3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқий норманинг умумий характерга эга эканлиги



Download 1,42 Mb.
bet98/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқий норманинг умумий характерга эга эканлиги, авваламбор, шунда кўринадики, ҳуқуқий нормада кўзда тутилган аналогик ҳолатлар юзага келаверар экан, бу норма ҳам қўллани- лаверади ва асло кучини йўқотмайди. Бошқача айтганда, гўё нор- мадаги ҳолатлар ўзининг юзага келишини «кутиб ётади». Маса- лан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 179-моддасида мустаҳкамланган «сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўр- сатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссу- далар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан яши- риш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кў- риш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик тузилмалари тузиш»дан иборат хатти-ҳаракатнинг содир этилиши – ушбу модданинг «ҳаракат» га келишига, қўлланишига олибкелади.
Ҳар қандай ҳуқуқ нормаси ваколатли давлат органи томо- нидан ўрнатилади ёки маъқулланади, шу боис у давлат амри-иро- дасини ифодалайди, умуммажбурий қоида тариқасида амал қила- ди. Мабодо ҳуқуқ нормасида белгиланган хатти-ҳаракат қоидаси бажарилмаса, унинг бажарилишини таъминловчи давлатнинг мажбурлов чоралари ҳаракатга келади. Масалан, ҳуқуқ субъекти томонидан қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилиши тегишли юридик жавобгарликка олиб келади, демак ҳуқуқ нормаси дав- латнинг мажбурлов кучига таянади.
Ҳуқуқий норма қонунларда, шу каби бошқа расмий нор- матив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланади, зеро, ҳуқуқ нор- масини тўғри тушуниш ва ўринли қўллаш учун, у албатта пухта ишланган, аниқ ва ихчам шаклда ифодаланган бўлиши керак. Ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ижтимоий нормалар ичида ҳуқуқ нормаси ўзининг айнан шу жиҳати, яъни шаклан аниқ қоида эканлиги билан ажралиб туради.
Ҳуқуқ нормалари жамият, шахс ёки ижтимоий гуруҳ учун қадр- қимматли бўлган энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солади.
Ҳуқуқ нормалари умуммажбурий хусусиятга эга. Ҳуқуқ нормасининг бу хусусияти унга оғишмай риоя қилиш ва ижро этиш ҳамда инсон хулқ-атворига давлат, жамият ва иж- тимоий гуруҳлар томонидан маълум муносабат билдирилишини кўзда тутади. Агар хулқ-атвор юридик норма талабаларга муво- фиқ келса, муносабат ижобий бўлиши мумкин ёки норма талаб- лари бузиладиган бўлса, салбий акс таъсир юз бериши мумкин. Ҳуқуқий нормага, умуман ҳуқуққа риоя қилиш ва уни ижро этиш ички ва ташқи омиллар билан таъминланади.
Булардан ташқари, ҳуқуқ нормалари бошқа бир қатор мезонлар асосида ҳам таснифланади. Жумладан, ҳуқуқ нормалари ўзида хатти-ҳаракатни шакллантиришнинг мавҳумлигига қараб абстракт (мавҳум) ва казуистик нормаларга, гипотезада мустаҳкамланган ҳолатнинг фактик жиҳатлари аниқ ёки нисбий эканлигига қараб аниқ ва нисбий аниқ нормаларга, гипотезанинг ҳажмига қараб оддий, мураккаб ва альтернатив нормаларга, диспозициянинг аниқлигига қараб мутлақ аниқ, нисбатан аниқ ва бланкет нормаларга, ҳуқуқий тартибга солиш усулига кўра императив ва диспозитив нормаларга, субъектларига қараб умумий ва махсус нормаларга, ҳаракатланиш ҳудудига қараб умумий ҳаракат қилувчи ва маҳаллий миқёсда ҳаракат қилувчи нормаларга бўлинади. Шунингдек, ҳуқуқни қўриқловчи нормалар санкцияларнинг аниқлигига қараб мутлақ аниқ ва нисбатан аниқ нормаларга ҳам бўлинади. Ҳуқуқ соҳаларида эса ҳуқуқ нормаси халқаро, конституциявий, маъмурий-ҳуқуқий, фуқаровий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий ва бошқа турларга ажратилади.
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси – давлат томонидан ўрнатил- ган ёки маъқулланган, бажарилиши ҳамма учун умуммажбурий бўлган ва аниқ шаклда ифодаланган хатти-ҳаракат, юриш-туриш қоидасидир.
14.2. Ҳуқуқ нормалари таркиби
Ҳуқуқ нормаси ўз ички тузилишига эга, яъни ҳуқуқ нормаси мазмунан ўзаро бир-бири билан боғлиқ бир неча таркибий қисм лардан иборат.
Ҳуқуқий норманинг уч элементдан (гипотеза, диспозиция, санкция) иборатлиги ҳақидаги фикрлар ҳуқуқшуносликда кенг тарқалган. Ҳуқуқий нормада, авваламбор, норма қўлланиладиган шароитга оид қоида бор, сўнгра хулқ-атвор қоидасининг ўзи баён қилинади, охирида эса ушбу қоидани бажармаганлик учун келиб чиқадиган юридик оқибат назарда тутилади.
Ҳуқуқий норма таркибининг формуласи назарий фикрлаш воситасида шакллантирилади ва ўзининг тимсолида ушбуни ифодалайди: «Агар кимда ким Ўзбекистон фуқароси бўлса, унда у Ўзбекистон Конституциясида ва қонунларида белгилаган мажбуриятларни бажариши керак, акс ҳолда эса у қонунбузар ҳисобланиб, жавобгарликка тортилиши мумкин».
Шундай қилиб, ҳуқуқий норма қуйидаги уч элемент (қисм)дан иборат:
1) гипотеза; 2) диспозиция; 3) санкция.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish