3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet60/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   277
Bog'liq
ДХН

Биринчидан, давлат Ўзбекистон Республикаси кўп миллатли халқининг сиёсий ташкилоти, яъни ижтимоий, мулкий мавқеи, ирқи, миллати, касб-кори ва ҳоказолардан қатъи назар, жамият барча аъзоларининг ташкилотидир. Шу боис, давлат бутун халқ ташкилоти сифатида сиёсий тизимнинг бошқа таркибий қисм- ларига қараганда кенгроқ ижтимоий имкониятларга эга бўлади.
Иккинчидан, давлат халқ манфаатларининг расмий ифодачи- си сифатида, мулкнинг барча шакллари ривожланиши учун шарт- шароит яратади.
Учинчидан, давлат махсус аппаратга эга. Бошқа таркибий қисмлардан фарқли ўлароқ, бу аппарат органларига ҳокимият ваколатлари берилади. Бундай ваколатларга айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эга бўлади. Улар таркибига мажбур- лов вазифаларини бажарувчи ички ишлар, солиқ, божхона, прокуратура ва миллий хавфсизлик органлари киради.
Тўртинчидан, сиёсий тизимнинг бошқа элементларидан фарқли ўлароқ, давлат органлари ўз ваколатлари доирасида нор- матив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси устидан назорат тизимига эга бўлади. Жамоат ташкилотлари норматив ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бу норматив ҳужжатлар фақат мазкур жамоат ташкилоти аъзоларига нисбатан татбиқ этилади.
Бешинчидан, давлат суверенитетга, яъни давлат ҳокимияти- нинг барча сиёсий партиялар, муассасалар, фуқаролар ва нодав- лат ташкилотларига нисбатан устунликка эга. Усуверенитетга эга бўлган ҳолда, ўзини ўзи ташкил этади ва умуммажбурий хулқ-атвор қоидалари (қонунлар) қабул қилади. Давлат қонунлар чиқариш орқали сиёсий тизимга кирувчи барча ташкилот, муассаса, бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб беради.
Шундай қилиб, давлат жамият сиёсий тизимида алоҳида ўрин эгаллайди ва ундаги муносабатларни тартибга солишда асосий роль ўйнайди.
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан белгиланади.Жумладан,
«Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғриси- да»ги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги ва Ўзбе- кистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ- лари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларда жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари, уларнинг мақсадлари, иш фаолиятининг шакллари, тузилиш тартиби мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўзларининг дав- лат ва жамият ишларида қатнашиш ҳуқуқини жамоат бирлашма- ларига уюшган ҳолда амалга оширадилар. Жамоат бирлашма- ларининг фаолияти жуда кенг соҳаларни ўз ичига олади. Улар- нинг ҳуқуқлари, ҳар бир жамоат бирлашмасининг низоми ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган.
Жамоат бирлашмаларининг низомлари давлат томонидан рўйхатга олинади. Низомларни рўйхатга олиш тартиби жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонуннинг 11-моддасида кўрсатил- ган. Масалан, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотлари, республика вилоятлараро бирлашмалари- нинг низомлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинади.
Вилоят, туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида ёки икки ва ундан ортиқ туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолия- тини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларининг низомлари эса вилоят адлия бошқармаларида рўйхатга олинади.Жамоат бирлашмалари, уларнинг низомлари рўйхатга олинган кундан бошлаб, ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва юридик шахс деб тан олинадилар. Жамоат бирлашмалари низомларида, дасту- рий ва бошқа ҳужжатларида белгиланган мақсадлар, вазифаларни амалга ошириш учун ўз мақсадлари ва фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатадилар, қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда эса:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини шакллан- тиришдақатнашадилар;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорлари- ни тайёрлашда иштирокэтадилар;
давлат ва жамоат органларида ўз аъзолари (қатнашчи- лари) номидан иш юритадилар ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладилар;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, жамоат бирлашмаларининг дастурлари ва низомла- рида кўрсатилган бошқа ваколатларни амалгаоширадилар.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда жамоат бирлашмаларининг давлат ва жамият ишларини бошқаришга фуқароларни жалб қилиб, улар иштирокида давлат ва жамиятни ривожлантиришга ҳисса қўшиш учун тўлиқ имкониятлар яратилган.
Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунда уларни тузиш ва фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳам кўрсатилган. Жамоат бир- лашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузила- ди. Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис съез- дини (конференциясини) ёки умумий йиғилишини ўтказади, унинг низоми (ўзга асосий ҳужжати) қабул қилинади ва раҳбар органлари тузилади. Қонунга мувофиқ, нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам жамоат бирлашмаларига аъзо этиб қабул қилинади- лар. Фақат 18 ёшга тўлган фуқаролар Республика сиёсий партияларига аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Партиялар ўз аъзоларининг сиёсий иродасини ифодалаб, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини тузишда иштирок этишни, шунингдек республика Олий Мажлиси ва Халқ депу- татлари кенгашларига сайланган ўз вакиллари орқали ҳокимият органларининг фаолиятида қатнашишни асосий вазифа қилиб қўядилар. Уларнинг дастурий ҳужжатлари бўлади ва бундай ҳуж- жатлар матбуот орқали омманинг эътиборига ҳавола қилинади. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси ўзи хоҳлаган сиёсий партияга аъзо бўлиб, ўша партия орқали ўз сиёсий иродасини ифода этиши мумкин. Бундай эркинлик, ўз навбатида, халқ сиёсий онгининг ўсишига олиб келади. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳар хил йўллар билан ўз аъзолари ва бошқа фуқароларнинг давлат ишларида иштирок этишини таъминлашга кўмаклашади.
Сиёсий партиялар республика Олий Мажлиси, Халқ депу- татлари кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиши, сайлов олди ташвиқот ишларини олиб бориши, республика Олий Маж- лисида ва тегишли Халқ депутатлари кенгашларида ўз тараф- дорлари бўлган депутатлар фракциялари, гуруҳларини тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сиёсий партиялар- нинг дастурини, уларнинг мақсадларини ўрганиб чиқиш имко- ниятига эгадирлар. Улар ўз ихтиёрлари ва хоҳиш-иродаларини сиёсий партияларга аъзо бўлиш орқали ифодалайдилар. Сиёсий партияга аъзолик фақат якка тартибда амалга оширилади. Бир партиянинг аъзоси, айни вақтда, иккинчи партияга аъзоликка қабул қилинмайди. Оммавий жамоат ҳаракатлари ҳам сиёсий ёки ўзга мақсадларни кўзлайдилар, лекин уларнинг рўйхатга олинган аъзолари бўлмайди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилувчи шахслар, ҳарбий хизматчилар ўз хизмат фаолиятида фақат қонун доирасида иш юритадилар, шунинг учун бу шахслар сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий ҳаракатларнинг аъзолари бўла олмайдилар.
Жамоат бирлашмалари қонунларда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти билан шуғуллана- дилар ҳамда фақат ўз низомидаги вазифаларни бажариш мақса- дида юридик шахс мақомига эга бўлган корхоналар хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни тузишга ҳақлидирлар.
Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва хўжалик фао- лияти натижасида олинган даромадлардан фақат низомда кўрса- тилган вазифаларни бажариш учун фойдаланилади. Жамоат бир-лашмалари тўғрисидаги қонунга асосан, сиёсий мақсадларни кўз- ловчи сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатларнинг диний таш- килотлардан, чет эл давлатлари ташкилотлари ва фуқароларидан молиявий ва ўзга ёрдам олиши ман этилади, улардан тушган маблағлар эса давлат фойдасига ўтказилади.
Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Конституция- сининг 60-моддасига асосан, ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар. 2004 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди1. Қонун ушбу соҳадаги тегишли муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган ва унда сиёсий партияларни молиялаштиришнинг қуйидаги манбалари белгиланган:
кириш ва аъзоликбадаллари;
қонунга мувофиқ тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;
давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
мамлакатимиздаги юридик шахслар ва фуқаролар томони- дан Қонунга мувофиқ тартибда бериладиган хайрияёрдами.
Сиёсий партия Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов якуни бўйича ўз фракциясини тузиш учун зарур депутатлик ўринларини (9 депутат) олган бўлса, давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўлади (Қонуннинг 7-моддаси).
Жамоат бирлашмаларининг мулки қонун билан муҳофаза қилинади. Жамоат бирлашмалари ўз оммавий ахборот восита- ларини таъсис этишлари ҳамда амалдаги матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ноширлик фаолияти билан ҳам шуғулланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, республика Президенти фармонлари ва ҳукумат қарорлари бутун республика ҳудудида фаолият кўрсатадиган барча жамоат бир- лашмалари учун уларнинг низомларида, бошқа ҳужжатларида кўзда тутилган вазифаларни бажаришда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси давлат органлари
Давлат болалар, ёшлар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад беради, уларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўткази- лишини таъминлайди, болалар ташкилотларига, мактаб, мактаб- дан ташқари муассасаларнинг биноларидан, клублардан, мада- ният саройлари ва уйлари, спорт иншоотларидан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Конституцияга асосан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Фуқаролик ва жиноят кодексларида жамоат бирлашма- ларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи қоидалар мустаҳкамланган. Давлат органлари ва мансабдор шахс- лар учун бу қоидалар мажбурийдир. Қонунга асосан, сиёсий пар- тиялар, ташкилотлар, бошқа жамоат бирлашмалари фаолияти асо- сан улар аъзоларининг (қатнашувчиларининг) ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади.
Жамоат бирлашмаларининг манфаатларига дахлдор масала- лар қонунларда кўзда тутилган ҳолларда тегишли жамоат бир- лашмалари иштирокида ёки улар билан келишилган ҳолда давлат органлари ва хўжалик ташкилотлари томонидан ҳал қилинади.
Давлат молия органлари жамоат бирлашмаларининг маблағ билан таъминланиши ва улар даромадларининг манбаларини со- лиқлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ назорат қилиб боради. Прокуратура органлари эса жамоат бирлашмалари республика қонунлари ва республика Президенти фармонларини қай дара- жада тўғри бажараётганлигини назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Жамоат бирлашмаларининг низомини рўйхатга олган Ўзбе- кистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари жамоат бирлашмалари фаолиятининг мақсадларига тааллуқли низом қоидаларига риоя этилишини назорат қиладилар. Жамоат бирлашмаси, уни рўйхатга олган Адлия вазирлиги органларига уларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳисобот бериб туради. Рўйхатга олувчи адлия органлари жамоат бирлашмаси- нинг раҳбар органидан қабул қилинган қарорларни тақдим этишни талаб қилишга, жамоат бирлашмалари ўтказадиган тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини юборишга ҳақли. Улар жамоат бирлашмасининг низомига риоя қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан унинг аъзолари ва бошқа фуқаролардан тушунтириш хати олишлари мумкин. Бу ҳар қандай бирлашма фаолиятининг ошкоралик билан амалга оширилишинитаъминлайди.
Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузиш амал- даги қонунларга мувофиқ жиноий, маъмурий, моддий ёки бошқа жавобгарликка сабаб бўлади. Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузганлик учун айбдор бўлган давлат ва жамоат орган- ларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар жавобгар- ликка тортиладилар. Шу билан бирга ўз низомини рўйхатдан ўтказмаган жамоат бирлашмалари ҳам жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузсалар, жавобгар бўладилар.
Агар жамоат бирлашмаси ўз низомида белгилаб қўйилган мақсадлар ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатларни содир этса, шу жамоат бирлашма- сининг раҳбар органи жамоат бирлашмаси низомини рўйхатга олган адлия органи ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳ- лантирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституция- сининг 62-моддасига мувофиқ, жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади. Маҳаллий жамоат бир- лашмаларига нисбатан бундай ҳаракат тегишли вилоят, Тошкент шаҳар, туман судлари томонидан амалга оширилади. Халқаро жамоат бирлашмалари, давлатлараро жамоат бирлашмаларининг бўлимлари, вилоятлараро жамоат бирлашмаларининг фаолияти эса республика Бош прокурори, Ўзбекистон Адлия вазирлиги тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Олий суди қарори билан тўхта- тилиши мумкин. Бундай вақтда Олий суд қарори устидан шикоят қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлганидан сўнг кўп- партиявийлик муҳити вужудга келди. Ҳозир Ўзбекистонда бир неча сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар пайдо бўл- ди ва жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Халқ демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, «Миллий тик- ланиш» демократик партияси, Ўзбекистон либерал демократик партияси ва «Халқ бирлиги» ҳаракати, «Камолот» ижтимоий ёшлар ҳаракати шулар жумласидандир.
1996 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Сиё- сий партиялар тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 1-моддасида сиёсий партияга қуйидагича таъриф берилган: «Сиёсий партия қарашлар, қизиқишлар ва мақсадлар- нинг муштараклиги асосида тузилган, жамият муайян қисмининг давлат ҳокимиятини шакллантиришдан иборат сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи Ўзбекистон Рес- публикаси фуқароларининг ихтиёрий бирлашмасидир». Сиёсий партиялар тўғрисидаги ушбу қонунда, сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари, улар фаолиятининг кафолатлари, уларни тузиш тартиби, низоми, рўйхатга олиш, фаолиятини тўхтатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқлари, вакиллик органларидаги партия фракциялари, гуруҳларининг мақсади, вазифалари тўлиқ кўрсатиб берилган.
Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларига катта масъулият юклайди. Бундай масъулиятнинг асосий негизи ҳар қандай жамоат бирлашмаси олдига қўйилган ягона мақсадни, яъни бозор муносабатларига ўтиш жараёнида ҳар бир фуқаронинг ижтимоий ҳимояланган бў- лиши, уларнинг давлат ва жамиятни бошқаришда онгли равишда ва фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат. Жамоат бир- лашмалари республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни ўз аъзолари иштирокида таҳлил қилишлари ва уларга нисбатан ўзларининг фикрларини билдиришлари, ислоҳотлар натижасида ўз олдиларида турган вазифаларни аниқлаб олишлари ҳамда барча аъзоларини уларни бажаришга жалб этишлари лозим. Бу, ўз навбатида, жамиятдаги барча кучларни ягона мақсад – Ўзбекистоннинг юксак тараққиёти ҳар бир фуқаронинг тинч- тотув ва фаровон ҳаёт кечириши йўлидабирлаштиради.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish