3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet102/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   277
Bog'liq
ДХН

Таъсис этувчи нормалар жамият ижтимоий-сиёсий тузу- мининг асосини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, сиёсий ва ҳуқу- қий тизимнинг асосини мустаҳкамлайди. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра, «Ўзбекистон – суверен демократик республика, давлатнинг «Ўзбекистон», «Ўзбекистон Республикаси» деган номлари бир маънони англатади. Бунда қонуннинг матнида давлатнинг номланиши таъсис этилган.
Тартибга солувчи нормалар ижтимоий муносабат иштирок- чилари ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибгасолади.Унинг асосий хусусияти шундаки, у ижозат берувчи ва мажбур- ловчи хусусиятга эга, шунга мувофиқ, у ижтимоий муносабат- ларнинг иштирокчилари учун давлат томонидан қўриқланадиган ва кафолатланадиган ўзаро субъектив ҳуқуқлар ҳамда юридик мажбуриятлар ўрнатади. У ёки бу ижтимоий муносабатни ҳуқуқий норма қоидалари орқали мақсадли тартибга солиш натижасида бу муносабат ҳуқуқий характер касб этади, унинг иштирокчилари эса мазкур ҳуқуқий муносабатнинг субъектларига айланадилар.
Қўриқловчи нормалар ҳуқуқ нормалари тизимида ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, асосан жамоат тартибини сақлаш функция- сини бажаришга қаратилади ва улар жамиятда ўрнатилган талаб- лар бузилган тақдирда юзага келади.
Декларатив нормалар ахборот бериш, баёнот бериш вази- фасини бажаради ва қоидага кўра, ушбу нормалар дастурий аҳа- мият касб этади. Мазкур тоифадаги нормалар ижтимоий муноса- бат иштирокчиларига муайян ҳуқуқлар бериш ёки мажбуриятлар юклашдан чекланган ҳолда, фақатгина маълумот бериш билан кифояланади, холос.
Дефинитив таъриф нормалар ҳам бўлиб, улар ҳуқуқий категория ва тушунчаларнинг тавсифини ўзида мужассамлаш- тиради. Булардан масалан, жиноят қонунида – жиноят таърифи, маъмурий қонунда – маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракати таърифи, фуқаролик қонунида – битимларнинг айрим турлари таърифи ва хоказоларни кўрсатиш мумкин. Дефинитив нормалар қонунчи- ликдаги бирон-бир норманинг мазмунини тушунтириб беришга қаратилган бўлади. Дефинитив нормалар ҳуқуқий категория ва тушунчаларнинг тавсифини ўзида мужассамлаштиради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексиниинг 34-моддасида рецидив жиноятнинг моҳияти, таърифи очиб берилган. Дефини- тив нормалар, асосан эвристик, йўналиш берувчи функцияларни бажаради.
Ҳуқуқ нормаларини ҳуқуқий тартибга солиш предмети бўйича (ҳуқуқ соҳалари бўйича): конституциявий, маъмурий, мо- лиявий, ер, фуқаролик, меҳнат, жиноят ҳуқуқи ва бошқа соҳа нормаларига бўлиш мумкин. Маълум бир ижтимоий муносабат- ларнинг сифат жиҳатидан бир хиллиги ва нисбий мустақиллиги уларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларнинг махсуслиги вамаълум даражада ўзига хослигининг шартидир, булар жамланган ҳолда муайян ҳуқуқ соҳасини ташкил этади.
Ҳуқуқ нормаларини моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари- га ажратиш ҳам кенг тарқалган. Ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазмунини аниқлаб берувчи нормалар моддий ҳуқуқ нормалари гуруҳига қўшилади. Моддий ҳуқуқ нормалари ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва бурчлари, уларнинг ҳуқуқий ҳолати, ҳуқуқий тартибга солиш доирасини мустаҳкамлайди. Бошқача айтганда, улар ҳуқуқ субъектига унга қандай ҳуқуқ берилиши ва ундан нима талаб қилинишини кўрсатиб беради.
Ҳуқуқларниамалгаошириш вамажбуриятларнибажариш,ижро этишнинг тартибини, бузилган ҳуқуқнитиклашжараёнинибелгиловчи нормаларни эса процессуал нормалардейилади.Ма-салан,Фуқароликкодексидафуқаролик-ҳуқуқиймуносабатиш-тирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларимустаҳкамланганбўл-са(яъни,моддийнормалар),бузилганҳуқуқнитиклаш,етказил-ган зарарни қоплашга оид нормалар (яъни,процессуалнорма-лар) Фуқаролик - процессуал кодексидамустаҳкамланганбўлади.Процессуал ҳуқуқий нормалар ташкилий муносабатларни тартибга солади, ҳамда соф ташкилий, расмий,бошқарувхусуси-ятига эга. Улар доимо моддийҳуқуқ нормалари тартиби,шакл-ларивататбиққилишусулларинибелгилайди.Процессуалнор-малар иккиламчи хусусият касб этади. Процессуалҳуқуқийнор-маларҳаммавақтҳамалоҳидасоҳалардажамланавермайди.Буҳолсодирбўлгантақдирдаҳам,уҳуқуқсоҳасинингмаълумбирривожланишбосқичидабўлади,яънимуваққатбўлади.Процес-суал нормалар ўзига хос ҳуқуқий комплексни ҳосилқилиб,ҳуқуқсоҳасинингмаълумбирбўлинишиташкилэтилишиданвужудгакелади. Ҳуқуқ нормаларидахатти-ҳаракатнишакллантиришнингмавҳумлигига қараб, абстракт (мавҳум, умумий)ваказуистик(нисбатан конкрет) нормалар фарқланади. Муайянбирмуносабаттурини яхлит ҳолда тартибга соладиган нормалар абстракт (мавҳум) нормалар ҳисобланади. Бир муносабаттурининг муайянбирқисминитартибгасоладиганнормаларниэсаказуистикнор-малар, деб юритилади. Масалан, Конституциянинг «Асосий принциплар»дебномланган1-бўлиминормалариабстракт,умумий табиатга эга, Бу бўлимда Ўзбекистон Республикасиижтимоий ва сиёсий тузумининг асослари умумий тарзда мустаҳкам- ланган. Кейинги бўлимларда эса асосий қоидалар янада аниқроқ ифодаланиб, уларга батафсил тўхталиб ўтилган: масалан, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари (2-бўлим), давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши (5-бўлим) ва ҳоказо. Ҳуқуқ нормалари, шунингдек, асосий (дастлабки) ва ҳосила нормаларга бўлинади, биринчисида умумий характерга эга бўлган қоидалар мустаҳкамланса, (масалан, қонун норма- лари), иккинчисида эса, умумий қоидаларни ривожлантирувчи, аниқлаштирувчи нормалар мустаҳкамланади (масалан, қонуности норматив ҳужжатларнинг нормалари қонун нормаларини аниқлаштиради,конкретлаштиради).
Ҳуқуқ нормалари субъектларига қараб, умумий ва махсус нормаларга бўлинади, бунда биринчиси ҳамма ҳуқуқ субъектлари учун тааллуққли бўлса, иккинчиси эса, аҳолининг муайян гуруҳи учун, ёки аниқ белгиланган доирадаги субъектлар, жумладан пен- сионерлар, ногиронлар, солиқ идораси ходимларига тааллуқли бўлади. Умумий ва махсус ҳуқуқ нормалари бир-биридан уму- мийлик даражаси ва ҳаракат доираси билан фарқ қилади. Умумий нормалар одатда у ёки бу ҳуқуқ соҳасининг барча ҳуқуқий инс- титутларини (жиноят ҳуқуқининг шартли ҳукм қилиш ҳақидаги, ҳукм ижросини кечиктириш, фуқаролик ҳуқуқининг даъво муд- дати, шартномалар ҳақидаги институтлари ва хоказоларни ўз ичига олади. Бу нормалар ҳуқуқ соҳасининг умумий қисмига жамланади ва тармоқ объектларини тартибга солади. Улардан фарқ қилиб махсус нормалар у ёки бу ҳуқуқ соҳаси манбалари- нинг институтларига тегишли бўлиб, ижтимоий муносабатлар- нинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг маълум бир турини тартибга солади. Махсус нормалар умумий кўрсатма- ларни батафсил ҳолга келтиради, уларни амалда тадбиқ этиш- нинг замон ва макондаги шартларини муайянлаштиради, шахс- нинг хулқ-атворига ҳуқуқий таъсир этишга қаратилган бўлади. Шу туфайли, улар ҳуқуқнинг умумий нормалари бетўхтов ва из- чил татбиқ этилишини таъминлайди. Махсус нормалар йиғин- диси у ёки бу ҳуқуқий соҳанинг махсус қисмини ташкил этади.
Махсус нормаларга қуйидагилар мисол бўлади: олди-сотди, хадя, пудрат, капитал қурилиш ва фуқоролик ҳуқуқининг бошқа битимлари ҳақидаги нормалар; жиноят ҳуқуқида – безорилик, босқинчилик, ўғрилик ва ҳоказо жиноят таркиблари учун белги- ланган жавобгарлик ҳақидаги нормалар.
Ҳуқуқий тартибга солиш услубига қараб, ҳуқуқ нормалари- ни императив ва диспозитив нормалар гуруҳига бўлиш мумкин. Императив нормалар давлат амри хусусиятига эга бўлиб, хатти- ҳаракат субъектига белгиланган ҳаракат моделидан четга чиқиш- ни ман этади, масалан, кўпгина жиноий-ҳуқуқий ва маъмурий- ҳуқуқий нормалар шундай мазмундадир. Императив нормалар қатъий-мажбурий аҳамиятга эга бўлиб, ҳокимият муносабат- ларини, яъни бўйсуниш ва итоат этиш билан боғлиқ муносабат- ларни тартибга солади (масалан, ЖКнинг Махсус қисми норма- лари императив аҳамияга эга).
Диспозитив нормалар императив нормалардан фарқли ўла- роқ, муносабат қатнашчиларига ўз хатти-ҳаракатлари вариант- лари, субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳажми тўғрисида кели- шиб олиш имконини ифодалайди.
Диспозотив нормалар – хулқ-атвор варианти ҳақида кўрсат- ма бериш билан бирга субъектларга қонуний воситалар доираси- даги муносабатларни ўз хоҳишича тартибга солиш имконини беради. Бундай кенг ҳуқуқий мустақилликнинг (муносабат қат- нашчиларига бериладиган) моҳияти шундаки, бунда томонларга ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида келишиб олиш имкони берилади, у ҳолат юз бермаган тақдирда, маълум бир мажбурий хулқ-атвор қоидаси қўлланилади. Бу диспозитив нормалар баён қилинишининг ўзига хослигини ҳам шарт қилиб қўяди. Бу тур- даги маълум бир хулқ-атвор қоидасининг баёни, одатда, қуйидагисўзлар билан «агар бошқа қонунда ё шартномада кўзда тутил- маган, белгиланмаган бўлса...», деб ифодаланади.
Шундай қилиб, ҳуқуқ субъектларининг мустақиллиги ўз хоҳишига кўра иш кўришга оид уларга берилган имкониятда намоён бўлади.
Диспозитив нормалар ҳуқуқнинг кўпгина соҳаларида мав- жуд. Масалан, меҳнат ҳуқуқида ўрнатилган нормага кўра: агар меҳнат шартномаси тугаганидан кейин ҳам меҳнат муносабат- лари давом этаётган ва томонлардан бирортаси уни тўхтатишни талаб қилмаган бўлса, бу ҳолда шартнома ҳаракати номаълум муддатга узайтирилган ҳисобланади. Диспозитив нормалар кўп- роқ фуқаролик ҳуқуқига ҳосдир, чунки бу соҳани ҳуқуқий тар- тибга солиш услуби субъектларнинг тенглиги тамойилига асосла- нади. Ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида бирон-бир муносабат бир эмас, балки бир неча ҳуқуқий норма- лар таъсири объекти бўлиб қолиши мумкин ва бу вазиятда ўша нормаларнинг қайси бири билан ушбу муносабатни тартибга солиш масаласи зиддиятли бўлиб қолади. Бу ҳолатни ҳал этиш учун танланган нормалар – коллизион нормалар, яъни бир-бири- га қарама-қарши нормалар ҳисобланади. Шу боис коллизион нор- малар «ҳакам - норма» деб юритилади. Масалан, биронта муно- сабат қонун нормаси ва ҳукумат қарори билан турлича тартибга солинадиган бўлса, у ҳолда ушбу муносабат юридик кучи юқори бўлган норма, яъни қонун нормаси билан тартибга солинади


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish