Мақсад ва вазифаларнинг умумийлиги. Барча давлат орган- лари умумий мақсад ва вазифаларни бажаради, яъни давлат функциясини амалга ошириш учун ягона тизимга бирлашади. Асосий мақсад – жамият ва халқ манфаатини қондириш. Демо- кратия шароитида давлат ва давлат органлари халқиродасини ифода этади, унинг манфаатлари учун хизмат қилади.
Асосий қонунимизда белгиланганидек, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. Конституциянинг 7-моддасида белгилаб қўйилганидек, «Ўзбекис- тон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади».
Давлат механизмининг ягоналиги. Давлат механизми – давлат органлари ва муассасаларининг яхлит иерархик тизмидир. Унинг яхлитлиги аввало, давлат ҳокимияти ва унинг иродаси ягоналиги билан, давлат органлари ва муассасалари фаолияти тамойиллари, вазифалари ва мақсадларининг ягоналиги билан таъминланади. Давлат органлари ўзаро фарқ қилишига қарамай, бир бутуннинг қисмлари ҳисобланади ва ўзаро чамбарчас боғлиқ. Масалан, парламент ва ҳукумат турли ваколатларга эга, ҳар хил мазмундаги ишларни бажаради, лекин ҳар иккиси ҳам биргаликда ягона давлат ҳокимиятини амалга оширади, яъни иккаласининг фаолияти ҳам фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун шарт- шароит яратиб беришдан иборат. Улар бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва алоқадорликда фаолият юритади.
Иерархик тизимга асосланганлиги. Давлат механизми (аппарати) пирамида шаклида тузилган бўлиб, унда юқори турувчи органлар қуйи турувчи органларга нисбатан кўпроқ ҳуқуқий ваколатларга эга бўлади ва уларнинг фаолиятига таъсир кўрсата олади, қуйи турувчи органлар эса юқори турувчи органларнинг қарорларини бажаришга мажбурдирлар. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини вазирликлар ва давлатқўмиталари, жойлардаги маҳаллий органлар, ҳокимликлар бажариши мажбурий ҳисобланади.
Мажбурлов аппаратининг мавжудлиги. Давлат органлари, хусусан, қонун чиқарувчи орган қонун қабул қилиш ва уни кучга киритиш усули билан, ижро этувчи органлар бошқарув, мажбурлов ва рағбатлантириш усуллари билан, судлар, прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар мажбурлов ва ишонтириш усули билан ҳуқуқий нормаларни татбиқ этадилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳуқуқ нормаларини амалиётга жорий этишда асосан ишонтириш ва мажбурлаш усулларидан фойдалан- ган ҳолда иш юритадилар. Таассуфки, жамиятдаги барча фуқа- ролар ҳам давлат томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қоидаларга сўзсиз риоя қилавермайдилар, чунки инсонларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти бир хилда шаклланмайди. Шу боис фуқаролар давлат томонидан ўрнатил- ган қоидаларга ўз хоҳишларига кўра риоя этмайдиган бўлса, давлат ўзининг мажбурлов кучи орқали қонунларнинг бажари- лишини таъминлайди. Булар: прокуратура, ички ишлар орган- лари, божхона, миллий хавфсизлик хизмати, жиноий жазони ижро этиш муассасалари, армия ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |