар таҳлили орқали у ёки бу мамлакат ҳуқуқий тизимининг мазмун-моҳияти, табиати, хусу- сиятлари, ҳаракатланиш сифатлари ҳақида хулоса чиқариш мум- кин.
Ижтимоий воқеликларни қамраб олиш нуқтаи назардан ҳуқуқ принциплари умумҳуқуқий, тармоқлараро ва тармоқ принципларига бўлинади. Умумҳуқуқий тамойилларга: адолат, фуқароларнинг қонун ва суд олдида юридик тенглиги, инсонпарварлик, демократизм, ҳуқуқ ва бурчларнинг бирлиги, қонунийлик, ишонтириш ва мажбурлашнинг мутаносиблиги кабиларкиради.
Адолат тамойили. Адолат тамойили дегандан шахснинг жамиятдаги роли билан унинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолати ўртасидаги мутаносиблик тушунилади. Бунда мутаносиблик бўлмаса, ҳуқуқ ва унинг ривожи адолатли бўлмайди. Адолат – бу шахснинг қилмиши ва жавобгарлиги, ҳурматга сазовар ҳулқи ва рағбатлантирилиши, жинояти ва жазоси ўртасидаги мувофиқликдир. Бу тамойил ҳуқуқнинг умумижтимоий моҳиятини ифодалаб, ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари ўртасида, ва энг муҳими, фуқаро билан давлат ўртасида келишув бўлишига хизмат қилади.
Фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги принципи. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили,дини,ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи- данқатъиназар,қонунолдидатенгдирлар.Имтиёзларфақатқонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Мазкур принцип қуйидаги жиҳатлар билан тавсифланади. Биринчидан, мамлакатда барча фуқаролар тенг ҳолат ва мақомга эгалиги. Давлат ўз қонунлари билан фуқароларга бир хил шароит ва тенг имкониятлар яратиб беради. Ҳамма бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Бироқ, улардан фойдаланиш амалда турлича бўлади. Масалан, айримлар мулкка эга бўлиш ҳуқуқини (Конституциянинг 36-моддаси) тадбиркорлик билан шуғулланиш эвазига амалга оширади, айримлар эса бундай ҳуқуқдан фойдалана олмайдилар. Иккинчидан, бу принцип умумфуқаровий ҳуқуқларнинг (сайлов ҳуқуқи ва сайланиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш ҳуқуқи, билим олиш ҳуқуқи, тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқи, турар жойга, хусусий мулкка эга бўлиш ҳуқуқи ва ҳ.к.) тенглигида ифодаланади.Учинчидан, бу принцип фуқароларнинг қонун ва суд олдида бирдек масъуллигида ифодаланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish