7-БОБ. Давлат механизми.ва жамият сиёсий тизими..
7.1.Давлат механизми тушунчаси ва асосий белгилилари....
7.2.Давлат органлари тушунчаси, белгилари ва турлари
7.3. Жамият сиёсий тизими тушунчаси, таркиби ва функциялари....
7.4. Жамият сиёсий тизимида давлат ва жамият ўрни ва роли...
7.1. Давлат механизмитушунчаси ва асосий белгилилари...
Давлат ва ҳуқуқ назариясида давлат ҳокимиятини амалга оширувчи махсус органлар тизими “давлат механизми” ёки “давлат аппарати” атамалари билан ифодаланади. Кўпчилик юридик адабиётларда ―давлат механизми ва ―давлат аппарати синоним тушунчалар сифатида кўрсатиб ўтилади.
Давлатга ўз ҳокимиятини амалга ошириш имконини берувчи ташкилий – муассасавий тузулмалар (кучлар) – бу давлат механизмидир. Давлат механизми – давлат ҳокимиятини амалга оширувчи органлар тизимидир. У давлат олдида турган мақсад ва вазифаларни бажаришга қаратилган асосий функцияларни адо этади. Аппарат – жамиятда бошқарувни амалга оширувчи лавозимли ходимлар ва бошқарув органлари йиғиндисидир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқти- содий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ислоҳотларда давлатнинг роли, унинг бош ислоҳотчилик хусусиятлари ҳақида фикр юритар экан, Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А. Каримов ушбу сермазмун ишларни амалга оширишда давлатнинг, давлат органларининг ва энг асосийси, давлат механизмининг тутган ўрни беқиёсдир2, – дебтаъкидлайди.
Давлат механизми анча мураккаб тушунча бўлиб, уни қуйидаги ёндашувлар асосида тавсифлаш мумкин:
Биринчидан, давлат механизми тор ва кенг маъноларда тушунилади. Тор маънода давлат механизми - бу давлат ҳокимиятининг аппарати бўлса, кенг маънода эса у жамиятнинг сиёсий тизимидир;
Иккинчидан, давлат механизми анъанавий тарзда фақат давлат ҳокимиятининг аппарати сифатида тушунилади;
Учинчидан, давлат механизми – давлат аппарати, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат бўлиб, улар воситасида давлат ҳокимияти амалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади.
Давлат механизми (аппарати) да жамият олдидаги иқтисо- дий, ижтимоий ва сиёсий соҳалардаги вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида, бир қанча давлат органлари иерархия асоси- да, ягона бир тизимга бирлашади. Шунингдек, у ўз функция- ларини бажариб, давлат ҳокимиятини амалга оширади. Давлат механизмини ташкил этиш муайян объектив принципларга таянади. Бу эса жамиятни давлат томонидан самарали идора этилишини таъминлайди.
Давлат вазифаларини бажариш учун уларга мос равишда давлат органлари ташкил этилади ва бу органлар асосий масъу- лиятни ўз зиммасига олади. Масалан, қонунларни яратиш учун парламент шакллантирилади, қонунларга бир хилда амал қили- нишини назорат қилиш мақсадида прокуратура органлари таш- кил этилади. Давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва фаолият юритиши ваколатларнинг тақсимланиши принципи асосида амалга оширилади.
Давлатнинг жамият ҳаётининг асосий соҳаларига, фуқаролар ва ижтимоий гуруҳлар фаолиятига кўрсатадиган таъсири мақсад- ли ва самарали бўлиши лозим. Ушбу мақсадга ишчан, изчил, “қобилиятли” давлат аппарати воситасида эришилади. Давлат ишларини бошқариш давлат аппарати таркибида юқори уюшқоқ- ликни, ваколатлар доирасида омилкор ҳаракатни, маҳорат ва профессионализмни талаб этади.
Давлат механизми қуйидаги асосларга кўра фаолият юритади:
Do'stlaringiz bilan baham: |