3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқ фалсафаси ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш фактори сифатида



Download 1,42 Mb.
bet92/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   277
Bog'liq
ДХН

11.4. Ҳуқуқ фалсафаси ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш фактори сифатида

12-БОБ. Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўллари.

13.1. Ҳуқуқий тарбия: зарурияти, шакл ва методлари....


13.2. Ҳуқуқий нигилизм тушунчаси ва ифодаланиш шакллари....
13.3. Ҳуқуқий идеализм ва унинг сабаблари....
13.4. Ўзбекистонда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳуқуқий асослари ва амалиёт....

13.1. Ҳуқуқий тарбия: зарурияти, шакл ва методлари....

Ҳуқуқий тарбиябу жамият аъзоларининг юриш-туриш маданиятига ва онгига ҳуқуқ ҳақидаги билимларни доимий равишда мақсадга мувофиқ таъсир этиш орқали сингдириб бориш жараёнидир. Ҳуқуқий тарбия – бу ҳуқуқий тажриба алмашиш бўйича давлат, жамоат ташкилотлари, алоҳида фуқароларнинг бир мақсадга йўналтирилган фаолияти: ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, уларни бажариш ва бу нормалардан фойдаланишни таъминловчи муайян ижобий тасаввурлар, қарашлар, қадриятларни тушуниш, йўл-йўриқларни шакллантириш мақсадида шахс онги ва хулқ-атворига доимий таъсир ўтказиб боришдир.
Ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий таълим, юридик амалиёт ва ўзини ўзи тарбиялаш ҳуқуқий тарбия воситаларига киради. Ҳуқуқий таъсир механизмининг таркибий элементи бўлган ҳуқуқий тарбияга, шунингдек, ҳуқуқий муносабатларда субъектларнинг ахлоқи ва ҳуқуқий онгига таъсир қилувчи восита сифатида ҳам қараш мумкин. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча воситаларни қўллаш асосида ҳуқуқ ҳақидаги ахборотларни етказиш, қабул қилиш, ўзгартириш ва ундан фойдаланиш ҳамда уни амалда рўёбга чиқаришни кўзда тутувчи ҳуқуқий хабардорликни амалга ошириш масалалари ётади.
Ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши ва ўзгаришида муҳим восита ҳисобланади. Ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий билимларни ёйиш, тўғри хулқнинг муҳимлиги ва қиммати, уларни қабул қилиш ва кейинчалик ўзлаштириб олиш мақсадида шахс ва жамият ҳаётидаги қонунийлик ва бошқа ҳуқуқий ҳолатлардан иборат.
«Тарбия» атамаси кундалик ҳаётда инсоният муома- ласида кўп маротаба такрорланадиган ижтимоий категориядир. Жамиятдаги барча тарбияларнинг ягона тизимини ижтимоий та- бия ўзида мужассам этади ва у сиёсий тарбия, маданий тарбия, маънавий тарбия, экологик тарбия, эстетик тарбия, шунингдек, ҳуқуқий тарбия ва бошқа тарбия турларини ўз ичига олади.
Ижтимоий тарбия тизимида тарбиянинг бошқа турлари син- гари ҳуқуқий тарбия алоҳида аҳамият касб этади. Ҳуқуқий тар- бия ижтимоий тарбиянинг аҳлоқий, эстетик, маънавий ва бошқа шу каби турлари негизида шаклланади ва ривож топади. Яъни, ҳуқуқий тарбия ижтимоий тарбиянинг барча турлари билан чамбарчас боғлиқ бўлади.
Жумладан, юксак ривожланган ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган ҳар бир давлатнинг асрий орзуси ўз аҳолисининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришдир. Ҳар қандай давлатнинг ижтимоий ривожланиши ўша давлат фуқаро- ларининг ҳуқуқий маданияти билан боғлиқ бўлади. Зеро, юксак даражада ривожланган ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ажралмас белгисидир. Юксак даражадаги ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият эса ҳуқуқий тарбиянинг маҳсули. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий тарбия асосий ўринни эгаллайди.
Буюк мутафаккир Абдулла Авлоний ҳам «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё момот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» деб бежиз таъкидламаган. Чунки «ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданият» каби бир-бири билан узвий алоқада бўлган ва бир-бирини тўлдириб турувчи ушбу мантиқий изчил- ликда ва кетма-кетликда жойлашган ўхшаш категориялар жамият ҳуқуқий тизимининг ҳолатидан дарак беради.
Шахс ҳуқуқий онги энг аввало ҳуқуқий тарбия таъсирида шаклланади. Ҳуқуқий тарбия батартиблилик ва интизом даража- сининг ошишига, бурч ҳиссининг мустаҳкамланишига ва шахс ҳуқуқий маданиятининг юксалишига ёрдам беради.
Ҳуқуқий тарбия – мураккаб ва кўп қиррали ҳодисадир, яъни уни бир маъноли қилиб таърифлаб бўлмайди. Ҳуқуқий тарбия- нинг таърифи бу жараённинг қайси томонини, жумладан, умум- ижтимоий жиҳатини, ҳуқуқнинг ижтимоий амал қилиш тизими сифатида ёки давлатнинг ижтимоий бошқариш, ҳуқуқбузарлик- нинг олдини олиш элементи сифатидаги вазифаси ва шу кабилар- ни тадқиқ қилишимизга боғлиқ бўлади. Ҳуқуқий тарбия деганда шахснинг онгига ташкилий суратда ва аниқ мақсадни кўзлаб таъ- сир кўрсатишнинг махсус юридик тури тушунилади.
«Ҳуқуқий тарбия» категорияси олимлар томонидан турлича талқин қилинган ва изоҳлар берилган. «Ҳуқуқий тарбия – шахс- лар ва ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий онгига кўрсатиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган ва махсус ҳуқуқий тарбия усуллари воситасида амалга ошириладиган педагогик таъсир жараёнидир»2.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича дарсликларда ҳуқуқий тарбияга кенг таъриф бериш учрайди, яъни «ҳуқуқий тарбияфуқароларнинг онги ва руҳиятига таъсир қилишга қаратилган, ҳуқуқий тарбия шакллари, воситалари ва услубларидан фойдала- ниб, фуқаролар онгида чуқур ва барқарор ҳуқуқий билимлар, эътиқодлар, эҳтиёжлар, қадриятлар, қонунга мос феъл-атвор, одатларни шакллантириш жараёнидир»1.
Фикримизча, ҳуқуқий тарбия фуқароларга ҳуқуқий билим- ни сингдирувчи муҳим ижтимоий воситадир.
Тарбияни кенг ва тор маънода тушуниш мумкин.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish