ташкилий жиҳат – давлат, сиёсий партиялар, ижтимоий ҳаракатлар, жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар (институционал элемент);
меъёрий жиҳат – ҳуқуқ, сиёсий норма ва анъаналар, сиёсий ҳаёт доирасидаги аҳлоқ ва маданият қоидалари (норматив элемент);
алоқалар тизимига оид жиҳат – сиёсий институтлар ўрта- сидаги алоқа боғлаш воситалари ва шакллари: сайловлар, рефе- рендумлар, оммавий муҳокамалар, мажлислар, давлат ва сиёсий партияларнинг аҳолига мурожаатлари, оммавий ахборот восита- ларининг фаолияти ва бошқа коммуникатив элементлар);
мафкуравий жиҳат – сиёсий онг, жамиятда хукмрон бўл- ган ва уни йўналтирувчи сиёсий мафкура (ғоявий, мафкуравий элемент).
Сиёсий тизимни ташкил этувчи юқорида қайд этилган тўртта кичик тизим сиёсий мақсадларнинг амалга оширилишида муайян вазифаларни бажаради. Масалан, ташкилий кичик тизим- га кирувчи давлат ва сиёсий партиялар сиёсий мақсадларни амал- га ошириш учун тузилади. Қолган бошқа кичик тизимлар, жум- ладан жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари эса сиёсий мақсадлар учун эмас, балки маълум гуруҳларнинг маданий, жисмоний ва малакавий манфаатларини қондиришга хизматқилади.
Маданий-мафкуравий тизимнинг вазифаси сиёсий партия- ларнинг муайян ғоялар ва қарашларга таяниши билан боғлиқ. Сиёсий партиялар жамият тараққиётининг йўналишлари, ҳокими- ят учун кураш услублари ва концепцияларидан келиб чиқиб, турли ғояларни илгари суришлари мумкин. Сиёсий партиялар мамлакатда амал қилаётган қонунлар, ҳуқуқий нормаларга тўла- тўкис риоя қилсалар, жамият сиёсий тизимида ўзларининг муно- сиб ўринларига эга бўладилар, акс ҳолда, уларнинг фаолияти давлат томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Бугунгача дунё сиёсий тарихида либерал, консерватив, радикал, миллий, социалистик ва бошқа турдаги мафкуралар илгари сурилганлиги маълум. Демократик давлат маълум бир мафкуравий концепцияга таянса ҳам, у ёки бу мафкурани давлат мафкураси сифатида белгиламайди. Сиёсий меъёр – давлат ва сиёсий тузилмалар даражасида тан олинган сиёсий ахлоқ ҳисобланади. Унинг асосий ҳужжати конституция бўлиб, у жамият ва давлат ҳаётининг нормаларини ўзида акс эттиради.
Ахборот-коммуникация тизимининг ўрни сиёсий жараён- ларни халққа холисона етказиш ва баҳолаш билан белгиланади. Бунда асосий ўринни телевидение, газета ва журналлардаги сиё- сий ва ҳуқуқий рукндаги кўрсатув ва мақолалар эгаллайди. Ай- ниқса компьютер тизимидан ахборот олиш манбаи юқори ўринда туради. Чунки, “Интернет” тизими ўзига хос аҳамиятга эга.
Сиёсий тизимнинг юқорида қайд этилган кичик тизимлари мустақил фаолият кўрсатсалар-да, аммо бир-бирлари билан чам- барчас боғлиқдир. Уларнинг ўзаро уйғун ҳолатдаги фаолияти сиёсий тизим барча механизмларининг нормал ишлашини таъминлайди.
Сиёсий тизимни бундай тушуниш унга комплекс ёндашиш- ни билдиради. Юқоридаги талқиндан келиб чиқиб, сиёсий тизим- ни қуйидаги асосий таркибий қисмларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ:
сиёсий ва ҳуқуқийнормалар;
сиёсий тузилмалар (институтлар);
сиёсий фаолият;
сиёсий онг;
сиёсий маданият.
Сиёсий ва ҳуқуқий нормалар – Конституция, кодекс, низом, партиявий ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидалар бўлиб, улар сиёсий муносабатларни тартибга солиш ва ривожлантиришга йўналтирилган бўлади.
Сиёсий тузилмалар (институтлар) – сиёсий ва давлат ташкилотлари, улар ўртасидаги муносабатлар, институтлар ҳамда муассасалар йиғиндисидир. Бу ерда сиёсий фаолият, ҳаракат ва муносабатларни амалга оширишнинг ташкилий жиҳати назарда тутилади.
Сиёсий фаолият – жамиятда сиёсий ҳокимиятни амалга ошириш тизимини муҳофаза этиш, ривожлантириш ҳамда функционал таъминлашга қаратилган фаолият туридир.
Сиёсий онг – ижтимоий онгнинг бир тури бўлиб, у сиёсий ҳокимиятни амалга ошириш механизмларини акс эттирувчи ва кишиларнинг сиёсий муносабатлар соҳасидаги хулқ – атворини йўналтирувчи тафаккурнинг намоён бўлишидир. Сиёсий онг – сиёсий назариялар, дастурлар, таълимотлар тарзида, шунингдек сиёсат ҳақидаги оддий инсоний қарашлар, тасаввурлар ва анъаналар кўринишида бўлиши мумкин.
Сиёсий маданият – сиёсий тизим субъектлари бўлган сиё- сий партиялар, бирлашмалар ва жамоаларнинг давлат ҳокимия- тини амалга оширишда иштироки ҳамда сиёсий муносабатларни ташкил этиш чоғида қўллайдиган (риоя этадиган) қадриятлар, сиёсий ғоялар, эътиқод ва рамзлар тизимидир. Сиёсий маданият муайян миллат ёки ижтимоий–сиёсий жамоанинг сиёсат олами, сиёсий жараёнлар амалга ошишининг қонун ва қоидалари хусу- сидаги тасаввурлари мажмуи ҳамдир. Б.Тўйчиевнинг таъбирича, сиёсий маданият ижтимоий онг ва умумий маданиятнинг сиёсий институтлар ҳамда сиёсий жараёнлар билан узвий боғлиқ бўлган қисми ва жиҳатларини қамраб олади. Улар, ўз навбатида, давлат ва сиёсий институтларнинг шаклланиши, амал қилишига сези- ларли таъсир ўтказади. Сиёсий маданият таркибига сиёсий тизим доирасиданамоёнбўлувчиэътиқодвафикрйўналишлариҳамкиради1. Бошқа бир олим К.С.Гаджиевнинг фикрича, сиёсий маданият – сиёсий ҳамжамият субъектларининг кўпчилиги томо-нидан эътирофэтилганнормативқадриятлартизимидир2.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакат сиёсий тизимининг қонуний асосларини ташкил этади. Унда давлат, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий мақоми ва ўзаро алоқалари ҳамда фаолиятининг устувор тамо- йиллари белгиланган. Сиёсий тизимнинг амал қилиши, фаолият кўрсатиши мазкур институт ҳақидаги конституциявий қоидалар- нинг рўёбга чиқиши ва ҳаётга татбиқ этилишини англатади.
Сиёсий тизимнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
биринчидан, халқнинг сиёсий иродасини аниқлаш, ифодалаш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
иккинчидан, халқ оммасини жамият ва давлат олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажарилишига сафарбар этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |