3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet94/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқий нигилизм жамият ҳуқуқий тараққиётининг тизимли ҳамда мақсадга мувофиқ ривожланишига жиддий хавф туғдирувчи ҳамда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига тўсиқ бўлувчи салбий ҳодисалардан биридир.
Нигилизм (лотинча ―nihil‖ сўзидан келиб чиққан бўлиб, ―ҳеч нарса‖, ―инкор‖ деган маънони англатади). Ҳуқуқий нигилизм шахсларнинг, ижтимоий гуруҳларнинг муайян ҳуқуқий қадриятларга, нормаларга, белгиланган тартиб – қоидаларга салбий муносабатини, менсимаслик ва
Ҳар қандай нормалар, принциплар ва қонунларни рад этиш деган маънони билдиради ва субъектнинг муайян қадрият- лар, нормалар, қарашлар, идеаллар, инсон турмушининг айрим томонларига, баъзида эса ҳамма томонларига нисбатан салбий муносабатини ифода этади. Бу – дунёни ҳис қилиш ва ижтимоий хулқ-атвор шаклларидан бири. Нигилизм серқиррадир. Нигилизм қандай қадриятларни рад этилишига, билим ва ижтимоий ама- лиётнинг қайси соҳаси – маданият, ҳуқуқ, ахлоқ ҳақида гап бора- ётганлигига қараб, ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, мафкуравий нигилизм ва шу каби бошқа кўринишларга эга бўлиши мумкин. Умуман, нигилизмга анъанавий ва энг умумий тарзда деструктив, ижтимоий зарарли ҳодиса сифатида қаралади. Нигилизм кўпинча вайрон қилувчи шаклга эга бўлади. Нигилизм энг юқори чўққига чиққан вақтда анархизм, экстремизм билан уйғунлашиб кетади. Бу ўринда муайян қадриятлар ва принципларга нисбатан гиперт- рофик шубҳада намоён бўлади. Бундай ҳолларда одатда, унинг жамиятга қарши хулқ-атвор, жиноий ҳаракатлар, ахлоқий ва ҳу- қуқий нормаларни бузишга яқин энг нобоп усуллари танланади. Ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқ ва қадриятларга нисбатан фаол қарши- лик кўрсатиши билан ажралиб туради. Ҳуқуқий нигилизм – ҳу- қуқни, унинг қадриятларини, умуман, ҳуқуқ ва унинг айрим инс- титутларини фаол рад этишдир.
Ҳуқуқий нигилизмнинг икки асосий сабабини кўрсатиш мумкин. Биринчи сабаби шундан иборатки, бизнинг мамлакатда узоқ йиллар нодемократик режим ҳукмрон бўлган, яъни давлат фаолияти ҳуқуққа асосланмаган. Иккинчи сабаби кўп йиллар ҳу- қуқни норма сифатида тушуниш ҳукмронлик қилганлиги боис бунда ҳуқуқ давлатнинг хоҳиш-иродаси билан боғлиқ қилиб қў- йилган. Бошқача айтганда, ҳуқуқ давлат хоҳиш-иродасининг ҳу- кмрон ифодаси бўлиб, ҳар қандай норматив ҳужжат давлатнинг амрига ҳамоҳанг бўлган, шу туфайли ҳуқуққа нисбатан салбий муносабат келиб чиққан ва ҳуқуқ фаол инкор этилган.
Ҳуқуқий нигилизмни ифода этишнинг турли шакллари мавжуд. Биринчи шакли амалдаги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тўғридан-тўғри бузиш. Бу ҳуқуқий нигилизм намо- ён бўлишининг яққол шакли. Бунга, энг аввало, жиноий жазола- надиган қилмишларни, шунингдек фуқаровий, маъмурий ва инти- зомий жиҳатдан ножўя хатти-ҳаракатларни киритиш мумкин.
Ҳуқуқий нигилизмнинг иккинчи шакли барча жойларда ва оммавий тарзда юридик кўрсатмаларни бажармаслик ҳамда улар- га риоя қилмаслик. Бунда субъектлар (фуқаролар, мансабдор шахслар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари) ўз хулқ-атво- рида ҳуқуқий нормаларнинг талабларига очиқдан-очиқ риоя қил- майдилар, балки аксинча, “ўз қоидалари” бўйича яшаш ва ҳаракат қилишга интиладилар. Қонунларга бўйсунмаслик жамиятга катта зиён келтиради. Қонунлар осонликча четлаб ўтилади. Уларга бўйсунилмайди, “қонун бор-ку” деб ўйлаб ҳам кўрилмайди. Бун- да қонун жуда кўпчилик учун “менга маъқул бўлса, бўйсунаман, маъқул бўлмаса, инкор қиламан” деган шартли тушунчага айла- ниб қолди. Бундай итоатсизлик – ҳуқуқий онгнинг ўта паст дара- жада эканлиги ва бузилганлиги, лозим даражадаги ҳуқуқий мада- ниятнинг йўқлиги ҳамда умумий тартибсизлик ва масъулият- сизликнинг оқибатидир.
Ҳуқуқий нигилизм намоён бўлишининг учинчи шакли бир- бирига зид, бир-бирини такрорловчи ёки бир-бирини истисно этувчи ҳужжатларни нашр этишдан иборат бўлиб, бундай ҳуж- жатлар бир-бирини нейтрал, беқарор ҳолатга келтириб қўяди. Кўпинча, қонун ости ҳужжатлари қонундан “юқори” бўлиб қола- ди. Жорий этилаётган катта миқдордаги юридик нормаларнинг бири бошқасига мос келмайди, бири иккинчисини тўлдириш ўрнига ўзаро зид келиб қолади. Айни вақтда ижтимоий муноса- батларнинг ҳуқуқ йўли билан тартибга солинишга муҳтож қат- ламлари мавжуд бўлса-да, аммо бу борада ҳеч бир иш қилинмай- ди. Натижада ҳуқуқий бўшлиқлар, вакуумлар, нуқсонлар юзага келади. Буларнинг барчасини биргаликда олганда ҳуқуқий шов- шувларга, чалкашликларга сабаб бўлади.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилиши ҳамда уларга риоя этилмаслиги ҳуқуқий нигилизмнинг тўртинчи шак- лидир. Инсон ҳуқуқларининг, яшаш, ҳурмат қилиш, қадр-қиммат, мол-мулк, хавфсизликка бўлган ҳуқуқларини бузиш ёки уларга риоя этмаслик, шахснинг ҳуқуқий жиҳатдан яхши ҳимоя қилин- маганлигига, қонунга давлатнинг жамиятдаги тартибни таъмин- лашга, кишиларнинг жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишга қо- дир эканлигига бўлган ишончга путур етказади. Қонун тимсолида ўзининг кафолати ва таянчини кўрмас экан, инсон уни қадрлаш, ҳурмат қилиш ва эъзозлашдан йироқлашади. Ўз ҳуқуқини амалга оширишдаги иложсизлик эса шахсни ўз ҳуқуқидан бегоналашти- ради. Унинг ҳуқуқдан ихлоси қайтади, скепсис пайдо бўлади. Ваҳоланки, инсон ҳуқуқлари ғояси кучли давлат ғоясига зид эмаслиги азалдан маълум.
Шундай қилиб, ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқий онгнинг сал- бий, бузилган тарафидир. Унинг ҳуқуқий онгнинг ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва унга риоя этиш талабларига нисбатан кескин танқидий, инкор этиш муносабатида бўлган мафку- равий ва психологик қисмидир. Агар ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқ ва унинг қадриятларига салбий муносабатда бўлиш, ҳуқуқнинг кучига ишонмаслик билан тавсифланса, ҳуқуқий идеализм бу- нинг акси, яъни ҳуқуқнинг кучига ортиқча баҳо бериб юборади. Мазкур ҳар иккала ҳодисанинг илдизи бир ва у юридик жоҳил- лик, ҳуқуқий онгнинг ривожланмаганлиги ва бузилганлиги, сиё- сий-ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслигида намоён бўлади. Юқорида сўз юритилган кўринишлар ўзаро тескари йўналишга эга бўлиб туюлса-да, пировад натижада бир-бири билан уйғунлашиб, жамиятга зарар келтиради.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish