15.2. Норматив шартномалар, ҳуқуқий одат ва ҳуқуқий прецидент тушунчаси
Норматив шартнома. Ижтимоий муносабат иштирокчилариўртасида ўзаро алоқларни тартибга солувчи манба сифатида норматив шартномалар алоҳида мавқега эга.
Норматив шартномалар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи бошқа манбалардан фарқли ўлароқ ўзига хос хусусиятларга эгадир. Норматив шартномалар икки ёки ундан ортиқ субъектлар ўртасида, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа муайян бир соҳаларда тузилади.
Норматив шартномалар иштирокчилар сонига кўра оддий ёки мурак- каб турлардан иборат бўлади. Оддий шартномада иштирок этув- чи тарафлар фақатгина икки субъектнинг қатнашувини талаб эта- ди холос. Мураккаб шартномада эса, бирор-бир масала юзасидан кўпчилик иштирокчиларнинг сони талаб этилади. Шартномалар тузилиш муддатининг давомийлигига кўра қисқа муддатли ва узоқ муддатли шартномаларга ҳам бўлинади. Оила ва никоҳ муносабатларида тузиладиган шартномалар узоқ муддатли бўлиб ҳисобланади. Қисқа муддатли шартномалар эса муайян ишни маълум бир вақт ичида амалга ошириш билан якунланадиган ҳолларда тузилади.
Дунё давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳеч бир давлатнинг қонун ёки қонун ости ҳужжати билан тартибга солин- майди. Халқаро муносабатларда шартнома ҳуқуқ манбаи сифа- тида майдонга чиқади. Халқаро шартнома – давлатлараро ёки бошқа шахслар ўртасидаги ўзаро келишув бўлиб, халқаро ҳуқуқ асосида тартибга солинади.
Ҳуқуқий одат. Одат – доимий такрорланиши натижасида кишилар онгида шаклланган хулқ-атвор қоидаси. Жамиятдаги ижтимоий муноса- батларни тартибга солувчи манбалар тизимида одат ва ҳуқуқий одатни фарқлаш лозим.
Ҳозирги вақтда одат фақат ҳуқуқ етарли тарзда тартибга сола олмаётган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида қўлланилмоқ- да. Ҳар қандай одат ҳам ҳуқуқий одатга айлана олмайди, балки у маълум бир гуруҳ, синф ёки бутун жамиятнинг манфаатларига мос келган тақдирдагина, ижтимоий фойдали ва давлат томони- дан қўллаб-қувватланган (маъқулланган) ҳолдагина ҳуқуқий одат бўлиши мумкин. Ҳуқуқий одат, бошқа ижтимоий нормалардан ўзининг давлат томонидан тасдиқлангани, бажарилишининг маж- бурийлиги ва давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланиши билан ажралиб туради. Одат ўтмиш билан бугунги кунни боғлаб туради. Жамиятда шундай одатлар борки, давлат уларни қўллаб- қувватлайди ва рағбатлантиради. Масалан, оммавий ҳашар тадбирлари, наврўз байрами ва бошқалар.
Одатнинг давлат томонидан маъқулланишигина унга рас- мий, юридик аҳамият бахш этади, шунда у умуммажбурий талабга айланади ва у давлатнинг кучига таянади.
Ҳуқуқий одат ҳуқуқнинг тарихан таркиб топган дастлабки манбаи бўлиб, давлат пайдо бўлгунига қадар инсонлар ўртаси- даги ижтимоий муносабатларни тартибга солган.
Ҳуқуқий одат – узоқ давр мобайнида амалда бўлиши нати- жасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган юриш-туриш қоидасидир.
Мамлакатимиз мисолида оладиган бўлсак, Ўзбекистоннинг мустақилликкача бўлган даврида «Наврўз», «Қурбон ҳайити», «Рўза ҳайити» каби диний байрамлар одат тарзида, айрим ҳоллар- да яширин равишда ўтказилар эди. Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритгач, йўқотилган миллий ва маънавий қадриятларни тик- лаш мақсадида Республика Президентининг ташаббуси билан «Наврўз», «Қурбон ҳайити» ва «Рўза ҳайити» каби миллий қад- риятларимизни расмий равишда байрам сифатида эътироф этиб, шу кунларни дам олиш кунлари, деб эълон қилди ва меҳнатқонунчилигида дам олиш кунлари сифатида белгилаб қўйилди. Мамла- катимиздаги айрим одат қоидалари, нафақат ҳуқуқий одатга, балки уммуммажбурий бўлган хулқ-атвор қоидасига айлантирилди.
Ҳуқуқ манбалари тизимида ҳуқуқий одатнинг роли ва ўрни турли давлатларда турлича бўлган. Масалан, Англияда ҳуқуқий одат ўз кучи билан сақланмаслиги, балки давлатнинг кучи билан қўллаб-қувватлаб турилганлиги ҳақида шубҳага ўрин йўқ.
Ҳуқуқий одат қуйидаги хусусиятларга эга:
биринчидан, маҳаллий аҳамиятга молик, чунки ҳуқуқий одат унча кўп бўлмаган бир гуруҳ одамлар ўртасидаги ўзаро муноса- батларни тартибга солади, яъни маълум бир уруғ ёки қабила иродасини ўзида ифода этади;
иккинчидан, ҳуқуқий одат, қисман дин билан боғлиқ бўлиб, кўпгина муносабатларни тартибга солишда динга асосланади ва таянади. Жумладан, ўз отасини урган фарзанд нафақат қонун билан жазоланади, балки унинг қилмиши бир вақтда оғир гуноҳ саналиб, худонинг қаттиқ қаҳрига учрашига сабаб бўлиши эътироф этилади.
Ҳуқуқий одат ҳуқуқ манбаи сифатида жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳозирга замон давлатларида унчалик катта ўринга эга эмас ва айни вақтда ўзининг ижтимоий аҳамиятини йўқотган. Ҳуқуқий одат ҳозирги вақтда, асосан ер, мерос, никоҳ ва оилавий муносабатларни тартибга солишда Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг айрим давлатларида қисман қўлланилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг қатор қонун ҳужжатларида тегишли ижтимоий муносабатларга одат нормаларини қўллаш мумкинлиги ҳақида сўз боради. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 6-моддаси ―Иш муомаласи одатлари. Маҳаллий одат ва анъаналар‖, деб номланади. Унга кўра тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир ҳужжатда ёзилганлиги ёки ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш муомаласи одати деб ҳисобланади. Фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади. Тегишли муносабат иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонун ҳужжатлари нормаларига ёки шартномага зид бўлган иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 8-моддасида оилавий муносабатларда маҳаллий урф-одат ва анъаналарнинг қўлланилиши билан боғлиқ қоидалар ўз ифодасини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |